Ҳужжат кучини йўқотган 14.05.2019 07.04.2016 йилдаги 107-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 14.05.2019
Ҳужжат 18.04.2016 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 392-сонли «Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аттестациядан ўтди деб эътироф этилган мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрлари (кейинги ўринларда — педагог кадрлар) белгиланган намунадаги сертификатлар билан таъминланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш жараёни билан боғлиқ, шу жумладан тест синовлари материалларини тайёрлаш ва сертификатларни нашр этиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан тақдим этиладиган харажатлар сметасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда тасарруфида таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ҳар йили 20 январга қадар аттестациядан ўтиш муддати келган педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш жадвалини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, таълим, маданият ва спорт масалалари комплексига киритсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан биргаликда бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аттестация натижаларини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.Ю. Ходиев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 7 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
107-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 апрелдаги 107-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
низом
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддасига мувофиқ мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини (кейинги ўринларда — педагог кадрлар) аттестациядан ўтказиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Педагог кадрларнинг малака тавсифларига мувофиқлиги Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги (кейинги ўринларда — Халқ таълими вазирлиги), Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази (кейинги ўринларда — Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази) ҳамда тасарруфида таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган ходимларнинг асосий лавозимлари малака тавсифларидаги (кейинги ўринларда — малака тавсифлари) талаблар асосида ўрганилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар педагог кадрларни аттестациядан ўтказишнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув фани бўйича малакаси, дарс ўтиш маҳорати, меҳнати самарадорлиги ва ижтимоий-сиёсий билимларини оширган педагог кадрларни рағбатлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш ҳақи миқдорини ошириш имкониятларини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий тилларни ўрганишни қўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологиялари, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиш бўйича амалий кўникмаларга эга бўлишнинг мажбурийлигини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аттестациянинг асосий принциплари мажбурийлик, даврийлик, ошкоралик, кенгашиб иш кўриш ҳамда холислик ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Аттестация мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагог кадрлари учун ҳар беш йилда, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари педагог кадрлари учун ҳар уч йилда бир марта ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Педагог кадрларнинг аттестациясини ташкил этиш ва ўтказиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Аттестациядан белгиланган муддатда малака ошириш курсини тугатганлик тўғрисидаги сертификатга эга бўлган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактабгача ва мактабдан ташқари таълим муассасаларининг олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий ўрта таълим муассасаларининг олий маълумотли;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг умумтаълим, чуқурлаштирилган ва касбий таълим фанлари бўйича олий маълумотли;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли педагог кадрлари (ишлаб чиқариш таълими усталари) ўтказилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ишга янги қабул қилинган педагог кадрлар бир йилдан сўнг, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини битириб биринчи бор ишга кирганлар касбий фаолиятига уч йил тўлгандан сўнг аттестацияга жалб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Тузилмасида умумтаълим бўғинлари мавжуд бўлган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг умумий ўрта таълим босқичида умумтаълим, чуқурлаштирилган ва касбий таълим фанларидан дарс бераётган педагог кадрлар аттестациядан ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун белгиланган тартибда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси расмийлаштирилган ҳолда узоқ муддат (уч ойдан ортиқ) даволанаётган, ҳомиладорлик, туғиш ҳамда болани парвариш қилиш таътилидаги педагог кадрлар иш фаолиятига қайтганларига бир йил тўлгандан сўнг аттестацияга жалб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Аттестация ҳар йили март-июнь ойларида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (кейинги ўринларда — Давлат тест маркази) Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда тасарруфида таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ҳар йили 20 январга қадар аттестациядан ўтиш муддати келган педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш жадвалини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, таълим, маданият ва спорт масалалари комплексига тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари (кейинги ўринларда — таълим муассасалари) раҳбарлари аттестация муддатини бир ой олдин