Ҳужжат кучини йўқотган 14.08.2017 20.04.2004 йилдаги 186-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 14.08.2017
Ҳужжат 02.05.2016 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ КАТТА ВА АЛОҲИДА МУҲИМ СУВ ХЎЖАЛИГИ ОБЪЕКТЛАРИНИНГ ТЕХНИК ҲОЛАТИНИ ҲАМДА БЕХАТАР ИШЛАШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ («ДАВСУВХЎЖАЛИКНАЗОРАТ» ИНСПЕКЦИЯСИ) ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 августдаги 606-сонли «Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 9 декабрдаги ПФ–3358-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолати ҳамда бехатар ишлаши устидан назоратни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектлари техник ҳолатининг ишончлилиги ҳамда уларнинг бехатар ишлаши таъминланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектлари лойиҳалаштирилиши, қурилиши, улардан фойдаланилиши, уларнинг реконструкция қилиниши ва таъмирланиши, шу жумладан лойиҳалар экспертизаси ташкил этилиши, қурилиш сифатининг ва фойдаланишга қабул қилиб олишнинг назорат қилиниши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг ишончли қўриқланиши ташкил этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси («Давсувхўжаликназорат» инспекцияси) фаолиятининг асосий вазифалари этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Давсувхўжаликназорат» инспекциясининг ташкилий тузилмаси ва марказий аппарати тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси («Давсувхўжаликназорат» инспекцияси) тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Давсувхўжаликназорат» инспекцияси марказий аппарати ходимларининг чекланган умумий сони 17 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 12 нафар этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Давсувхўжаликназорат» инспекцияси бошлиғига, зарурият бўлганда, ходимларнинг белгиланган чекланган умумий сони доирасида «Давсувхўжаликназорат» инспекцияси марказий аппарати тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси («Давсувхўжаликназорат» инспекцияси)ни ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1999 йил 30 мартдаги 143-сон қарори 1-бандининг учинчи, тўртинчи хатбоши, қарорнинг 2-банди ва қарорга 2 ва 3-иловалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 16 ноябрдаги 499-сон қарорига 3-илованинг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 11-сон, 66-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 йил 20 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
186-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 20 апрелдаги 186-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси («Давсувхўжаликназорат» инспекцияси)нинг ташкилий тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 20 апрелдаги 186-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси («Давсувхўжаликназорат» инспекцияси) марказий аппаратининг тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 20 апрелдаги 186-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси («Давсувхўжаликназорат» инспекцияси) тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда «Давсувхўжаликназорат» инспекцияси деб аталади) гидротехника иншоотлари хавфсизлиги устидан давлат назорати соҳасидаги махсус ваколатли давлат бошқарув органи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Давсувхўжаликназорат» инспекцияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Давсувхўжаликназорат» инспекцияси тизимига маҳаллий давлат бошқарув органларидан мустақил бўлган ва бевосита «Давсувхўжаликназорат» инспекциясига ҳисоб берадиган ҳудудий инспекторлар киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Давсувхўжаликназорат» инспекцияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Давсувхўжаликназорат» инспекцияси ўз фаолиятини давлат бошқарувининг бошқа органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Давсувхўжаликназорат» инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг моддий-техник таъминоти, шунингдек «Давсувхўжаликназорат» инспекцияси тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш «Давсувхўжаликназорат» инспекциясига бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Давсувхўжаликназорат» инспекцияси юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. «Давсувхўжаликназорат» инспекциясининг вазифалари ва функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектлари техник ҳолатининг ишончлилиги ва уларнинг бехатар ишлаши таъминланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг лойиҳалаштирилиши, қурилиши, улардан фойдаланилиши, уларнинг реконструкция қилиниши ва таъмирланиши, шу жумладан лойиҳалар экспертизаси ташкил этилиши, қурилиш сифатининг ва фойдаланишга қабул қилиб олишнинг назорат қилиниши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг ишончли қўриқланиши ташкил этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш «Давсувхўжаликназорат» инспекциясининг асосий вазифалари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Давсувхўжаликназорат» инспекцияси ўзига юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда капиталлиги I, II, III класс бўлган гидротехника иншоотларининг техник ҳолати ҳамда бехатар ишлаши билан боғлиқ ҳодисаларнинг олдини олишга доир таклифларни ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда гидротехника иншоотлари техник ҳолатининг ишончлилигини ҳамда бехатар ишлашини экспертизадан ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларининг техник ва хавфсизлик ҳолатининг ишончлилиги билан боғлиқ идоралараро ва давлатлараро комиссиялар ишида қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларининг хавфсизлик қоидалари ва мезонлари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларини жойлаштиришда, гидротехника иншоотларини лойиҳалаш учун топшириқларни келишишда, уларни қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳаларини келишишда, гидротехника иншоотларини қуриш сифатини назорат қилишда, уларни фойдаланишга қабул қилишда, шунингдек гидротехника иншоотларидан фойдаланиш қоидаларини келишишда қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик фаолиятини ёки бошқа фаолиятни амалга ошириш учун гидротехника иншоотлари ҳудудлари, дарёлар ўзанлари ва уларга туташ тўғоннинг қуйи ва юқори ҳудудларидан (сув муҳофазаси зоналарида ер участкалари бериш бундан мустасно) фойдаланишни келишади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларининг ҳолатини ва улар ҳолатининг хавфсизлик декларацияларига мувофиқлигини текширишни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларининг хавфсизлик декларацияларини белгиланган тартибда тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларининг техник ҳолатини натурада кузатиш ва диагностикани амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларининг кадастрини юритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли органларга сув муҳофазаси зоналарини, сув омборлари, дарёлар, каналлар ва коллекторларнинг қирғоқбўйи полосаларини белгилаш ишларини ташкил этишда кўмаклашади, ушбу зоналар ва полосаларга қўйиладиган талабларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республиканинг тегишли вазирликлари ва идоралари билан биргаликда давлатлараро ва чегарабўйи сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш масалаларини чегарадош давлатлар билан тартибга солишда қатнашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Давсувхўжаликназорат» инспекцияси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита, шунингдек ўзига бўйсунувчи ҳудудий инспекторлар орқали ҳал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. «Давсувхўжаликназорат» инспекциясининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. «Давсувхўжаликназорат» инспекцияси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларига белгиланган тартибда кириш, гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги ва техник назоратни ташкил этиш масалаларига доир материаллар билан танишиб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколати доирасида ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда гидротехника иншоотларидан фойдаланилиши, уларнинг техник ва хавфсизлик ҳолати устидан назоратни амалга ошириш учун вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ишини текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотлари техник ҳолатининг ишончлилиги, улардан фойдаланиш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ масалалар бўйича вазирликлар ва идораларнинг, шунингдек, корхоналар ва ташкилотлар раҳбарларининг маърузаларини, ахборотларини ва хабарларини эшитиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлардан гидротехника иншоотлари техник ҳолатининг ишончлилиги, улардан фойдаланиш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ масалалар бўйича меъёрий ҳужжатлар, тадбирлар режалари, буйруқлар, йўриқномалар, ҳужжатлар, маълумотлар ва материалларни талаб қилиш ва олиш, зарурият бўлганда, республиканинг тегишли вазирликлари ва идоралари мутахассисларини жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида ёзма кўрсатмалар бериш, шунингдек гидротехника иншоотлари хавфсизлиги нормалари ва қоидалари қўпол равишда бузилган ҳолларда хавфлилиги юқори бўлган объектлар жумласига кирувчи гидротехника иншоотларини лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун берилган лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш тўғрисида таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш ёхуд дарёлар ўзанлари ва уларга туташ тўғоннинг қуйи ва юқори ҳудудларида хўжалик фаолиятини ва бошқа фаолиятни амалга ошираётган ташкилотлар фаолиятини, агар мазкур фаолият гидротехника иншоотларининг хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлса, белгиланган тартибда тақиқлаш ёки чеклаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Давсувхўжаликназорат» инспекцияси Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. «Давсувхўжаликназорат» инспекцияси ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. «Давсувхўжаликназорат» инспекциясининг мансабдор шахслари ва унинг ҳудудий инспекторлари ўз хизмат вазифаларини зарур даражада бажармаганликлари учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. «Давсувхўжаликназорат» инспекцияси фаолиятини ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. «Давсувхўжаликназорат» инспекциясига белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бошлиқ бошчилик қилади.
(13-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 июндаги 108-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 183-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Давсувхўжаликназорат» инспекцияси ходимлари мақомига ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошлиқ — вазирга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқарув аппарати катта мутахассислари — вазирликларнинг мустақил бошқармаси бошлиқларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мутахассислар — вазирликларнинг бўлим бошлиқларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий инспекторлар — вилоят ҳокимликларининг тегишли мустақил бўлимлари раҳбарларига тенглаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. «Давсувхўжаликназорат» инспекцияси бошлиғи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Давсувхўжаликназорат» инспекцияси фаолиятига якка бошчилик асосида умумий раҳбарлик қилади, «Давсувхўжаликназорат» инспекциясига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Давсувхўжаликназорат» инспекцияси марказий аппарати тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритади, штат жадвалини, шунингдек «Давсувхўжаликназорат» инспекцияси марказий аппарати харажатлари сметасини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Давсувхўжаликназорат» инспекцияси марказий аппарати ходимларини, ҳудудий инспекторларни белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошлиқ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. «Давсувхўжаликназорат» инспекциясида йирик гидротехника ва бошқа муҳандислик иншоотларини лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги етакчи мутахассислардан иборат Эксперт кенгаши тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Давсувхўжаликназорат» инспекциясининг бошлиғи лавозимига кўра Эксперт кенгашининг раиси ҳисобланади. Эксперт кенгашининг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт кенгаши гидротехника иншоотларидан бехатар фойдаланиш ва уларнинг ишончли ишлашининг энг муҳим масалаларини кўриб чиқади, гидротехника иншоотларининг барқарор ва бехатар ишлаши учун уларни реконструкция қилиш ва қайта жиҳозлаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга ошириш юзасидан тавсияномалар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт кенгашининг қарорлари, қоидага кўра, «Давсувхўжаликназорат» инспекцияси бошлиғининг буйруқлари билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт кенгаши мажлисларига алоҳида вазирликлар ва идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг манфаатларига тегишли масалаларни ҳал қилиш учун уларнинг вакиллари таклиф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. «Давсувхўжаликназорат» инспекциясининг инспекторлари гидротехника иншоотларининг техник ҳолати ва бехатар ишлаши устидан назорат ўрнатиш юзасидан жойларда ўз фаолиятини «Давсувхўжаликназорат» инспекцияси томонидан тасдиқланган тадбирларга мувофиқ амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. «Давсувхўжаликназорат» инспекциясини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й.,16-сон, 185-модда; 2010 й., 23-сон, 183-модда; 2016 й., 17-сон, 176-модда)