Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида
1. Ўзбекистон Республикаси билан Финляндия Республикаси ўртасида иккиёқлама солиқ солинишига йўл қўймаслик ҳамда даромад солиқлари тўлашдан бўйин товлашнинг олдини олиш тўғрисида 1998 йил 9 апрелдаги Битимга ўзгартишлар киритиш ҳақида 2016 йил 8 март куни Хельсинки шаҳрида имзоланган Протокол тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси мазкур халқаро шартноманинг кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-таомилларини бажарганлиги тўғрисида тегишли билдиришнома юборсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирликлар ва идораларнинг раҳбарлари мазкур халқаро шартнома кучга киргандан сўнг Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни белгиланган тартибда таъминласин.
4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 11 май,
ПҚ-2528-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 19-сон, 211-модда)