Ҳужжат кучини йўқотган 02.03.2004 03.03.2001 йилдаги 109-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 02.03.2004
Ҳужжат 21.08.2003 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТЕМИР ЙЎЛЛАРДА ЮК ВА ЙЎЛОВЧИЛАР ТАШИШ ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 2 мартдаги 101-сонли «Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Темир йўл транспортини монополиядан чиқариш ва акциялаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 2 мартдаги ПФ-2815-сон Фармонини бажариш юзасидан, темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш соҳасидаги фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш, юк ва йўловчилар хавфсиз ташилиши назорат қилинишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси («Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси) ҳамда унинг марказий аппарати тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси ходимларининг чекланган сони 79 нафардан, шу жумладан марказий аппарат ходимлари сони 42 нафардан (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) иборат этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавтемирйўлназорат» инспекциясида бошлиқнинг икки нафар, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлишига рухсат этилсин. Белгилансинки, «Ўздавтемирйўлназорат» инспекциясининг бошлиғи, бошлиқнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси бошлиғи Ўзбекистон Республикаси вазирининг биринчи ўринбосарига, бошлиқнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосари тегишли равишда вазир ўринбосарига тенглаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки, «Ўздавтемирйўлназорат» инспекциясининг таъминоти:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахслар томонидан юк ва йўловчилар ташишдан олинадиган даромаддан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган миқдорлардаги мажбурий тўловлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
темир йўл транспортида йўловчилар ва юклар ташишга лицензиялар берганлик учун давлат божи маблағларининг бир қисми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
темир йўл транспортида йўловчилар ва юклар ташишга лицензиялар бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиққанлик учун йиғим;
(3-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 августдаги 360-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 15-16-сон, 131-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
темир йўл техникаси ва асбоб-ускуналарини сертификатлашдан тушадиган маблағлар ҳисобига қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси таъминоти харажатлари сметаси «Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси томонидан ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки, «Ўздавтемирйўлназорат» инспекциясининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари вазирликлар, идоралар, жойлардаги ҳокимият органлари, темир йўл транспорти хизматлари кўрсатувчи ёки улардан фойдаланувчи юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўздавтемирйўлназорат» инспекциясига Вазирлар Маҳкамаси комиссиясининг қарори асосида мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик субъектларига темир йўл транспорти соҳасида қонун ҳужжатларида назарда тутилган фаолият турларига лицензия бериш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси Темир йўл транспорти соҳасида қонун ҳужжатларида назарда тутилган фаолият турларига лицензия бериш тартиби тўғрисидаги Низом лойиҳасини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси ходимларига «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясининг тегишли тоифадаги ходимлари учун амалда бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари ва имтиёзлар тизими сақлаб қолинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси ходимларига белгиланган намунадаги кийим-бош кийиб юриш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси Тошкент шаҳри, Туркистон кўчаси, 7-уйга жойлаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 августдаги 360-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 15-16-сон, 131-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида бир ой муддатда таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н.Исаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2001 йил 3 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
109-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2001 йил 3 мартдаги 109-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясининг тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2001 йил 3 мартдаги 109-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси марказий аппаратининг тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2001 йил 3 мартдаги 109-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси («Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси) давлат органи ҳисобланади, у поездлар хавфсизлигини таъминлаш соҳасида чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш ва мувофиқлаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси темир йўл маъмурияти функцияларини ҳамда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга оид белгиланган қоидалар ва нормаларга тегишли вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар томонидан риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи ёзилган муҳрга, банк ҳисоб рақамларига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. «Ўздавтемирйўлназорат» инспекциясининг асосий вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар «Ўздавтемирйўлназорат» инспекциясининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
темир йўлларда юк ва йўловчиларни ташиш хавфсизлигини таъминлашга оид профилактика чора-тадбирлари комплексини ишлаб чиқиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
