07.11.2014 йилдаги 1015-II-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори, 07.11.2014 йилдаги 1015-II-сон
Кучга кириш санаси
07.11.2014
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг 2010 — 2014 йиллардаги фаолияти тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2008 йил 3 июлдаги «Нодавлат нотижорат ташкилотларини, фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 842-I/513-I-сонли Қўшма Қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг (бундан буён матнда Парламент комиссияси деб юритилади) 2010 — 2014 йилларда бажарилган ишлари тўғрисидаги ахборотини эшитди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда давлат ва жамият ривожланишининг муҳим принципини — «Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари» стратегиясини рўёбга чиқариш борасида ўз кўламига кўра улкан ишлар амалга оширилди. Энг аввало, энг юксак демократик талабларга жавоб берадиган, бугунги кунда ўзида 250 дан ортиқ қонун ҳужжатларини мужассам этган, фуқаролик жамияти турли институтларининг эркин ривожланишини таъминлашга қаратилган илғор қонунчилик базаси яратилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси» номли маърузасидаги қоидалар нодавлат нотижорат ташкилотларини, мустақил оммавий ахборот воситаларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини изчил ривожлантиришда катта аҳамиятга эга бўлди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ушбу маърузада баён этилган қонун ижодкорлиги ташаббусларини рўёбга чиқариш доирасида сўнгги 5 йилда Ўзбекистон Республикасининг «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги, «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги, «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги (янги таҳрири), «Экологик назорат тўғрисида»ги, «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги энг муҳим қонунлари қабул қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистонда фуқаролик жамиятининг шаклланиш ва ривожланиш жараёнларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг юксак демократик стандартларига мос келадиган ноёб тизим юзага келди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузурида ташкил этилган Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди (бундан буён матнда Жамоат фонди деб юритилади), шунингдек ушбу фонднинг Васийлик кенгаши ваколатларини бажарувчи Парламент комиссияси мазкур тизимининг марказий ташкилий институтларидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан нодавлат нотижорат ташкилотларининг, фуқаролик жамияти бошқа институтларининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун ажратилаётган маблағлар ҳажмларини белгилаш, ушбу маблағларни тақсимлаш, улардан фойдаланилишини мониторинг қилиш билан боғлиқ масалалар ижро этувчи ҳокимият органлари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тасарруфидан Парламент комиссияси орқали мамлакатимизнинг қонун чиқарувчи олий органи тасарруфига ўтказилди. Жамоат фондининг молиявий маблағларини тақсимлаш механизмларининг демократиявийлиги ва мустақиллигини таъминлаш мақсадида Парламент комиссияси таркибига Олий Мажлис депутатлари ва сенаторлари билан бир қаторда адлия ва молия вазирликларининг масъул ходимлари, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатли вакиллари киритилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида Парламент комиссиясининг 53 та йиғилиши ўтказилди, уларда нодавлат нотижорат ташкилотларини, оммавий ахборот воситаларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини ривожлантиришга доир 200 дан ортиқ долзарб масала кўриб чиқилиб, кўриб чиқиш натижаларига кўра 274 та қарор қабул қилинди. Парламент комиссиясининг иши фуқаролик жамиятини қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган молиявий маблағларнинг янада аниқ йўналтирилган бўлишини ва тенг тақсимланишини таъминлаш имкониятини берибгина қолмай, балки фуқаролик жамияти институтларининг сон ва сифат жиҳатидан ўсишини сезиларли даражада юксалтирган ҳолда унинг фаолиятининг ташкилий-техник ва иқтисодий базаси такомиллаштирилишига самарали таъсир кўрсатди. Мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган нодавлат нотижорат ташкилотларининг сони 8,2 мингтадан, оммавий ахборот воситаларининг сони 1,4 мингтадан ошиб кетди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Парламент комиссияси томонидан 2010 — 2014 йиллар давомида ошкоралик, очиқлик, қулайлик ва холислик принципларига риоя қилиш, аниқ белгиланган танлов тартиб-таомиллари асосида 30,7 млрд сўм миқдорида молиявий маблағлар ажратилиб, улар давлат ижтимоий буюртмалари, грантлари ва субсидиялари шаклида 1100 дан ортиқ лойиҳани, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотлари девонларининг, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг устав фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда таъминоти учун тақсимланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг умумий ҳажмида танловлар асосида ажратиладиган давлат грантлари маблағларининг улуши давлат субсидияларининг умумий ҳажмига нисбатан ортди, бу эса давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тузилмасидаги сифат ўзгариши бўлди. Агар 2009 йилда давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг асосий қисми давлат субсидияси шаклида йўналтирилган бўлса, 2014 йилда маблағларнинг 65 фоизи ёки 5300,0 млн сўм грант танловларини ўтказишга ва ижтимоий буюртмаларни жойлаштиришга ажратилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида 3121 та нодавлат нотижорат ташкилоти, оммавий ахборот воситаси ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари иштирокида 29 та грант танлови ўтказилди. Улар томонидан 3762 та социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар тақдим этилди. Парламент комиссиясининг қарорига мувофиқ умумий суммаси 12 млрд 935,8 млн сўмлик 1018 та грант лойиҳаси қўллаб-қувватланди. 