Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Тошкент давлат педагогика университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2016 йил 13 майдаги ПФ-4797-сон Фармонини бажариш юзасидан ва Тошкент давлат педагогика университети фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш, узлуксиз таълим тизими учун юқори малакали педагог кадрлар тайёрлаш сифатини тубдан ошириш, бунинг учун ўқув жараёнини ташкил этишнинг замонавий талаблари ва халқаро стандартларга жавоб берадиган зарур ўқув ва моддий-техник базасини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг (кейинги ўринларда ТДПУ деб аталади) асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика узлуксиз таълим тизими учун юқори малакали педагог кадрларни халқаро стандартлар даражасида сифатли тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли педагогик йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича давлат таълим стандартларини, ўқув режалари ва дастурларни, илмий-методик адабиётларни ишлаб чиқиш, хорижий таълим муассасаларининг тажрибасини ва мамлакат таълим муассасаларининг эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда илғор педагогика технологияларини синовдан ўтказиш ва жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоравий бўйсунишидан қатъи назар, республикада педагог, муҳандис-педагог ва илмий-педагог кадрлар тайёрлайдиган олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг илмий-педагогик ва ўқув-методик фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурлар, ўқув-методик адабиётларни ҳамда электрон-таълим ресурсларини яратиш ва такомиллаштириш, ўқув жараёнига замонавий педагогика, мультимедиа ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича педагогик таълим муассасалари фаолиятини илмий-методик таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнини ташкил этиш ва илмий-методик таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш, илмий-таълим жараёнига етакчи хорижий мутахассисларни жалб этиш мақсадида хорижий педагогика олий таълим муассасалари ва илмий марказлар билан шериклик алоқаларини ривожлантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети олий таълимнинг педагогика йўналишлари бўйича кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш соҳасида республиканинг базавий олий таълим муассасаси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг янгиланган ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирига, зарурат бўлганда, ТДПУнинг ташкилий тузилмасига ходимларнинг тасдиқланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки, ТДПУнинг штатдаги ходимлари сони ва профессор-ўқитувчилар таркиби олий таълим муассасалари учун амалдаги штат нормативларига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетини қайта жойлаштириш ва фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш билан боғлиқ комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича 2-иловага мувофиқ таркибда комиссия ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТДПУнинг янгиланган уставини бир ой муддатда тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 1 августгача бўлган муддатда Университетнинг факультетлари ва кафедраларини шакллантириш, Университетнинг тасдиқланган янги ташкилий тузилмасига мувофиқ уларни юқори малакали профессор-ўқитувчи кадрлар билан таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирлар комплексини амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу қарор қоидаларидан келиб чиққан ҳолда 2016 йил учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг харажатлар параметрларига зарур ўзгартиришлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетини Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси, 27-уй манзили бўйича жойлаштириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 1-Тошкент педагогика коллежининг Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси, 27-уй манзили бўйича жойлашган биноларини бепул асосда, тасарруф этиш ҳуқуқисиз Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетига бериш-қабул қилишни бир ой муддатда таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2016 йилда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг зарур қўшимча бинолари ва инфратузилма объектларини қуриш учун зарур марказлаштирилган капитал қўйилмалар ажратилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. ТДПУ учун бинолар қуриш ва унинг балансига берилаётган тегишли биноларни реконструкция қилиш бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси — буюртмачи этиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЎзшаҳарсозликЛИТИ» АЖ — бош лойиҳа ташкилоти этиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қурилишбирлашмаси» АЖ — бош пудратчи этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компаниясига 2017 йил 1 августгача қурилиш ишлари ва жиҳозлаш тугалланишини таъминлаган, белгиланган шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этган ҳолда, қурилиш-монтаж ишларини бир вақтда лойиҳалаштириш шартларида амалга оширишга истисно тариқасида рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.Ю. Ходиев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 13 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
153-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 13 майдаги 153-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тузилмаси

Университет (факультетлар, кафедралар ва бошқа таркибий бўлинмалар) ходимларининг чекланган умумий сони олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативларга мувофиқ аниқланади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 сентябрдаги 775-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.10.2017 й., 09/17/775/0051-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 13 майдаги 153-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетини кўчириш ва унинг фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш билан боғлиқ чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш бўйича комиссия
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