30.11.2006 йилдаги 256-I-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг 2007 йилги Давлат бюджети тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг 2007 йилги Давлат бюджетини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мамлакатни ривожлантиришнинг макроиқтисодий кўрсаткичларига ва солиқ-бюджет сиёсатининг асосий йўналишларига мувофиқ ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасининг 2007 йилги Давлат бюджети унинг тақчиллигининг энг юқори даражаси ялпи ички маҳсулот ҳажмига нисбатан 1,0 фоиз миқдорида белгиланган ҳолда маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет ва солиқ ислоҳотларини янада чуқурлаштириш, иқтисодиётнинг устувор соҳаларини модернизациялаш жараёнларини кенгайтириш ва мамлакат минтақаларини янада ривожлантириш орқали макроиқтисодий ва молиявий барқарорликни, кутилаётган иқтисодий ўсиш суръатларини таъминласин, инфляция жараёнларининг қаттиқ ва самарали назорат қилинишини ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусий сектор ва кичик бизнеснинг иқтисодиётни ривожлантиришдаги салмоғини сезиларли даражада оширишни, бизнес учун қулай муҳит яратишни, солиқ юкини камайтиришни, солиқ ҳамда молия бошқарувини янада такомиллаштириш юзасидан комплекс чора-тадбирларни изчил ва тизимли амалга оширишни давом эттирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулот, иш ва хизматлар экспортининг рағбатлантирилишига, инвестициялардан, табиий, ер-сув ва моддий хом ашё ресурсларидан фойдаланишнинг самарадорлигини оширишга, иқтисодиётнинг устувор ва таянч тармоқларида, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳар ва туманларда ишлаб чиқариш ҳажмларининг барқарорлигини ҳамда ўсишини қўллаб-қувватлашга қаратилган таркибий-инвестиция ва молиявий сиёсатни амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барқарор иқтисодий ўсишни рағбатлантириш ва халқ фаровонлигини таъминлашга қарата қабул қилинган давлат дастурларини амалга оширишга алоҳида эътибор берган ҳолда бюджет маблағларининг таълимни, тиббий хизматлар кўрсатишни ва бошқа ижтимоий ҳамда бозор инфратузилмаларини ривожлантиришдаги, шу жумладан ҳудудларда бюджетдан ажратиладиган маблағларнинг қишлоқ аҳолисини ичимлик сув ва табиий газ билан таъминлашдаги ижтимоий йўналтирилганлигини янада кучайтирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизими жорий қилинишини ва такомиллаштирилишини, бюджет маблағларидан самарали ҳамда белгиланган мақсадларда фойдаланиш устидан қатъий назорат ўрнатишга, шунингдек бюджет маблағларини ҳар томонлама тежашга қаратилган таркибий ўзгаришларни амалга ошириш ишларини давом эттирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджети тақчиллигини республика бюджетининг бўш, зарурий айланма-касса маблағлари ҳажмидан ортиқча қолдиқлари, шунингдек бошқа ноинфляциявий манбалар ҳисобидан молиялаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари бюджет даромадлари ва харажатларининг тасдиқланган кўрсаткичлари бажарилишини таъминласинлар, минтақаларнинг солиқ базасини кенгайтириш ва мақбуллаштириш, молиявий салоҳиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсинлар, бюджет маблағларидан қонуний ва белгиланган мақсадда фойдаланилиши устидан самарали ва таъсирчан назорат ўрнатсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006 йил 30 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
256-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 11-сон, 618-модда)