Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б. Алихоновнинг Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2006 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б. Алихоновнинг Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2006 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини тинглаб ва муҳокама этиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б. Алихоновнинг Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2006 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б. Алихоновнинг Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2006 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлиси кун тартибига киритилсин.
3. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 26 январь,
293-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 1-сон, 39-модда)