эълон қилади ва педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тартиби билан таништиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Аттестацияга доир ташкилий масалалар таълимни бошқариш бўйича махсус ваколат берилган давлат органлари ва таълим муассасалари раҳбарлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ўрнатилган тартибда аттестациянинг меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, педагог кадрларнинг ҳуқуқлари таъминланган ҳолда ўтишини назорат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Аттестация ўтказишда таълимни бошқариш бўйича махсус ваколат берилган давлат органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва аттестацияни назорат қилиш Давлат тест маркази томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқлаштириш ишлари аттестация жадвалларини ишлаб чиқиш ва аттестацияга оид фаолиятни ташкил этиш бўйича қўшма қарорлар лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этишдан, биринчи, олий малака тоифали ва етакчи, бош ўқитувчи лавозимидаги ҳамда мазкур малака тоифалари ва лавозимларига талабгор педагог кадрлар учун тест (ёзма, ижодий иш) синовларини ўтказишдан ҳамда уларнинг натижаларини эълон қилишдан, педагог кадрларнинг аттестациядан ўтганлиги тўғрисида сертификатлар топширилишини таъминлашдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аттестацияни назорат қилиш унинг натижаларини таҳлил қилиш, баҳолаш ҳамда мазкур Низом талаблари бузилган ҳолда қабул қилинган қарорларга оид маълумотномаларни Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, таълим, маданият ва спорт масалалари комплексига, тасарруфида таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идораларга юбориш орқали амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Аттестацияни ташкил этиш ва аттестация комиссияларини тузиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Педагог кадрлар асосий иш жойи бўйича аттестацияга жалб этилади. Таълим муассасаларида ўриндошлик асосида дарс берадиган ва асосий иш жойи бўйича педагогик фаолият билан шуғулланмайдиган педагог кадрлар ўриндошлик асосида фаолият юритаётган таълим муассасида аттестациядан ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Мактабгача, умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар ҳамда мактабдан ташқари таълим муассасалари педагог кадрларининг малака тоифалари ёки лавозимлари мазкур таълим муассасаларининг бир туридан бошқасига ишга ўтганда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда халқ таълими тизими педагог кадрларининг иккинчи малака тоифаси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимининг катта ўқитувчи лавозимига, биринчи малака тоифаси — етакчи ўқитувчи лавозимига, олий малака тоифаси — бош ўқитувчи лавозимига тенглаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Педагог кадрлар ўрта махсус, касб-ҳунар, олий маълумотли, илмий даража олганлиги ёки қайта тайёрлаш курсларидан ўтганлиги ҳақидаги дипломда (кейинги ўринларда — диплом) кўрсатилган тайёрлов, таълим йўналишлари, мутахассислик ёки ихтисосликларига мос келадиган фанлар бўйича аттестациядан ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Педагог кадрларнинг дипломида биттадан ортиқ тайёрлов ёки таълим йўналиши, мутахассислик ёки ихтисослик кўрсатилган бўлса, улар дарс бераётган ҳар бир ўқув фани бўйича алоҳида аттестациядан ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Таълим муассасалари раҳбарлари аттестациядан ўтувчиларнинг ҳар бири учун алоҳида ҳужжатлар йиғмажилди тайёрлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатлар йиғмажилдида аттестациядан ўтувчининг паспорти, дипломи, аттестациядан ўтганлиги тўғрисида олган ва амалда фойдаланаётган сертификати (агар мавжуд бўлса), малака оширганлиги ҳақидаги сертификати нусхалари, маълумотнома, сўнгги бир йил давомида ўтган дарсларининг таҳлиллари, очиқ дарслар ўтганлиги ҳақидаги маълумотлар, таълим олувчилари рейтинги ва эришган ютуқлари (агар мавжуд бўлса) тўпланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Педагог кадрлар аттестацияси уларнинг малака тавсифларида белгиланган вазифаларга мувофиқ фаолият кўрсатишини тасдиқловчи халқ таълими бошқармалари аттестация комиссиялари, туман (шаҳар), муассасалар ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари аттестация комиссиялари (кейинги ўринларда — аттестация комиссиялари) томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармаларида, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасида (кейинги ўринларда — халқ таълими бошқармалари) олий малака тоифасига талабгор педагог кадрлар аттестациясини ўтказиш учун Халқ таълими бошқармалари аттестация комиссиялари тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ таълими бошқармалари аттестация комиссиялари таркиби Халқ таълими вазирлиги, тасарруфида таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда Давлат тест марказининг қўшма қарори билан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ таълими бошқармалари аттестация комиссиялари таркиби халқ таълими бошқармалари бошлиғи (комиссия раиси), Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтларининг раҳбар ходими (комиссия раиси ўринбосари), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг таълим соҳасига масъул ходими, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши (кейинги ўринларда — касаба уюшмаси) вакили, уч нафар аттестациядан ўтган, олий тоифали педагог кадрлардан (бир нафари — комиссия котиби) иборат бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Қуйидагилар Халқ таълими бошқармалари аттестация комиссияларининг вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий малака тоифасига талабгор педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) ва муассасалар аттестация комиссияларининг биринчи ва иккинчи малака тоифасига талабгор педагог кадрлар аттестацияси якунлари бўйича ҳисоботларини таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий, биринчи ва иккинчи малака тоифали педагог кадрларга сертификатлар олиш учун Давлат тест марказига буюртманома бериш ҳамда аттестация ўтказилгандан сўнг бир ой муддатда педагог кадрларни сертификатлар билан таъминлаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларида биринчи малака тоифасига талабгор педагог кадрлар аттестациясини ўтказиш учун туман (шаҳар) аттестация комиссиялари тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман (шаҳар) аттестация комиссиялари таркиби халқ таълими бошқармалари буйруғи билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман (шаҳар) аттестация комиссиялари таркиби халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири (комиссия раиси), Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтларининг масъул ходими (комиссия раиси ўринбосари), туман (шаҳар) ҳокимлигининг таълим соҳасига масъул ходими, касаба уюшмаси вакили, уч нафар аттестациядан ўтган, олий тоифали педагог кадрлардан (бир нафари — комиссия котиби) иборат бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Қуйидагилар туман (шаҳар) аттестация комиссияларининг вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи малака тоифасига талабгор педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муассасалар аттестация комиссияларининг иккинчи малака тоифасига талабгор педагог кадрлар аттестацияси якунлари бўйича ҳисоботларини таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи ва иккинчи малака тоифали педагог кадрларга сертификатлар олиш учун Халқ таълими бошқармалари комиссияларига буюртманома бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Таълим муассасаларида иккинчи малака тоифасига талабгор педагог кадрлар аттестациясини ўтказиш учун муассасалар аттестация комиссиялари тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муассасалар аттестация комиссиялари таркиби халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларининг буйруқлари билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муассасалар аттестация комиссиялари таркиби таълим муассасалари раҳбари (комиссия раиси), халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими ходими (комиссия раисининг ўринбосари), касаба уюшмаси ва ота-оналар қўмитаси вакиллари, уч нафар аттестациядан ўтган, олий тоифали педагог кадрлардан (бир нафари — комиссия котиби) иборат бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Қуйидагилар муассасалар аттестация комиссияларининг вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи малака тоифасига талабгор педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи малака тоифали педагог кадрларга сертификатлар олиш учун туман (шаҳар) аттестация комиссиясига буюртманома бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаларида умумтаълим, чуқурлаштирилган ва касбий таълим фанлари педагог кадрларини (ишлаб чиқариш таълими усталарини) аттестациядан ўтказиш учун ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари аттестация комиссиялари тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари аттестация комиссиялари таркиби Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, тасарруфида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда Давлат тест марказининг қўшма қарори билан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари аттестация комиссиялари таркиби ҳудудий ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси раҳбар ходимлари (комиссия раиси), Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими кадрларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институтининг масъул ходими ёки олий таълим муассасаларининг соҳага масъул проректорлари (комиссия раисининг ўринбосари), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг таълим соҳасига масъул ходими, касаба уюшмаси вакили, уч нафар аттестациядан ўтган, олий тоифали педагог ёки бош ўқитувчидан (бир нафари — комиссия котиби) иборат бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Қуйидагилар ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари аттестация комиссияларининг вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи, биринчи ва олий малака тоифалари, катта, етакчи ва бош ўқитувчи лавозимларига талабгор педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи, биринчи ва олий малака тоифалари, катта, етакчи ва бош ўқитувчи лавозимидаги педагог кадрларга сертификатлар олиш учун Давлат тест марказига буюртманома бериш ҳамда аттестация ўтказилгандан сўнг бир ой муддатда педагог кадрларни сертификатлар билан таъминлаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Аттестациядан ўтувчи педагог кадрлар аттестация комиссиялари таркибига киритилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Аттестация комиссиялари раислари ва аъзолари аттестация ушбу Низом талабларига ҳамда аттестация жадвалига мувофиқ ўтказилиши учун масъул ҳисобланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Аттестациядан ўтувчи педагог кадрларнинг малака тавсифларида ва баҳолаш мезонларида белгиланган талабларни бажарганликлари ҳақидаги тавсияларни тайёрлаш учун таълим муассасалари раҳбарлари буйруғи билан эксперт гуруҳи тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Эксперт гуруҳи таркиби беш нафар аъзодан иборат бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт гуруҳи аъзолари таркибига