03.03.2001 йилдаги 108-сон
Ҳужжат 18.02.2011 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Темир йўл транспортини монополиядан чиқариш ва акциялаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 2 мартдаги ПФ-2815-сон Фармонини бажариш юзасидан ва «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясининг бошқарув тизимини такомиллаштириш, темир йўл транспорти корхоналари ва ташкилотларини хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш, тармоқ корхоналарини ривожлантириш, техника билан қайта жиҳозлаш ва замонавийлаштириш учун инвестициялар, шу жумладан хорижий инвестицияларни жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
асосий фондларнинг 2001 йил 1 январдаги ҳолатига кўра қайта баҳоланишини ҳисобга олган ҳолда 2-иловага мувофиқ корхоналар, ташкилотлар ва таркибий бўлинмаларнинг мол-мулки қиймати ҳисобига 2001 йил 1 июнгача «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясининг устав фондини шакллантирсинлар. Компаниянинг акциялари эмиссияси проспекти белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши таъминлансин;
«Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси билан биргаликда 3-иловага* мувофиқ корхоналар ва ташкилотларни босқичма-босқич очиқ акциядорлик жамиятларига айлантириш чора-тадбирларини амалга оширсинлар;
4-иловага* мувофиқ хўжалик жамиятларининг устав фондларидаги давлатга тегишли улушларни тўлиқ сотсинлар, шу жумладан хусусий мулк сифатида сотсинлар;
5-иловага* мувофиқ халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи корхоналар ва ташкилотлар ҳамда ижтимоий инфратузилма объектлари 2001-2002 йилларда юз фоиз хусусийлаштирилишини, шу жумладан хусусий мулк сифатида сотилишини таъминласинлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзтемирйўлйўловчи»нинг даромадларига «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясида марказлаштирилган тартибда даромад (фойда) солиғи ва қўшилган қиймат солиғи солинади. Кўрсатиб ўтилган норма, шунингдек ишлаб чиқариш корхоналари учун белгиланган тўлов ставкалари қўлланилган ҳолда, Республика йўл жамғармасига, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ва Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига тўловларни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартибига ҳам жорий этилади. Ўзбекистон темир йўллари» давлат акциядорлик компанияси тизимига кирадиган корхоналар ўртасида мол-мулкни бепул беришда даромад солиғи ва қўшилган қиймат солиғи бўйича марказлашган тартибдаги ҳисоб-китобларда қабул қилувчи ва берувчи томонлар фойда солиғи ва қўшилган қиймат солиғи солиш объекти ҳисобланмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7-иловага* мувофиқ объектлар вилоятлар ва шаҳарлар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар ихтиёрига берилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.