темир йўллардан техник фойдаланиш, шунингдек юк ва йўловчилар ташишда кўрсатиладиган хизматларга доир норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
темир йўл транспорти соҳасидаги фаолиятни сертификатлаш, стандартлаш ва лицензиялаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
поездлар ҳаракати хавфсизлиги қоидалари бузилишлари оқибатларини тугатишда тиклаш воситалари ишларини таъминлаш ва самарадорлигини ошириш, одамларни қутқариш чора-тадбирлари ишлаб чиқилиши ва уларнинг амалга оширилиши устидан назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳаларни экспертиза қилишда ҳамда темир йўл транспортининг янгидан қурилган ёки реконструкция қилинган объектларини доимий ёки вақтинча фойдаланишга қабул қилиб олиш ишларида ушбу объектларда поездларнинг хавфсиз ҳаракат қилишини таъминлаш юзасидан қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат корхоналари ва ташкилотларининг, идоравий қарашлилигидан қатъи назар, уларнинг кириш йўлларида ҳаракат хавфсизлиги аҳволини текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
компания раиси номенклатурасига кирувчи «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясининг янгидан лавозимга тайинланаётган ходимлари темир йўллардан техник фойдаланиш қоидалари ва йўриқномаларни билишларини комиссия тузиб текшириш ҳамда «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясининг бошқа ходимлари (алоҳида рўйхат бўйича), шунингдек, поездлар ҳаракати хавфсизлиги қоидаларининг у ёки бошқача бузилишларига йўл қўйган ходимлари билимларини вақти-вақти билан текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш масалаларида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан халқаро ҳамкорлик қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. «Ўздавтемирйўлназорат» инспекциясининг асосий функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли вазирликлар, идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси темир йўлларида техник фойдаланиш қоидаларига, поездлар ҳаракати ва маневр ишлари йўриқномасига, сигнализация ва алоқа йўриқномасига, шунингдек, темир йўл транспорти техника воситаларининг авариясиз ишлашини тартибга солувчи бошқа йўриқномалар ва норматив ҳужжатларга риоя қилиниши устидан давлат назоратини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга ва поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминловчи техник воситаларнинг ишончлилигини оширишга қаратилган профилактика тадбирлари ишлаб чиқилиши ва белгиланган муддатларда ўтказилиши устидан давлат назоратини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва бошқа мамлакатлар ҳудудида жойлашган «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси хизмат кўрсатадиган темир йўл участкаларида темир йўл ҳодисалари (авария, ҳалокат)га оид хизмат текширувлари ўтказилишини назорат қилиш ва уларда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий давлатларнинг йўловчи ташиш поездлари билан бўлган темир йўл ходисаларига оид хизмат текширувини ўтказиш ва бошқа давлатлар ҳудудида йўловчилар ташиш поездлари билан бўлган темир йўл ҳодисаларини текширишда белгиланган тартибда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва ташкилотлар томонидан ўтказилаётган темир йўл ҳодисаларининг хизмат текширувлари тўғрилигини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
темир йўл ҳодисалари ҳисобини юритиш ҳамда вазирликлар, идоралар ва ташкилотларда поездлар ҳаракати хавфсизлиги аҳволини таҳлил қилиш, шунингдек юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигининг аҳволи тўғрисида манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотларни хабардор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар иштирокида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида темир йўл ҳодисалари ва уларга олиб келган шарт-шароитларни таснифлаш ва хизмат текширувини ўтказиш тартиби бўйича норматив ҳужжатларни ва ҳаракатдаги составни ва темир йўл транспорти воситаларини сертификатлаш бўйича норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
темир йўл транспортида йўловчилар ва юклар ташиш фаолиятини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лицензиялашни ташкил этиш;
(5-банднинг тўққизинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 августдаги 360-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 15-16-сон, 131-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
темир йўл транспорти соҳасида фаолият юритувчи субъектларда лицензиялар мавжудлигини, улар томонидан лицензия шартномалари шартлари, шунингдек тегишли қонун ҳужжатлари бажарилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳам компания объектларида ишловчи, ҳам мустақил ишловчи, лекин ўз фаолиятида ҳаракатдаги составдан ёки бошқа техника воситаларидан фойдаланувчи темир йўл транспорти бўлинмаларининг, қурилиш ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг ишини улар поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш юзасидан техник тафтишлари ва текширувлар ўтказилишини ташкил этиш ва уларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
темир йўл транспорти техника воситаларининг ишончлилигини ошириш, поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминловчи техника воситаларини жорий этиш режалари бажарилиши бўйича таклифлар ишлаб чиқилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси бўлинмалари тафтишчилари ишига методик раҳбарлик қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
темир йўл транспортида хавфли юклар, қурол-яроғлар, ҳарбий техника, ҳарбий мол-мулклар, портловчи моддалар ва буюмлар, шунингдек ҳарбий таркиблар транзити чоғида хулосалар бериш.