таълим муассасалари раҳбарининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари (мактабгача таълим муассасаси методистлари) ва тажрибали педагог кадрлар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Таълим муассасалари раҳбарлари эксперт гуруҳи томонидан тайёрланган тавсия ва ҳужжатлар йиғмажилдларини тегишли аттестация комиссияларига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Аттестациядан ўтказиш, сертификатлар бериш ҳамда таълим олганлик тўғрисидаги маълумотларга қўйилган талабларни белгилаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Аттестация икки босқичда ўтказилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи босқичда — аттестациядан ўтувчиларнинг ўқув фани бўйича малака синови натижалари, дарс ўтиш маҳорати ва меҳнати самарадорлиги эксперт гуруҳи томонидан ўрганилади ҳамда тегишли тавсиялар тайёрланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи босқичда — аттестация комиссиялари томонидан педагог кадрларнинг хорижий тиллар, компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларини билиши ҳамда ижтимоий-сиёсий билимларини аниқлаш юзасидан суҳбат ўтказилади. Суҳбат жараёни видеотасвирга олинади ва берилган саволлар ва жавоблар махсус (саҳифаланган, тикилган ва муҳрланган) дафтарда қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Аттестация қуйидаги баҳолаш мезонлари бўйича ўтказилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) дарс ўтиш маҳорати — дарс таҳлиллари, очиқ дарслар ўтганлиги, таълим олувчиларининг рейтинг кўрсаткичлари, таълим бериш воситалари ҳамда шаклларини мақбул равишда танлаши, тавсия этилган илғор педагогик услуб ва технологияларни («case study» услуби, лойиҳалар услуби, ҳамкорликда ўқитиш, «амалий ўйин», интерфаол таълим услуби ва бошқалар) қўллашлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) меҳнати самарадорлиги — таълим олувчиларнинг тайёрлаганлиги, таълим олувчилар ва аттестациядан ўтувчиларнинг туман, шаҳар, вилоят, республика, халқаро кўрик-танловлар, фан олимпиадалари ва турли мусобақаларда эришган ютуқлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ўқув фани бўйича малака синовлари — дипломида кўрсатилган тайёрлов, таълим йўналишлари, мутахассислиги ёки ихтисосликлари бўйича давлат таълим стандартлари ёки давлат талаблари мазмуни асосида ўтказиладиган тест, ёзма ёки ижодий иш натижалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) хорижий тиллар, компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларини билиши ҳамда ижтимоий-сиёсий билимларини аниқлаш юзасидан ўтказилган суҳбат якунлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Педагог кадрларнинг аттестация натижаларини баҳолаш мезонлари Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ва Халқ таълими вазирлиги томонидан Меҳнат вазирлиги, Давлат тест маркази билан биргаликда ишлаб чиқилади ва белгиланган тартибда тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Биринчи ва олий малака тоифали, етакчи ва бош ўқитувчи лавозимидаги ҳамда мазкур малака тоифалари ва лавозимларга талабгор педагог кадрлар учун тест материаллари мазмунини шакллантириш, нашр этиш ва мазкур жараённи ўтказиш Давлат тест маркази томонидан Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Ўқув фани бўйича малака синовига оид ёзма ва ижодий иш ҳамда иккинчи малака тоифасига ва катта ўқитувчи лавозимига даъвогар педагог кадрларнинг тест синовларини ўтказиш тасарруфида таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралари билан келишилган ҳолда таълим турлари бўйича Халқ таълими вазирлиги ёки Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Аттестация комиссиялари педагог кадрларнинг дарс ўтиш маҳорати ва меҳнати самарадорлиги ҳамда ўқув фани бўйича малака синови натижаларини таҳлил қилади, хорижий тиллар, компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларини билиши ҳамда ижтимоий-сиёсий билимларини аниқлаш юзасидан суҳбат ўтказади ва тегишли қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Аттестация комиссияси аъзоларининг учдан икки қисми иштирок этган йиғилиш ваколатли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Аттестация комиссиялари қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) олий малака тоифали ёки бош ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр баҳолаш мезонларининг ҳар биридан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
75 фоиздан юқори кўрсаткичга эга бўлса — «Аттестациядан ўтди, олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими) сақлансин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
75 фоиздан паст кўрсаткичга эга бўлса — «Аттестациядан ўтмади, биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими)га туширилсин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) биринчи малака тоифали ёки етакчи ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр баҳолаш мезонларининг ҳар биридан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
75 фоиздан юқори кўрсаткичга эга бўлса — «Аттестациядан ўтди, олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими) берилсин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
