Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси ва Сенатининг
Қўшма қарори
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримовнинг «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси» мавзуидаги маърузаси юзасидан
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримовнинг «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси» мавзуидаги маърузасини тинглаб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримовнинг маърузасида баён этилган Ўзбекистонда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалаларининг мамлакатимизни демократик янгилаш ва модернизация қилиш йўлидан босқичма-босқич илгарилаб боришда ҳал қилувчи омил сифатида ўз вақтида билдирилган ва муҳим масалалар экани таъкидлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳар иккала палатаси Кенгашларига Маърузанинг асосий мазмунини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг ялпи мажлисларида муҳокама этишга тайёрлашни топширишни мақсадга мувофиқ деб топилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Д. ТОШМУҲАМЕДОВА
Тошкент ш.,
2010 йил 12 ноябрь,
186-II-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 12 ноябрь,
107-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 й., 11-сон, 464-модда)