Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарорларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қуйидаги қарорлари тасдиқлансин:
2007 йил 28 февралда қабул қилинган «Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси И.А. Собиров тўғрисида»ги;
2007 йил 28 февралда қабул қилинган «Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси аъзоси И. Каримов тўғрисида»ги;
2007 йил 28 февралда қабул қилинган «Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси Т. Комилов тўғрисида»ги;
2007 йил 28 февралда қабул қилинган «Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси М.Р. Куччиев тўғрисида»ги;
2007 йил 28 февралда қабул қилинган «Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси аъзоси М.Б. Нурмуратов тўғрисида»ги;
2007 йил 28 февралда қабул қилинган «Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси Н. Омонов тўғрисида»ги;
2007 йил 9 мартда қабул қилинган «Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси таркибига ўзгартиш киритиш тўғрисида»ги.
2. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 30 март,
333-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 3-сон, 124-модда)