15.09.2015 йилдаги 223-III-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори, 15.09.2015 йилдаги 223-III-сон
Кучга кириш санаси
15.09.2015
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2015 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2015 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 169-моддасига ва «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Регламенти»нинг 211-моддасига мувофиқ кўриб чиқди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таъкидландики, Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов томонидан белгилаб берилган 2015 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим вазифалари ва устуворликларини муваффақиятли амалга ошириш жорий йилнинг биринчи ярмида иқтисодий ўсишнинг юксак суръатларини ва макроиқтисодий барқарорликни сақлаб қолиш имконини берди, бу ялпи ички маҳсулотнинг 8,1 фоизга ўсишини таъминлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган таркибий ўзгартиришларни амалга ошириш ва иқтисодиётни диверсификация қилишга, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва янгилашга, юқори технологик қувватларнинг ишга туширилишини жадаллаштиришга, кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик ва хизматлар кўрсатиш соҳасини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар аҳолининг бандлиги ва даромадлари ўсишига кўмаклашди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аниқ мақсадга қаратилган пул-кредит ва солиқ-бюджет сиёсатини амалга ошириш Давлат бюджети даромад қисмининг 17054,8 млрд сўм этиб бажарилишини таъминлади, харажатлар қисми эса 16934,9 млрд сўмни ташкил этди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджети ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,2 фоиз миқдорида профицит билан ижро этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюджет сиёсатининг ижтимоий йўналтирилганлиги сақлаб қолинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партиялар фракциялари, Экологик ҳаракат депутатлар гуруҳи, шунингдек қўмиталар ўз нуқтаи назарларини билдирилдилар ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ҳамда давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2015 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлашни таклиф этдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2015 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисидаги ҳисобот тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Давлат бюджетининг 2015 йил учун тасдиқланган кўрсаткичлари бажарилишини таъминлаган ҳолда ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун харажатларни ўз вақтида молиялаштиришга, «Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастурининг амалга оширилишини таъминлашга, шунингдек 2015 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини бажаришга алоҳида эътибор қаратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг эътибори иқтисодий ўсиш суръатларининг барқарорлигини таъминлашга ҳамда шу асосда тегишли бюджетларга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўлиқ тушишига эришилишига, минтақаларнинг молиявий салоҳиятидан юқори даражада фойдаланиш бўйича амалий чора-тадбирлар кўрилишига, бюджет маблағларидан Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг қоидаларига мувофиқ мақсадли ва самарали фойдаланилиши ҳамда бюджет интизомига риоя этилиши устидан назоратни кучайтиришга қаратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмиталари назорат-таҳлил фаолиятини амалга ошириш чоғида Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларини тўғри ҳамда самарали ижро этилиши масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратсин, бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Сиёсий партиялар фракцияларига, Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг тегишли ҳисобот давридаги ижроси масалаларини кўриб чиқиш чоғида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларининг ижроси устидан парламент назоратини такомиллаштириш бўйича аниқ таклифлар киритиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 15 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
223-III-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 й., 9-сон, 342-модда)