2010 — 2014 йилларда грант маблағларининг ҳажми 2010 йилга нисбатан 3,5 баравар, қўллаб-қувватланган лойиҳалар сони 2,3 баравар ортди. Тақсимланган маблағларнинг умумий ҳажмида давлат грантларининг улуши 42,1 фоизни ташкил этди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ижтимоий буюртмалари шаклида умумий суммаси 5 млрд 549,1 миллион сўмлик 79 та лойиҳа молиялаштирилди, бу эса 2010 — 2014 йилларда ажратилган маблағлар умумий ҳажмининг 18 фоизини ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат субсидиялари шаклида тақсимланган маблағлар ҳажми ҳисобот даврида 12 млрд 215,1 млн сўмни ташкил этди, бунда ўсиш 1,1 бараварни ташкил этди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида 520 дан ортиқ турли тадбирлар — халқаро ва республика анжуманлари, семинарлар ва давра суҳбатлари, мастер-класслар, матбуот анжуманлари ҳамда он-лайн анжуманлар, учрашувлар, кўргазмалар, миллий форумлар ўтказилди. Ушбу тадбирларда нодавлат нотижорат ташкилотларининг, оммавий ахборот воситаларининг ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг 17 мингдан зиёд вакили иштирок этди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 — 2014 йиллар давомида Парламент комиссияси олдига қўйилган вазифаларни рўёбга чиқариш мақсадида халқаро ва чет эл молиявий ташкилотлари ҳамда институтлари билан алоқалар ўрнатиш юзасидан доимий асосда аниқ мақсадга қаратилган фаолият амалга оширилди. 2012 йилдан буён 20 га яқин турли учрашув ҳамда қўшма тадбирлар — конференциялар, семинарлар, давра суҳбатлари ва кўргазмалар ташкил этилди ва ўтказилди. Парламент комиссияси томонидан хорижий, халқаро ташкилотларнинг умумий суммаси 18 минг АҚШ доллари ва 25 минг еврога тенг 70 млн сўмлик, шунингдек миллий донорларнинг 140 млн сўмлик маблағлари жалб этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Парламент комиссиясининг мажлисларида маблағлар тақсимланишига доир масалаларни ва танловлар якунларини кўриб чиқиш билан бир қаторда субсидиялар, ижтимоий буюртмалар ҳамда грантлар шаклида давлатдан кўмак олувчиларнинг ҳисоботлари ва фаолияти натижалари, шунингдек ўтказилган мониторинглар якунлари, нодавлат нотижорат ташкилотларининг, оммавий ахборот воситаларининг ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг мурожаатлари, ишчи гуруҳ ҳамда Жамоат фонди аъзоларининг, давлат ҳокимияти ва бошқаруви тегишли органларининг ҳисоботлари мунтазам равишда эшитиб борилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг молиявий мустақиллигини, барқарорлигини мустаҳкамлаш, уларнинг маблағлардан мақсадли ва эркин фойдаланишини таъминлаш, дастурлар ва лойиҳаларнинг ижтимоий аҳамиятини ҳамда самарадорлигини ошириш мақсадида Парламент комиссияси ва Жамоат фонди амалга оширилаётган лойиҳаларни мониторинг қилиш, ажратилган маблағлардан фойдаланиш самарадорлигини баҳолашнинг тегишли тизимини йўлга қўйди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалга оширилаётган лойиҳалар мониторинги натижаларининг, Парламент комиссияси ва Жамоат фонди амалий фаолиятининг таҳлили нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг бюджет ташкилотлари бўлмаган ҳамда бюджет томонидан молиялаштирилмайдиган мустақил хўжалик юритувчи субъектлар сифатидаги фаолиятини тартибга солишнинг норматив-ҳуқуқий базаси тўлиқ эмаслигини кўрсатди. Хусусан, нодавлат нотижорат ташкилотларининг молиявий-хўжалик фаолиятини ва назорат қилувчи давлат органлари томонидан уларнинг фаолиятини текширишни амалга ошириш механизмларини норматив-ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш масалаларини янада такомиллаштириш талаб этилади. Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада ривожлантиришни назарда тутувчи «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2015 йил 1 январдан эътиборан кучга кириши ҳам тегишлича норматив-ҳуқуқий жиҳатдан таъминланишни талаб қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришга кўмаклашиш, «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кучга киришининг қонунчилик базасини ва ташкилий шарт-шароитларини яратиш, нодавлат нотижорат ташкилотларини, оммавий ахборот воситаларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини молиялаштиришнинг барқарор ва мустақил манбаларини шакллантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг 2010 — 2014 йиллардаги фаолияти тўғрисидаги ахборот маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди фаолиятининг тартибини мақбуллаштириш ҳамда такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва вилоятлар Кенгашлари ҳузурида жамоат фондларини тузиш ҳамда уларнинг самарали фаолиятини ташкил этишга доир чора-тадбирлар қабул қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондидан нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари томонидан олинадиган маблағлардан фойдаланиш тартибининг ҳуқуқий тартибга солинишини янада такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан ҳамкорликда таклифлар ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролик жамиятининг шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорликда нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларининг ҳуқуқий маданияти, ҳуқуқий билимларини ҳамда ҳуқуқий онгини ошириш юзасидан чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу қарорнинг ижро этилиши устидан назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари С. Турсунов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Д. ТОШМУҲАМЕДОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 7 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1015-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 й., 11-сон, 303-модда)