Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
қарори
Сенатнинг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳамкорлиги, уларнинг минтақавий ривожланиш муаммоларини ҳал этишдаги фаолияти мувофиқлаштирилишини таъминлаш масалалари бўйича гуруҳнинг 2007-2008 йиллар ва 2009 йилнинг ўтган давридаги фаолияти тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг бешинчи ялпи мажлисидаги дастурий нутқида умумдавлат манфаатлари билан минтақавий манфаатларнинг мутаносиблигига эришиш, мамлакатда ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни изчил амалга ошириш учун юқори палатанинг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари, шунингдек ижро этувчи ҳокимият органлари билан ўзаро ҳамкорлигини тубдан яхшилаш юзасидан илгари сурилган вазифаларни бажариш мақсадида Сенатнинг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳамкорлиги, уларнинг минтақавий ривожланиш муаммоларини ҳал этишдаги фаолияти мувофиқлаштирилишини таъминлаш масалалари бўйича гуруҳ ташкил этилган эди.
Ушбу Гуруҳ 2007-2008 йиллар ва 2009 йилнинг ўтган даврида Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримовнинг 2006 йил 24 февралда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг бешинчи ялпи мажлисидаги «Мамлакатимиз тараққиётининг қонуний асосларини мустаҳкамлаш фаолиятимиз мезони бўлиши даркор», Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Вазирлар Маҳкамаси ва Президенти Девонининг Ўзбекистон мустақиллигининг 16 йиллигига бағишланган қўшма мажлисидаги «Ўзбекистоннинг 16 йиллик мустақил тараққиёт йўли» деган маърузаларида илгари сурилган устувор вазифаларни ҳал этиш юзасидан муайян ишларни амалга оширди.
Сенатнинг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳамкорлиги, уларнинг минтақавий ривожланиш муаммоларини ҳал этишдаги фаолияти мувофиқлаштирилишини таъминлаш масалалари бўйича гуруҳ томонидан халқ депутатлари Бухоро ва Қашқадарё вилоят, шунингдек Тошкент шаҳар Кенгашларининг 2005-2006 йиллардаги, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларидаги халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг 2005 — 2007 йиллардаги, Андижон, Наманган, Сурхондарё, Фарғона вилоятларидаги халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларининг ҳамда Қорақалпоғистон Республикасидаги халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг 2005 — 2007 йиллар ва 2008 йилнинг ўтган давридаги, шунингдек Самарқанд, Навоий, Хоразм вилоятларидаги халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг 2005 — 2008 йиллардаги фаолияти ўрганиб чиқилди.
Умуман Гуруҳ томонидан ўтган давр мобайнида 213 та халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг (199 та туман ва шаҳар Кенгашининг, 12 та вилоят, Тошкент шаҳар Кенгашининг, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг) фаолияти ўрганиб чиқилиб, уларга амалий ёрдам берилди.
Ўрганиш натижалари умуман халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг фаолиятида барча минтақалар учун муштарак бўлган қуйидаги камчиликлар мавжудлигини кўрсатди:
вилоят, туман ва шаҳарлар ҳокимлари нафақат ижро этувчи ҳокимият раҳбари, балки айни бир вақтда вакиллик ҳокимияти раҳбари – халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг раиси эканликларига талаб даражасида эътибор бермаётирлар;
халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги иш юритишнинг аҳволи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 29 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида»ги 140-сонли қарори билан белгилаб қўйилган талабларга мос келмайди;
халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари доимий комиссияларининг иш режаларини тайёрлашга расмиятчилик билан ёндашиш ҳоллари мавжуд. Иш режаларида минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор масалалари етарлича акс эттирилмаган;
халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва уларнинг доимий комиссиялари корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини тинглаш тартиб-таомилига, шу тадбир якунлари бўйича муайян шахс ёки тузилманинг фаолиятини муносиб баҳолашга талаб даражасида эътибор бермаётирлар;
фуқароларнинг мурожаатларига лоқайдлик билан қараш ҳоллари мавжуд;
халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатларининг оммавий ахборот воситалари билан олиб бораётган ишлари етарли эмас;
туман ҳокимликлари биноларида депутатларга ажратиб берилган махсус хоналар талабларга тўлиқ жавоб бермайди, айрим туманларда бундай хоналар умуман ажратилмаган;
халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида (маҳалла фуқаролари йиғинларида) мамлакатимизда қабул қилинаётган қонунларни, шунингдек фуқароларга бевосита алоқадор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тўплаб боришнинг марказлаштирилган механизми йўқ;
халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари томонидан қабул қилинган иш режалари, қарорлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг муайян Кенгашга, унинг доимий комиссияларига тааллуқли қарорлари бажарилишини назорат қилишни таъминлашда жиддий камчиликлар мавжуд.