75 фоиздан 65 фоизгача кўрсаткичга эга бўлса — «Аттестациядан ўтди, биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими) сақлансин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65 фоиздан кам кўрсаткичга эга бўлса — «Аттестациядан ўтмади, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими)га туширилсин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) иккинчи малака тоифали ёки катта ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр баҳолаш мезонларининг ҳар биридан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65 фоиздан юқори кўрсаткичга эга бўлса — «Аттестациядан ўтди, биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими) берилсин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65 фоиздан 60 фоизгача кўрсаткичга эга бўлса — «Аттестациядан ўтди, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) сақлансин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60 фоиздан кам кўрсаткичга эга бўлса — «Аттестациядан ўтмади, мутахассис (олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли ўқитувчи) лавозимига туширилсин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) мутахассис, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр баҳолаш мезонларининг ҳар биридан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60 фоиздан юқори кўрсаткичга эга бўлса — «Аттестациядан ўтди, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) берилсин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60 фоиздан 55 фоизгача кўрсаткичга эга бўлса — «Аттестациядан ўтди, мутахассис (олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли ўқитувчи) лавозими сақлансин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55 фоиздан кам кўрсаткичга эга бўлса — «Аттестациядан ўтмади, мутахассис (олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Аттестация комиссиялари мутахассис, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли ўқитувчи лавозимидаги педагог кадрлар бўйича «Аттестациядан ўтмади, мутахассис (олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас» қарорини қабул қилса, улар навбатдан ташқари малака ошириш курсларига юборилади ҳамда кейинги йилда қайта аттестацияга жалб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аттестация комиссиялари қайта аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар бўйича «Аттестациядан ўтмади, мутахассис (олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас» қарорини қабул қилса, иш берувчи томонидан улар билан тузилган меҳнат шартномаси меҳнат қонунчилигида белгиланган тартибда бекор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Баҳолаш мезонлари бўйича ўртача кўрсаткич чиқарилмайди ҳамда баҳолаш мезонларининг бирортаси бўйича белгиланган кўрсаткичдан паст баҳоланса «аттестациядан ўтмади» деган қарор қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Педагог кадрлар аттестациянинг бирор босқичида узрли сабабга (меҳнатга лаёқатсизлик варақаси, таълимни бошқариш бўйича махсус ваколат берилган давлат органи ёки таълим муассасалари раҳбарлари маълумотномаси) кўра келмаган бўлса, уларнинг аттестацияси бошқа муддатга кўчирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Педагог кадр узрсиз сабабга кўра аттестациянинг бирор босқичида иштирок этмаган бўлса аттестациядан ўтмаган ҳисобланади ҳамда унга нисбатан «Аттестациядан ўтмади, тегишли малака тоифаси ёки лавозими туширилсин», мутахассис, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли ўқитувчи лавозими бўйича «Аттестациядан ўтмади, мутахассис (олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас» қарори қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Аттестация комиссиялари қарори ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда расмийлаштирилади ҳамда комиссия раиси, раис ўринбосари ва котиб томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Аттестация комиссиялари қарори асосида ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги аттестация варақаси расмийлаштирилади ҳамда аттестация комиссияси раиси, раис ўринбосари, йиғилишда иштирок этган аъзолар ва котиб томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аттестация варақаси икки нусхада тўлдирилади ва бир нусхаси педагог кадрларнинг иш жойидаги шахсий ҳужжатлари йиғмажилдида, иккинчи нусхаси аттестация комиссиясида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Педагог кадрларнинг аттестациясига оид ҳужжатларининг тўпланган йиғмажилди навбатдаги аттестациягача таълим муассасасида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Аттестация комиссияларининг қарорига кўра олий, биринчи, иккинчи малака тоифасига ёки бош, етакчи, катта ўқитувчи лавозимига эга бўлган педагог кадрларга ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклдаги педагог кадрнинг аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги сертификат (кейинги ўринларда — сертификат) аттестация ўтказилгандан сўнг бир ой муддат ичида топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сертификатларнинг хатосиз тўлдирилиши учун аттестация комиссияси раислари масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Сертификат қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат ҳисобланиб, унда ҳисоб серияси, рақами ва ҳимоя даражаси бўлади. Сертификат бланкалари Давлат тест маркази буюртмаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси босмахонасида тайёрланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Давлат тест маркази директори, халқ таълими бошқармалари ва ҳудудий ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари бошлиқлари, халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими мудирлари ва таълим муассасалари раҳбарлари сертификатларнинг ҳисоби, сақланиши ҳамда мақсадли ишлатилиши юзасидан шахсан жавобгар ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Аттестация комиссиялари сертификатларнинг педагог кадрларга тарқатилишини рўйхатга олиш учун махсус дафтар (саҳифаланган, тикилган ва муҳрланган) юритади ва унда қуйидагиларни қайд этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тартиб рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