(5-банд ўн тўртинчи хатбоши билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 1 майдаги 150-сонли қарорига мувофиқ тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 9-сон, 66-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. «Ўздавтемирйўлназорат» инспекциясининг ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
темир йўл ҳодисаларига оид ўтказилган хизмат текшируви материалларини белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ масалалар бўйича вазирликлар ва идоралар вакилларининг, корхоналар ва ташкилотлар раҳбарларининг, шунингдек юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлиги қоидалари бузилишлари ҳоллари текширувларини ўтказиш бўйича комиссиялар раисларининг ҳисоботлари ва ахборотларини эшитиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва корхоналардан юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ масалалар бўйича норматив ҳужжатлар, тадбирлар режалари, буйруқлар, йўриқномалар, ҳужжатлар, маълумотларни, шу жумладан юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлиги қоидалари бузилишлари ҳоллари ва уларга олиб келган шарт-шароитларни текшириш материалларини талаб қилиш ва олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича қоидалар, йўриқномалар, буйруқлар ва кўрсатмаларни бузаётган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ишдан четлатишгача бўлган чораларни кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
темир йўл транспорти техника воситаларидан фойдаланишни ва ишларни амалга оширишни тўхтатиш, одамларнинг ҳаёти ва саломатлигига, юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигига хавф солувчи носозликлар туфайли перегонларда, станцияларда ва кириш йўлларида поездлар ҳаракатини тўхтатиш ёки ҳаракат тезлигини чеклаш тўғрисида кўрсатмалар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
локомотивлар, мотор вагонли ҳаракатдаги состав, вагонлар, йўллар ва ўтказиш стрелкалари, сигнализация ва алоқа қурилмалари, боғланиш тармоқлари сифатсиз таъмирланган ҳолларда уларни тузатишдан чиқаришни тақиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
локомотивлар, вагонлар, йўллар, сигнализация ва алоқа ҳамда электр таъминоти тизимлари ва темир йўл транспортининг бошқа техника воситаларининг белгиланган тартиб бузилган ҳолда ўтказилган комиссия текширувлари натижаларини бекор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
темир йўл транспорти соҳасида ўз фаолиятини амалга ошираётган вазирликлар ва идоралар корхоналари объектларини куннинг ҳар қандай вақтида тўсиқларсиз текшириш, ҳаракатдаги составни ва бошқа техника воситаларини яратиш (қуриш)да, синашда, кенг кўламда ишлаб чиқаришда ва уларни фойдаланишга қабул қилиб олишда қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли вазирликлар, идоралар, шунингдек ташкилотлар ва корхоналарга (айни пайтда ушбу ташкилотлар ва корхоналар тизимига кирувчи вазирликлар ва идораларни хабардор қилган ҳолда) ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш юзасидан ишлардаги аниқланган бузилишлар ва камчиликларни бартараф этиш ҳақида кўриладиган чора-тадбирлар тўғрисида ахборот тақдим этиш муддатини белгилаган ҳолда бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан келишган ҳолда ушбу вазирликлар, идоралар аппаратлари ва ташкилотлар вакилларини, шунингдек уларга бўйсунувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг малакали мутахассисларини темир йўл ҳодисаларига оид хизмат текширувини ўтказишда иштирок этиш, темир йўл ҳодисаларига оид хизмат текширувини ўтказиш билан боғлиқ масалалар бўйича экспертизалар ўтказиш ва техникавий маслаҳатлашиш учун жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли вазирликлар ва идораларга ўзларига қарашли илмий-тадқиқот, лойиҳалаш, конструкторлик ташкилотлари ва олий ўқув юртлари режаларига юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек темир йўл ҳодисаларига оид хизмат текширувини ўтказиш жараёнида текширишлар, синовлар ва тадқиқотлар муаммолари бўйича илмий-тадқиқот ишлари бажарилишини киритишни топшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
поездлар ҳаракати, юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш соҳаси билан боғлиқ фаолиятни амалга оширганда ва текширувлар ўтказганда хизмат вагонлари, автомобиллардан, шунингдек бошқа ҳуқуқлардан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