Ўрганиш якунлари бўйича 2007 йил 23 августда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг «Халқ депутатлари Бухоро ва Қашқадарё вилоят Кенгашларининг 2005 — 2006 йиллардаги фаолияти тўғрисида»ги 368-I-сонли, 2008 йил 31 январда «Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларидаги халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларининг 2005 — 2007 йиллардаги фаолияти тўғрисида»ги 442-I-сонли тегишли қарорлари, шунингдек халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятини яхшилаш юзасидан Сенатнинг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳамкорлиги, уларнинг минтақавий ривожланиш муаммоларини ҳал этишдаги фаолияти мувофиқлаштирилишини таъминлаш масалалари бўйича гуруҳ ва халқ депутатлари Фарғона вилоят (2008 йил 10 декабрдаги), Андижон вилоят (2008 йил 11 декабрдаги), Наманган вилоят (2008 йил 12 декабрдаги) Кенгашларининг, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг (2008 йил 19 декабрдаги), шунингдек халқ депутатлари Сурхондарё вилоят (2008 йил 20 декабрдаги), Навоий вилоят (2009 йил 28 февралдаги), Хоразм вилоят (2009 йил 3 мартдаги), Самарқанд вилоят (2009 йил 5 мартдаги) Кенгашларининг қўшма қарорлари қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси билан биргаликда 2007 йил ноябрь-декабрь ойларида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмиталарининг, вилоятлардаги халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва Тошкент шаҳар Кенгаши доимий комиссияларининг раислари учун махсус курслар ташкил этилиб, уларда 153 нафар киши ўқиб чиқди ва сертификат олди.
Ўзбекистон Республикаси қонунлари ижро этилишини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 8 февралда бўлиб ўтган, 2007 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2008 йилда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган мажлисидаги «Инсон манфаатлари устуворлигини таъминлаш – барча ислоҳот ва ўзгаришларимизнинг бош мақсадидир» деган маърузасида илгари сурилган вазифалар, шунингдек Сенатнинг ҳамда Сенат қўмиталарининг қарорлари бажарилишини таъминлаш мақсадида 2008 йилнинг февраль-март ойларида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари билан биргаликда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари доимий комиссияларининг раислари учун жойларда туркум ўқув семинарлари ташкил этилиб, уларда 1248 нафар киши ўқиб чиқди.
Ана шу йўналишда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари доимий комиссиялари раисларига мўлжалланган ўқув курслари учун махсус қўлланма тайёрланди.
Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари доимий комиссияларининг фаолиятини янада кучайтириш, шунингдек доимий комиссиялар раисларининг малакасини ошириш учун марказлаштирилган тартибда 23 та тадбир (конференциялар, семинарлар, давра суҳбатлари ҳамда ўқув семинарлари), шунингдек жойларда 70 дан ортиқ тадбир ўтказилиб, улар ёрдамида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталари билан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва уларнинг доимий комиссиялари қўшма мажлисларини – «Бирлашган сессия»ларни тайёрлаш ва ўтказиш амалиётга жорий этилди.
Сенаторларнинг ўзларини сайлаган халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари олдида мунтазам ҳисобот беришини амалиётга жорий этиш устида иш олиб борилмоқда.
Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг фаолиятини такомиллаштиришга оид бешта норматив-ҳуқуқий ҳужжат (Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг намунавий регламенти, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг доимий комиссиялари тўғрисидаги намунавий низом, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Сенат (Сенат Кенгаши) ва Сенат қўмиталари қарорларининг давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари томонидан ижро этилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг фаолиятини ташкил этишга доир тавсиялар, Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг депутатлари бўлмиш сенаторларнинг сайловчилар билан алоқасини кучайтиришга доир тавсиялар) тайёрланиб, амалда рўёбга чиқарилмоқда.
Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида иш юритишни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 29 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида»ги 140-сонли қарорида белгиланган талабларга мувофиқлаштиришда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига амалий ёрдам бериш мақсадида 2009 йилнинг олти ойи мобайнида халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларининг ҳар бирига икки ва ундан ортиқ – жами 401 нафар мутахассис бириктириб қўйилди. Булар вилоят адлия бошқармаларининг ходимлари, олий ўқув юртларининг ҳуқуқ фани ўқитувчилари ва ҳуқуқ соҳасидаги бошқа мутахассислардан иборат.
Ҳозирги вақтда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг сессияларида ижро этувчи ҳокимият бўлимлари, бошқармалари, бошқа таркибий бўлинмалари раҳбарларининг, шунингдек тегишли минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари амалга оширилиши учун масъул корхона, муассаса ва ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини тинглаш йўлга қўйилди.
Сенатнинг Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси Сенатнинг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳамкорлиги, уларнинг минтақавий ривожланиш муаммоларини ҳал этишдаги фаолияти мувофиқлаштирилишини таъминлаш масалалари бўйича гуруҳни жалб этган ҳолда «БМТнинг «Инсон тараққиёти» концепцияси ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг Инқирозга қарши чораларнинг 2009 — 2012 йилларга мўлжалланган дастурини ҳамда «Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили» Давлат дастурини амалга оширишдаги роли» мавзуида бир қатор минтақавий ўқув семинарлари ўтказди.
Гуруҳ аъзолари халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш ҳамда Инқирозга қарши чораларнинг 2009 — 2012 йилларга мўлжалланган дастурини амалга ошириш юзасидан жойларда олиб борилаётган ишларни ўрганиш учун ташкил этилган Сенат Комиссиясига фаол кўмаклашдилар.
Ўрганиш натижалари шуни кўрсатдики, Инқирозга қарши чораларнинг 2009 — 2012 йилларга мўлжалланган дастури амалга оширилишини таъминлаш соҳасида мамлакат минтақаларида маҳаллий ҳокимият органлари томонидан талай ишлар олиб борилмоқда. Вилоятлар, туманлар ва шаҳарларнинг ҳокимлари томонидан молиявий-иқтисодий инқирознинг оқибатларини бартараф этишга қаратилган комплекс дастурлар қабул қилинган. Жойларда аксарият ҳолларда ушбу дастурлар халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида кўриб чиқилган ва маъқулланган.
Шу билан бирга халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг Инқирозга қарши чораларнинг 2009 — 2012 йилларга мўлжалланган дастури амалга оширилишини таъминлаш борасидаги фаолиятида жиддий камчиликлар мавжуд.
Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва уларнинг доимий комиссиялари томонидан Инқирозга қарши чоралар дастури доирасида олиб борилаётган ишлар талаб даражасида эмас.
Инқирозга қарши чоралар дастурининг қоидалари сўзсиз бажарилишида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг ва улар доимий комиссияларининг роли ҳамда масъуллиги сезилмаётир.
Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг ва улар доимий комиссияларининг Инқирозга қарши чоралар дастурини амалга ошириш соҳасидаги фаолияти оммавий ахборот воситаларида етарлича ёритилмаётир. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг Инқирозга қарши чоралар дастури доирасида қабул қилинаётган қарорлари матни оммавий ахборот воситаларида деярли эълон қилинмаётир.
Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатларининг муайян қисмида инқирозга қарши чораларни ижро этишда ташаббускорлик, талабчанлик ва фаоллик етишмаётир. Депутатлар комиссиялари ва гуруҳлари фаолияти кўпинча уюшқоқликдан йироқ ва расмиятчилик руҳида бўлмоқда.
Маҳаллий Кенгашларнинг депутатлари орасида иқтисодий ва молиявий инқирознинг оқибатларини бартараф этиш юзасидан давлатимиз томонидан кўрилаётган чора-тадбирларнигина эмас, балки ўзларининг бевосита депутатлик мажбуриятларини ҳам аниқ-равшан тасаввур қила олмайдиган шахслар оз эмас.