педагог кадрларнинг фамилияси, исми, отасининг исми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сертификатнинг тартиб рақами, серияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сертификат берилишига асос бўлган комиссия қарорининг санаси ва тартиб рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сертификатни берган комиссиянинг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сертификатнинг амал қилиш муддати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сертификат нусхаси (дубликати)нинг берилиши асоси ва санаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Педагог кадрларнинг базавий тариф ставкалари миқдори, уларнинг малака тоифаси ёки лавозими сертификат асосида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Сертификатнинг амал қилиш муддати тугаган педагог кадрларга мутахассис, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли ўқитувчи лавозими бўйича ҳақ тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Сертификатнинг амал қилиш муддати тугаб, мутахассис, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли ўқитувчи лавозими бўйича ҳақ тўланаётган педагог кадрлар навбатдаги аттестацияга охирги сертификатида кўрсатилган малака тоифаси ёки лавозими бўйича жалб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Давлат тест маркази Халқ таълими вазирлиги ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан келишган ҳолда сертификатларни ҳисобга олиш, сақлаш ва топшириш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Аттестациядан ўтганлиги тўғрисида сертификатга эга бўлмаган ишга янги қабул қилинган педагог кадрларга ёхуд олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини битириб биринчи бор ишга кирган педагог кадрларга қуйидаги тартибда малака тоифаси (лавозими) берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли педагог кадрларга — ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли ўқитувчи лавозими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бакалавр даражасига — мутахассис ёки олий маълумотли ўқитувчи лавозими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
магистр даражасига эга мутахассисларга, шунингдек олий маълумот даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунга қадар олинган олий маълумотли педагог кадрларга — иккинчи малака тоифаси ёки катта ўқитувчи лавозими (ушбу малака тоифаси ёки лавозими аттестация натижасига кўра ўзгариши мумкин);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фан номзоди ёки фан доктори илмий даражасига эга бўлган педагог кадрларга — олий малака тоифаси ёки бош ўқитувчи лавозими (мазкур малака тоифаси ёки лавозими аттестация натижасига кўра ўзгариши мумкин).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Аттестация натижалари юзасидан мурожаат қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Аттестация комиссиялари қароридан норози бўлган педагог кадрлар аттестация натижалари эълон қилинган кундан бошлаб ўн кун мобайнида апелляция комиссиясига ёзма равишда ариза (шикоят) беришлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Апелляция комиссияси аттестация бошлангандан кейин уч кун ичида педагог кадрларнинг аризаларини кўриб чиқиш учун тегишлилигига кўра Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг буйруғи билан беш кишидан иборат таркибда халқ таълими бошқармаларида ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаларида ташкил этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция комиссияси таркиби Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий институти ёки Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими кадрларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институтининг раҳбар ходими, касаба уюшмаси вакили, уч нафар аттестациядан ўтган, олий тоифали (бош ўқитувчи) педагог кадрлардан (бир нафари — комиссия котиби) иборат бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Апелляция комиссиясининг иш тартиби апелляция комиссиясини ташкил этиш тўғрисидаги буйруқда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Апелляция комиссияси таркибига аттестация комиссиялари таркибидан аъзо киритилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Апелляция комиссияси муаммоли ҳолатларга аниқлик киритиш мақсадида жамоатчилик асосида малакали мутахассисларни жалб этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Апелляция комиссияси йиғилишида комиссия аъзоларининг учдан икки қисми иштирок этса, унинг қабул қилган қарори қонуний кучга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64. Ариза (шикоят) рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн беш кун муддатда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65. Мурожаат этувчи педагог кадрлар апелляция комиссияси томонидан аризаси (шикояти) кўриб чиқилиши жараёнида иштирок этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66. Апелляция комиссияси аттестация комиссияси қарорини ўзгартиришсиз қолдириш ёки уни бекор қилиб, қайта аттестация ташкил этиш ҳақида қарор чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67. Апелляция комиссияси қарори нусхаси мурожаат этувчи педагог кадрга ва тегишли аттестация комиссиясига апелляция комиссияси қарори чиққан кундан эътиборан беш кун муддатда тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68. Аттестация комиссияси ёки апелляция комиссияси қарори юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
69. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Педагог кадрларнинг аттестациясини ташкил этиш ва ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎_____________________
‎‎‎(комиссия номи ёзилади)

