17.05.2011 йилдаги 289-II-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори, 17.05.2011 йилдаги 289-II-сон
Кучга кириш санаси
17.05.2011
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Бош директори Ҳ. Муҳитдиновнинг «Ўзбекистонда дастурий таъминот индустриясини ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ахбороти ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракциясининг ташаббусига кўра Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Бош директори Ҳ. Муҳитдиновнинг «Ўзбекистонда дастурий таъминот индустриясини ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ахборотини эшитиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси таъкидлайдики, Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов илгари сурган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясига мувофиқ, дастурий таъминот индустриясининг ривожлантирилишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари амалга оширилиши натижасида ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини оширишда барқарор ўсиш суръатларини намойиш этмоқда. Ахборот соҳаси корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватлари ошмоқда, жамият ҳаётининг турли соҳаларига энг янги ахборот тизимлари ва технологиялари жорий этилмоқда, ахборот ресурслари бозори ва дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқариш ривожланмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга мазкур соҳани ривожлантириш бўйича фойдаланилмаган ресурслар мавжуд. Интеллектуал имкониятлар ва кадрлар имкониятлари мавжуд бўлган бир пайтда бир қанча муаммоларнинг ечилмаганлиги, соҳа фаолияти етарли даражада аниқ тартибга солинмаганлиги уни янада ривожлантиришга ҳалақит қилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буларнинг барчаси дастурий таъминот индустрияси, унинг экспорт салоҳиятини ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг, миллий дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиларга қўшимча шароитлар яратишнинг мақсадли дастури ишлаб чиқилиши ва рўёбга чиқарилишини, дастурлаш соҳаси учун мутахассислар тайёрлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилишини, шунингдек ахборот соҳасига доир қонун ҳужжатлари такомиллаштирилишини талаб қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Бош директори Ҳ. Муҳитдиновнинг «Ўзбекистонда дастурий таъминот индустриясини ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастурий таъминот ишлаб чиқариш индустриясини қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилиши ва қабул қилинишини жадаллаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саъй-ҳаракатларини миллий дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга йўналтирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастурий маҳсулотлар экспортини рағбатлантириш, шунингдек уларнинг рақобатбардошлилигини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастурчилар тайёрлаш тизими кенгайтирилиши ва унинг сифати оширилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги эркин ва очиқ кодли дастурий таъминотдан фойдаланишни ривожлантириш ва мамлакатимизда ишлаб чиқарилган дастурий маҳсулотларнинг ҳамда дастурий таъминотни ишлаб чиқувчи компанияларнинг йиғма электрон каталогини яратиш юзасидан чора-тадбирларни амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси тегишли қонунларга дастурий таъминот индустриясини янада ривожлантиришга кўмаклашадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш мақсадида қонун ҳужжатлари таҳлилини амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Д. ТОШМУҲАМЕДОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 17 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
289-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 й., 5-сон, 116-модда)