локомотивлар ва поездлар бригадалари таркибига ички ва халқаро темир йўлларда сафар қилишда «Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси ходимларини белгиланган тартибда текширувчилар сифатида киритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз ваколати доирасида ўзига юкланган вазифаларнинг ва қабул қилинган қарорларнинг бажарилиши учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. «Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Ўздавтемирйўлназорат» инспекциясига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган бошлиқ раҳбарлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошлиқнинг белгиланган тартибда тайинланадиган икки нафар ўринбосари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси «Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси бошлиғи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси зиммасига юкланган вазифалар ва функциялар бажариши учун шахсан жавоб беради, ўз ўринбосарлари ва таркибий бўлинмалар бошлиқларининг «Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси фаолиятининг алоҳида йўналишларига раҳбарлик қилишга оид жавобгарлиги даражасини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси ўз ваколатлари доирасида Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Олий Мажлиснинг бошқа қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари асосида ва уларни бажариш юзасидан буйруқлар, қарорлар чиқаради, кўрсатмалар беради, уларнинг бажарилишини ташкил этади ва текширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг бошқа вазирликлари, идоралари билан биргаликда қўшма нормативлар ва йўриқномалар чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси бошлиғи ўзига юкланган функциялар ва вазифаларни амалга оширишда амалдаги қонун ҳужжатларида Ўзбекистон Республикаси вазирининг биринчи ўринбосарига берилган ҳуқуқлардан фойдаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. «Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси бошлиғининг ўринбосарлари ўз зиммаларига юкланган функциялар ва вазифаларни амалга оширишда амалдаги қонун ҳужжатларида Ўзбекистон Республикаси вазирининг ўринбосарига берилган ҳуқуқлардан фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. «Ўздавтемирйўлназорат» инспекциясининг ўз ваколатига тегишли масалалар бўйича қарорлари барча вазирликлар, идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар учун мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. «Ўздавтемирйўлназорат» инспекциясида юк ва йўловчилар хавфсиз ташилишини таъминлаш, ҳалокатлар, авариялар, ҳаракатдаги составнинг йўлдан чиқиши ва шу сингари ҳолларнинг олдини олиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш билан боғлиқ долзарб муаммоларни кўриб чиқиш учун вазирликлар, идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг раҳбар ходимлари ва олимлардан иборат идоралараро илмий-техника кенгаши ташкил этилади. Идоралараро кенгашнинг шахсий таркиби тегишли вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарларининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси «Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси бошлиғи томонидан тасдиқланади. Идоралараро кенгаш тўғрисидаги низом кўрсатиб ўтилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг раҳбарлари билан келишган ҳолда «Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси бошлиғи томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. «Ўздавтемирйўлназорат» инспекциясига хизмат текширувини ўтказишдан олинган ахборотни қайта ишлаш ва таҳлил этиш, шунингдек темир йўлларда юк ва йўловчилар ташишнинг хавфсизлиги ҳолатини ўрганиш билан боғлиқ ишларни тезкор амалга ошириш учун ҳалокатлар, авариялар ва ҳаракатдаги составнинг йўлдан чиқиши ҳолларини ва уларга олиб келган шарт-шароитларни хизмат текширувидан ўтказишнинг усул ва воситалари илмий-тадқиқот лабораторияси ташкил этиш ҳуқуқи берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. «Ўздавтемирйўлназорат» инспекциясининг тузилмаси ва ходимлари сони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавтемирйўлназорат» инспекциясининг штат жадвали «Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси бошлиғи томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. «Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси ходимлари махсус гувоҳномага эга бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси ходимларига белгиланган намунадаги кийим-бош кийиб юришга рухсат берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. «Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ тугатилади ёки қайта ташкил этилади.
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 5-сон, 24-модда; 2002 й., 9-сон, 66-модда; 2003 й., 15-16-сон, 131-модда)