‎‎комиссиясининг _____ йил «___» _________ куни бўлиб ўтган йиғилишининг ____-сон

‎‎Қ А Р О Р И

Раислик қилувчи:
‎Иштирок этганлар:‎ ‎‎

_________________________________
‎_________________________________
‎_________________________________
‎_________________________________
‎_________________________________
‎_________________________________
‎_________________________‎‎_______‎_

‎‎— комиссия раиси
‎— комиссия раисининг ўринбосари
‎— комиссия аъзоси
‎— комиссия аъзоси
‎— комиссия аъзоси
‎— комиссия аъзоси
‎— комиссия котиби
‎‎

Т/р‏‎

Таълим муассасасининг номи ёки рақами‎‏

‎‎Педагог кадрнинг

Дарс бераётган ўқув фани

Амалдаги малака тоифаси ёки лавозими

Ўқув фани бўйича малака синови балли

Дарс ўтиш маҳорати балли

Меҳнати самарадорлиги балли‎‏

Суҳбат натижаси балли‎‏

Аттестация натижаларига кўра комиссия қарори‎‏

Аттестация натижаларига кўра берилган малака тоифаси ёки лавозими‎‏

фамилияси‎

исми

отасининг исми ‎

‎‎‎‎
‎‎Комиссия раиси: ‎
‎Комиссия раисининг ўринбосари
‎‎Комиссия котиби:‎
‎‎
‎‎‎‎_______________________ ‎
‎_______________________ ‎
‎_______________________
‎‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎__________________________________________________________
‎(Республика, вилоят, шаҳар, туман номи)
‎__________________________________________________________
‎(таълим муассасасининг номи ёки рақами)

