03.12.2010 йилдаги 117-II-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги Давлат бюджети тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги Давлат бюджетини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги макроиқтисодий кўрсаткичлари, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари ҳамда Давлат бюджети параметрлари қабул қилинсин, шунингдек Давлат бюджети тақчиллигининг энг юқори даражаси ялпи ички маҳсулот ҳажмига нисбатан 1,0 фоиз миқдорида белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
макроиқтисодий ва молиявий барқарорликни таъминлашга, аҳолининг реал даромадлари ва турмуш фаровонлигини оширишга ҳамда инфляция даражасини мақсадли прогноз кўрсаткичлар доирасида сақлашга қаратилган бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштиришни ва иқтисодиётни эркинлаштиришни давом эттирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция муҳитини яхшилаш, иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш ва янги иш ўринлари яратишни янада рағбатлантириш мақсадида, иқтисодиёт зиммасига тушаётган солиқ юкини камайтириш ва солиқ маъмуриятчилиги тизимини янада соддалаштириш, янги корхоналар барпо этиш ва ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳисобига солиқ базасини кўпайтириш, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг барқарорлигини таъминлаш, шунингдек солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларидаги ўзгартишларни барча солиқ тўловчиларга етказиш ва кенг тушунтириш ишларини олиб бориш бўйича чора-тадбирларни кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга ижобий таъсир кўрсатадиган давлат харажатларининг, шу жумладан таълимни ривожлантиришга, тиббий хизматлар сифатини яхшилашга, ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришга қилинадиган харажатларнинг устуворлигини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози салбий таъсирининг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш бўйича мамлакатда қабул қилинган, иқтисодий ўсишнинг узоқ муддатли барқарор суръатларига ҳамда иқтисодиётнинг мувозанатли ривожланишига эришишни назарда тутадиган Инқирозга қарши чораларнинг 2009 — 2012 йилларга мўлжалланган дастури амалга оширилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатда ишлаб чиқарилаётган товарлар ва кўрсатилаётган хизматларнинг ички ҳамда ташқи бозорларда рақобатбардошлигини таъминлаш мақсадида инвестиция ва инновация жараёнларини рағбатлантириш орқали иқтисодиётнинг етакчи тармоқларида ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилашни жадаллаштиришга йўналтирилган таркибий ўзгартиришлар ҳамда иқтисодиётни диверсификация қилиш дастурларини амалга оширишни давом эттирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмасини янада ривожлантириш, шунингдек мамлакатни модернизация қилиш, бандликни таъминлаш ва аҳоли турмуш сифатини оширишнинг энг муҳим омили сифатида хизмат кўрсатиш соҳасини, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш юзасидан чора-тадбирларни амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 — 2012 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш давлат дастурини амалга оширишни таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий бюджетларнинг дотацияга боғлиқлигини камайтириш, бюджетлараро муносабатларни янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағлар мақсадли ва манзилли ишлатилиши устидан қатъий назоратни таъминлаш, бюджетдан ажратилган маблағлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш имконини берувчи молиялаштиришнинг норматив усулларини жорий этишни кенгайтириш ҳисобига харажатларни мақбуллаштириш мақсадида Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини такомиллаштириш бўйича ишларни давом эттирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджети тақчиллигини 2011 йил 1 январь ҳолатига кўра республика бюджетининг зарурий айланма касса нақд маблағлари ҳажмидан ортиқча эркин қолдиқлари ва бошқа ноинфляциявий манбалар ҳисобидан молиялаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Давлат бюджети даромадлари ва харажатларининг тасдиқланган параметрлари бажарилишини таъминласин, минтақаларнинг солиқ базасини кенгайтириш ва иқтисодий салоҳиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирларни кўрсин, бюджет маблағларидан мақсадли ҳамда самарали фойдаланилиши устидан қаттиқ ва таъсирчан назорат ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 3 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
117-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 й., 12-сон, 497-модда)