Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Қарори
Тошкент шаҳар Собир Раҳимов туманининг номини ўзгартириш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш, топонимик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг «Тошкент шаҳар Собир Раҳимов туманининг номини ўзгартириш тўғрисида»ги 2010 йил 3 ноябрдаги 182-II-сонли қарори маълумот учун қабул қилинсин.
2. Тошкент шаҳар ҳокимининг илтимосномаси қаноатлантирилсин — Тошкент шаҳар Собир Раҳимов туманининг номи Олмазор деб ўзгартирилсин.
3. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 4 декабрь,
133-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 й., 12-сон, 513-модда)