26.10.2015 йилдаги 254-III-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг қарори, 26.10.2015 йилдаги 254-III-сон
Кучга кириш санаси
26.10.2015
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳининг «2013 — 2017 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф-муҳит муҳофазаси бўйича ҳаракатлар дастури»нинг IV-йўналишида белгиланган «Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш, экологик таълим ва барқарор ривожланиш мақсадларида таълим доирасидаги қонунчиликни ва меъёрий-услубий базани ривожлантириш» чора-тадбирларининг бажарилиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг ахборотини эшитиш ҳақидаги таклифи тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукумат аъзолари фаолиятига оид масалалар юзасидан уларнинг ахборотини, шунингдек давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш тартибининг 3 ва 4-бандларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлари гуруҳининг «2013 — 2017 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф-муҳит муҳофазаси бўйича ҳаракатлар дастури»нинг IV-йўналишида белгиланган «Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш, экологик таълим ва барқарор ривожланиш мақсадларида таълим доирасидаги қонунчиликни ва меъёрий-услубий базани ривожлантириш» чора-тадбирларининг бажарилиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг ахбороти Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг мажлисида эшитиш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тадбирни, шунингдек ушбу тадбирга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш режасини ишлаб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси масъул этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисига юбориладиган таҳминий саволлар рўйхатига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери номидан Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг мажлисига таклиф этиш тўғрисида тахминий саволлар рўйхатини илова қилган ҳолда хат тайёрласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг «2013 — 2017 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф-муҳит муҳофазаси бўйича ҳаракатлар дастури»нинг IV-йўналишида белгиланган «Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш, экологик таълим ва барқарор ривожланиш мақсадларида таълим доирасидаги қонунчиликни ва меъёрий-услубий базани ривожлантириш» чора-тадбирларининг бажарилиши бўйича ахборотини эшитишга тайёргарлик ишлари боришини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Б.Б. Алихонов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 26 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
254-III-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 й., 10-сон, 385-модда)