Ҳужжат кучини йўқотган 31.10.2006 30.08.2002 йилдаги 309-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 31.10.2006
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА МИКРОКРЕДИТЛАШНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 31 октябрдаги 225-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 15 сентябрда қабул қилинган «Микромолиялаш тўғрисида»ги ЎРҚ-50-сонли Қонуни)» қарори билан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Микрокредитлашнинг янги усулларини жорий этиш йўли билан аҳолининг тадбиркорлик фаолиятида янада фаол қатнашиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш, шунингдек аҳолининг ижтимоий ночор табақаларини қўллаб-қувватлаш ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун донор ташкилотларнинг маблағларини кенг жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича республика мувофиқлаштирувчи Кенгашининг иловага* мувофиқ халқаро молия ташкилотлари, хорижий ҳукуматга қарашли ва ҳукуматга қарашли бўлмаган нотижорат ташкилотлар (донор ташкилотлар)нинг беғараз маблағларини (грантларини) жалб этиш йўли билан микрокредитлаш тизимини ривожлантириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги хусусий тадбиркорликни микрокредитлаш дастурларини ривожлантиришнинг, шунингдек донор ташкилотлар иштирокидаги лойиҳаларнинг мувофиқлаштирувчиси этиб белгилансин, унга микрокредитлаш лойиҳалари бўйича ахборотларни ҳар чоракда умумлаштириш ва таҳлил этиш функциялари юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
микрокредитлар ҳар бир қарз олувчига эквиваленти 3 минг АҚШ долларидан ортиқ бўлмаган нақд маблағ билан миллий валютада муддатлилик, ҳақ тўлаш ва қайтариш шартларида берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси резидентлари — юридик ва жисмоний шахслар микрокредитлаш бўйича қарз олувчилар ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
донор ташкилотлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлари бўлган нотижорат ташкилотлар маблағ билан таъминловчи ташкилотлар ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нотижорат ташкилотларнинг ўз маблағлари, донор ташкилотлар томонидан нотижорат ташкилотларга микрокредитлаш учун бериладиган грантлар, шунингдек нотижорат ташкилотларнинг микрокредитлаш билан боғлиқ фаолиятдан олинадиган даромадлари микрокредитлаш маблағлари манбалари ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарз олувчиларни танлаш, микрокредитлаш лойиҳалари доирасида уларга маблағлар бериш ва маблағларни қайтариш тартиби маблағ билан таъминловчи ташкилотлар томонидан белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
донор ташкилотларнинг микрокредитлаш манбаи сифатида фойдаланиладиган эркин алмаштириладиган валютадаги грант маблағлари тегишли ваколатли банкнинг корреспондентлик ҳисоб рақамига ўтказилади ва банклараро валюта савдоларида белгиланган тартибда сотилиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
микрокредитлаш учун миллий валютадаги нақд маблағ банклар томонидан нотижорат ташкилотларнинг ҳисоб рақамларидаги мавжуд маблағлар доирасида берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Нотижорат ташкилотларнинг мазкур қарорга мувофиқ микрокредитлашдан олинган даромадлари 2006 йил 1 январгача даромад (фойда) солиғи тўлашдан озод қилинсин, бўшаётган маблағлардан операция харажатларини қоплаш, ўз моддий-техника базасини ривожлантириш, шунингдек микрокредитлашни кенгайтириш учун мақсадли фойдаланилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002 йил 30 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
309-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 15-16-сон, 126-модда)