‎‎АТТЕСТАЦИЯ ВАРАҚАСИ
‎___________________________________________________________
‎(педагог кадрнинг фамилияси, исми, отасининг исми)

‎‎
‎Туғилган йили, куни ва ойи ____________________________________________________
‎‎Маълумоти ____________

‎‎________________________________
‎(таълим олган муассасасининг номи)

______________________‎‎
‎(тамомлаган йили)

‎‎Таснифлаш бўйича _________________________________________________________________

‎‎(тайёрлов ёки таълим йўналиши, мутахассислиги ёки ихтисоси номи)

‎‎Илмий даражаси ёки илмий унвони ____________________________________________________

‎Педагогик стажи ___________________________________________________________________

‎Амалдаги малака тоифаси ёки лавозими бўйича иш стажи _____________ йил; шу жумладан мазкур таълим муассасасида _____________ йил

‎Малакасини оширган таълим муассасаси номи, вақти _____________________________________ _________________________________________________________________________________

‎‎(малака оширган соҳаси: касбий, ахборот ёки педагогик технологиялар ва бошқа мавзуларда)

‎‎
‎Мукофотлари _____________________________________________________________________

‎Комиссия қарори __________________________________________________________________

‎‎(тўлиқ ёзилади)

‎‎
‎Комиссия раиси

‎Комиссия раисининг ўринбосари

‎Комиссия котиби

‎Комиссия аъзолари
‎‎


‎_______________________________
‎(фамилияси, исми, отасининг исми)
‎______________________________
‎(фамилияси, исми, отасининг исми)
‎______________________________
‎(фамилияси, исми, отасининг исми)
‎______________________________
‎(фамилияси, исми, отасининг исми)
‎______________________________
‎(фамилияси, исми, отасининг исми)
‎______________________________
‎(фамилияси, исми, отасининг исми)
‎______________________________
‎(фамилияси, исми, отасининг исми)


‎‎‎____________
‎(имзо)
‎‎‎____________
‎(имзо)
‎‎‎____________
‎‎(имзо)
‎‎‎____________
‎‎(имзо)
‎‎‎____________
‎‎(имзо)
‎‎‎____________
‎‎(имзо)
‎‎‎____________
‎‎(имзо)


‎‎‎‎________ йил «___» ______________
(йил, кун ва ой кўрсатилади)‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низомга
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎Педагог кадрнинг аттестациядан ўтганлиги тўғрисида
‎СЕРТИФИКАТ
‎Серияси ________ № _______________


‎Ушбу сертификат__________________________________________________________________
‎‎_______________________________________________________________________________ га

‎‎(фамилияси, исми, отасининг исми)

‎‎____________ йил «____» _____________ да ўтказилган __________________________________
‎_____________________________________________________________________ йиғилишининг

‎‎(Комиссия номи ёзилади)

‎‎_____________-сон қарори асосида ___________________________________________________
‎__________________________________________________________________________ бўйича

‎‎(тайёрлов ёки таълим йўналиши, мутахассислиги ёки ихтисоси сўз билан ёзилади)

‎‎__________________________________________________________________________ берилди.

‎‎(малака тоифаси ёки лавозими сўз билан ёзилади)

‎‎Комиссия раиси

‎‎_______________________________
‎(фамилияси, исми, отасининг исми)

‎‎_______________
‎(имзо)

М.Ў.‎
‎‎Қайд рақами ____________________________ _________ йил «____» __________________

‎‎(тарқатиш дафтарига қайд этилган рақам ёзилади)‎

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 15-сон, 146-модда; 2017 й., 29-сон, 698-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2018 й., 09/18/10/0533-сон, 25.08.2018 й., 09/18/680/1791-сон)