Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида
1. 29 май 2015 йил Бурабай шаҳарчасида (Қозоғистон Республикаси) МДҲ ҳукумат раҳбарларининг Кенгаши мажлисида имзоланган Ўлчов воситаларининг турини тасдиқлаш, метрологик аттестациядан ўтказиш, текшириш ва калибрлаш мақсадидаги синовлар натижаларини ўзаро тан олиш тўғрисидаги Битим қуйидаги изоҳ билан тасдиқлансин:
«10-модданинг иккинчи хатбошиси бундан мустасно»
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартноманинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги тўғрисида депозитарийга тегишли билдиришнома йўлласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни белгиланган тартибда таъминласин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 4 апрель,
ПҚ-2514-сон