Айрим халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида (халқ депутатлари Жиззах, Навоий, Наманган, Сурхондарё, Тошкент вилоят Кенгашлари, Самарқанд вилоятидаги халқ депутатлари Жомбой туман Кенгаши, Фарғона вилоятидаги халқ депутатлари Бувайда, Марғилон, Охунбобоев, Учкўприк туман ва Қувасой шаҳар Кенгашлари, Хоразм вилоятидаги халқ депутатлари Урганч, Шовот, Янгиариқ, Янгибозор туман ва Урганч шаҳар Кенгашлари) инқирозга қарши чоралар ҳудудий дастурларини амалга ошириш учун масъул бўлган раҳбарларнинг ҳисоботларини мунтазам равишда тинглаб бориш амалиёти тўла-тўкис рўёбга чиқарилмаётир.
Юқорида кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш мақсадида Сенатнинг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳамкорлиги, уларнинг минтақавий ривожланиш муаммоларини ҳал этишдаги фаолияти мувофиқлаштирилишини таъминлаш масалалари бўйича гуруҳ аъзолари томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлисидан кейин ўтган давр мобайнида муайян ишлар амалга оширилди.
Молиявий-иқтисодий инқирознинг мамлакатимиздаги ижтимоий-иқтисодий вазиятга таъсири тўғрисида, ана шу инқироз оқибатларини бартараф этиш ва юмшатиш борасида давлат томонидан кўрилаётган чора-тадбирларнинг моҳияти ва аҳамияти ҳақида оммавий ахборот воситалари орқали тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Инқирозга қарши чоралар ҳудудий дастурлари амалга оширилиши учун масъул ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг доимий комиссиялари мажлисларида тинглаб бориш амалиётга жорий этилмоқда. Қорақалпоғистон Республикасида, Сирдарё ва Хоразм вилоятларида сенаторлар ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгашларининг депутатлари туманлар ва шаҳарларга, халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларининг депутатлари эса фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига бириктирилган, Бухоро вилоятида депутатлар аниқ корхоналарга бириктириб қўйилган.
Инқирозга қарши чораларнинг 2009 — 2012 йилларга мўлжалланган дастури қабул қилинганлиги муносабати билан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг ва улар доимий комиссияларининг иш режалари қайта кўриб чиқилди ва тасдиқланди, бу режаларга инқирозга қарши чоралар минтақавий дастурларида белгиланган вазифаларни ҳал қилишга қаратилган тадбирлар киритилди.
Бу борада Гуруҳ аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмиталари ва халқ депутатлари вилоят Кенгашларининг доимий комиссиялари билан биргаликда ўтган давр мобайнида қўмиталар ҳамда доимий комиссияларнинг 62 та мажлисини ўтказдилар, мажлисларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Инқирозга қарши чораларнинг 2009 — 2012 йилларга мўлжалланган дастурини амалга оширишга қаратилган қарорларининг бажарилиши масаласи кўриб чиқилди.
Шу билан бирга, бир қатор ижобий натижаларга эришилганлигига қарамай, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг фаолиятида муайян камчиликлар мавжуд бўлиб, бу ҳол халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари, уларнинг тегишли доимий комиссиялари ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, кенг жамоатчилик билан суст иш олиб бораётганлигининг оқибатидир.
Халқ депутатлари Хоразм, Наманган, Сирдарё, Фарғона, Тошкент вилоят Кенгашларида иш юритишнинг аҳволи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 29 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида»ги 140-сонли қарорида белгилаб қўйилган талабларга тўла мос келмайди.
Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари доимий комиссияларининг масъуллигини оширишга етарлича эътибор берилмаётир. Баъзи халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг иш режаларида минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор масалалари етарли даражада акс эттирилмаган. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва уларнинг доимий комиссиялари ижро этувчи ҳокимият бўлимлари, бошқармалари, бошқа таркибий бўлинмалари раҳбарларининг ҳисоботларини тинглаш тартиб-таомилига ҳамда шу тадбир якунлари бўйича муайян шахс, бўлим ёки таркибий бўлинманинг фаолиятига баҳо беришга етарли эътибор бермаётирлар.
