Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
қарори
«Ижтимоий ҳимоя йили» Давлат дастурида белгиланган вазифаларни бажариш юзасидан сенаторлар томонидан амалга оширилган ишлар хусусида қўмита раисларининг ҳисоботлари тўғрисида
«Ижтимоий ҳимоя йили» Давлат дастурида белгиланган вазифаларни бажариш юзасидан сенаторлар томонидан амалга оширилган ишлар хусусида қўмита раисларининг ҳисоботларини тинглаб ва муҳокама этиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
1. «Ижтимоий ҳимоя йили» Давлат дастурида белгиланган вазифаларни бажариш юзасидан сенаторлар томонидан амалга оширилган ишлар хусусида қўмита раисларининг ҳисоботлари маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қўмиталарнинг раислари «Ижтимоий ҳимоя йили» Давлат дастурида белгиланган вазифаларни бажариш юзасидан сенаторлар томонидан амалга оширилган ишларга танқидий баҳо берсинлар, мазкур Дастурда белгиланган вазифалар мукаммал ва ўз вақтида бажарилишини таъминласинлар ҳамда бу хусусда 2007 йил декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгашига ахборот тақдим этсинлар.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 27 апрель,
336-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 4-сон, 216-модда)