12.11.2014 йилдаги КҚ-139-II-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг 2010-2014 йиллардаги фаолияти тўғрисидаги ахбороти ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда давлат ва жамиятни ривожлантиришнинг «Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари» деган энг муҳим тамойилини рўёбга чиқариш борасида кўлами жиҳатидан жуда катта иш қилинди. Энг аввало, фуқаролик жамияти турли институтлари фаолиятининг ривожланган, ғоят юксак демократик талабларга жавоб берадиган, ҳозирги кунда 250 дан ортиқ қонунни ўз ичига олган қонунчилик базаси яратилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг 2010 йил 12 ноябрдаги қўшма мажлисидаги «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси» номли маърузаси нодавлат нотижорат ташкилотларни, оммавий ахборот воситаларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини жадал ривожлантириш ишида катта аҳамиятга эга бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳозирги кунда мамлакатимизда фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ривожлантириш жараёнларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг юксак демократик стандартларга мос бўлган тизими вужудга келди. Ушбу тизимнинг марказий ташкилотчи институтлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузурида тузилган Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондидан (бундан буён матнда Жамоат фонди деб юритилади), шунингдек Жамоат фондининг Васийлик кенгаши вазифасини бажарувчи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясидан (бундан буён матнда Парламент комиссияси деб юритилади) иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоат фондининг молиявий маблағларини тақсимлаш механизмларининг демократиклигини ва мустақиллигини таъминлаш мақсадида Парламент комиссияси таркибига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг депутатлари ва сенаторлари билан бир қаторда адлия, молия вазирликларининг масъул ходимлари, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг вакиллари киритилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида Парламент комиссиясининг 53 та мажлиси ўтказилиб, уларда нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини ривожлантиришнинг 200 дан ортиқ долзарб масаласи кўриб чиқилган, кўриб чиқиш натижалари бўйича 274 та қарор қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Парламент комиссиясининг иши Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан мамлакатда фуқаролик жамиятини қўллаб-қувватлашга йўналтирилаётган молиявий маблағлар манзилли ва бир текис тақсимланишини таъминлашга имкон берибгина қолмасдан, шу билан бирга унинг институтлари фаолиятининг ташкилий-техникавий ҳамда иқтисодий базасини такомиллаштиришга самарали таъсир кўрсатиб, уларнинг сони ва сифати ўсишини сезиларли даражада оширган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Парламент комиссияси томонидан 2010 — 2014 йиллар мобайнида ошкоралик, очиқлик, қулайлик ва холислик тамойилларига, аниқ белгиланган танлов тартиб-таомилларига риоя этиш асосида 30,7 млрд сўм миқдорида молиявий маблағлар ажратилиши амалга оширилган бўлиб, улар 1 100 дан ортиқ лойиҳани, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг уставда белгиланган фаолиятини қўллаб-қувватлашга ҳамда девонларини сақлаб туришга давлат ижтимоий буюртмалари, грантлар ва субсидиялар шаклида тақсимланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг умумий ҳажмида танловлар асосида ажратиладиган давлат грантлари маблағларининг улуши давлат субсидиялари умумий ҳажмига нисбатан ўсган, бу эса давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тузилмасидаги сифат ўзгариши бўлган. Агар 2009 йилда давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг асосий қисми давлат субсидиялари тарзида йўналтирилган бўлса, 2014 йилдан маблағларнинг 65%га яқини ёки 5 300,0 млн сўм грант танловларини ўтказишга ва ижтимоий буюртмаларни жойлаштиришга ажратила бошлаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида 3 121 та нодавлат нотижорат ташкилот ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари иштирокида 29 та грант танлови ўтказилган, улар томонидан социал ва ижтимоий аҳамиятга молик 3 762 та лойиҳа тақдим этилган. Парламент комиссиясининг қарорига мувофиқ жами 12 млрд 935,8 млн сўмлик 1 018 та грант лойиҳаси қўллаб-қувватланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 — 2014 йиллар даврида грант маблағларининг ҳажми 3,5 баробар, қўллаб-қувватланган лойиҳалар сони 2,3 баробар ошган. Тақсимланган маблағларнинг умумий ҳажмида давлат грантларининг улуши 42,1%ни ташкил этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ижтимоий буюртмалари шаклида жами 5 млрд 549,1 млн сўмлик 79 та лойиҳа молиялаштирилган бўлиб, бу 2010 – 2014 йилларда ажратилган маблағлар умумий ҳажмининг 18%ини ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат субсидиялари тарзида тақсимланган маблағлар ҳажми ҳисобот даврида 12 млрд 215,1 млн сўмни ташкил этди, бунда ўсиш 1,1 баробарни ташкил этди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида 520 дан ортиқ турли тадбир: халқаро ва республика конференциялари, семинарлар ҳамда давра суҳбатлари, маҳорат дарслари, матбуот ва он-лайн конференциялари, учрашувлар, кўргазмалар, миллий анжуманлар ва бошқалар ўтказилиб, уларда нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамияти бошқа институтларининг 17 мингдан ортиқ вакили қатнашган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 — 2014 йиллар мобайнида Парламент комиссияси олдига қўйилган вазифаларни рўёбга чиқариш мақсадида халқаро ва чет эл молия ташкилотлари ҳамда институтлари билан алоқалар ўрнатиш борасида аниқ мақсадга йўналтирилган фаолият доимий асосда амалга оширилган, 2012 йилдан бошлаб 20 га яқин турли учрашув ва қўшма тадбир ташкил этилган ҳамда ўтказилган. Парламент комиссияси томонидан хорижий ва халқаро ташкилотларнинг жами 70 млн сўмдан ортиқ пул маблағи, 18 минг АҚШ доллари ва 25 минг евро, шунингдек миллий донорлардан 140 млн сўм жалб этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг молиявий мустақиллигини ҳамда барқарорлигини мустаҳкамлаш, улар томонидан маблағлардан мақсадли ва эркин фойдаланилишини таъминлаш, дастурлар ва лойиҳаларнинг ижтимоий аҳамияти ҳамда самарадорлигини ошириш учун Парламент комиссияси ва Жамоат фонди томонидан рўёбга чиқарилаётган лойиҳаларни мониторинг қилишнинг, ажратилган маблағлардан фойдаланиш самарадорлигини баҳолашнинг тегишли тизими йўлга қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга ва фуқаролик жамиятини шакллантиришга кўмаклашиш, «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кучга киритишнинг норматив базасини ва ташкилий шароитларини яратиш, нодавлат нотижорат ташкилотларни ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини молиялашнинг барқарор ва мустақил манбаларини шакллантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2008 йил 10 июлдаги 843-I/515-I-сонли Қўшма қарори билан тасдиқланган низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Парламент комиссиясининг 2010 — 2014 йиллар давридаги фаолияти тўғрисидаги ахборот маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Парламент комиссияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоат фондининг нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлашга ажратилган маблағларини тақсимлашда ошкоралик ва шаффофликни кучайтирсин, аниқ ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал қилишга, фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга қаратилган социал ҳамда ижтимоий аҳамиятга молик дастурлар ва лойиҳаларни молиялашга алоҳида эътибор қаратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоат фондининг фаолият тартибини мақбуллаштириш ва янада такомиллаштириш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги жамоат фондларининг, шунингдек улар жамоат комиссияларининг фаолиятини ташкил этиш, зарур ташкилий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда нодавлат нотижорат ташкилотларга ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига ажратилаётган маблағлардан фойдаланиш тартибининг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлар миллий ассоциацияси, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтлари вакилларининг ҳуқуқий маданиятини ҳамда ҳуқуқий билимларини ошириш бўйича ком¬плекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлиси тасдиғига киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу қарорнинг ижро этилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси ўринбосари М.А. Раджабова зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 12 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КҚ-139-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 й., 11-сон, 337-модда)