Юқорида кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиш мақсадида Сенатнинг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳамкорлиги, уларнинг минтақавий ривожланиш муаммоларини ҳал этишдаги фаолияти мувофиқлаштирилишини таъминлаш масалалари бўйича гуруҳ томонидан Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг доимий комиссиялари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир тавсиялар, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши доимий комиссияларининг қарорлари ижро этилиши устидан назорат олиб боришга доир тавсиялар, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутати томонидан депутат сўровини юборишга доир тавсиялар, шунингдек Қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари томонидан аҳоли ўртасида тушунтириш механизмини такомиллаштиришга доир тавсиялар тайёрланди ва Сенат Кенгаши тасдиғига киритилди.
Сенатнинг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳамкорлиги, уларнинг минтақавий ривожланиш муаммоларини ҳал этишдаги фаолияти мувофиқлаштирилишини таъминлаш масалалари бўйича гуруҳ раҳбари ў.Алиевнинг «Сенатнинг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳамкорлиги, уларнинг минтақавий ривожланиш муаммоларини ҳал этишдаги фаолияти мувофиқлаштирилишини таъминлаш масалалари бўйича гуруҳнинг 2007 — 2008 йиллар ва 2009 йилнинг ўтган давридаги фаолияти тўғрисида»ги ахборотини ҳамда Гуруҳ бошқа аъзоларининг (Б.А. Абдуллаева, Х.Ф. Ибрагимов, А.Ҳ. Ҳакимовларнинг), шунингдек баъзи халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари раҳбарларининг (халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгашининг раиси Б. Ибрагимов, Янгиариқ туман Кенгашининг раиси И. Файзуллаев, Косонсой туман Кенгашининг раиси С. Нодиров, Бўка туман Кенгашининг раиси Н. Абдуллаев, Қува туман Кенгашининг раиси А. Мадаминовларнинг) ахборотини тинглаб ва муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
1. Сенатнинг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳамкорлиги, уларнинг минтақавий ривожланиш муаммоларини ҳал этишдаги фаолияти мувофиқлаштирилишини таъминлаш масалалари бўйича гуруҳ раҳбари ў. Алиевнинг «Сенатнинг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳамкорлиги, уларнинг минтақавий ривожланиш муаммоларини ҳал этишдаги фаолияти мувофиқлаштирилишини таъминлаш масалалари бўйича гуруҳнинг 2007 — 2008 йиллар ва 2009 йилнинг ўтган давридаги фаолияти тўғрисида»ги ахбороти ва бошқа иштирокчиларнинг ахборотлари маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига қуйидагилар тавсия этилсин:
иш юритишни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 29 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижрони назорат қилишни ташкил этиш бўйича норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги 140-сонли қарорига мувофиқ ташкил этиш;
халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг ва улар доимий комиссияларининг йиллик иш режаларини тузишда минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш муаммоларини ҳал этишга қаратилган масалаларга алоҳида эътибор бериш;
халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг сессияларида халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларининг ҳисоботларини, ижро этувчи ҳокимият бўлимлари, бошқармалари ва бошқа таркибий бўлинмалари раҳбарларининг ҳисоботларини тинглаш борасидаги ишларни кучайтириш, уларнинг бевосита фаолиятига, шунингдек инқирозга қарши чоралар ҳудудий ва тармоқ дастурлари амалда рўёбга чиқарилишига тегишли баҳо бериш;
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмиталарининг ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари доимий комиссияларининг инқирозга қарши чораларни амалга оширишга қаратилган қарорлар қабул қилиш борасидаги фаолиятини кучайтириш;
халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг ҳар бир депутати ўз сайловчилари олдида мунтазам ҳисобот беришини таъминлаш;
фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашни такомиллаштириш;
халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг тегишли ҳудуддаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини ривожлантириш борасидаги ишини кучайтириш;
халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатларига ажратилган махсус хоналарни зарур ижтимоий-сиёсий адабиёт билан, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан ҳамда фуқароларни қабул қилишда ва аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида фойдаланиш учун зарур бўладиган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тўла-тўкис жиҳозлаш чораларини кўриш;
кўрсатиб ўтилган камчиликларни жорий йилнинг 1 октябрига қадар бартараф этиш чора-тадбирларини назарда тутиш.
3. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Сенатнинг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳамкорлиги, уларнинг минтақавий ривожланиш муаммоларини ҳал этишдаги фаолияти мувофиқлаштирилишини таъминлаш масалалари бўйича гуруҳ раҳбари Ғ. Алиев зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 31 июль,
652-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 й., 7-сон, 263-модда)