самарқанд вилояти Қўшработ тумани ҳокимининг
Қарори
Туманда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 2021 йил 7 майдаги 219/30-VI-сонли «Самарқанд вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 25 майдан ўз кучини йўқотади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги 345-сонли «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 50-сон, 559-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сон буйруғи (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 17-сон, 229-модда) асосан Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993., 9-сон, 320-модда;) 6-моддасига асосланиб қарор қиламан:
1. Туман ҳудудида жойлашган барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган трактор ва тиркама, ўзи юрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш машиналари, асбоб-ускуна ва жиҳозлар мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.
1ва 2-иловалар берилмайди.
3. Туман «Давтехназорат» инспекцияси бўлими бошлиғи:
мажбурий техник кўрикдан ўтказиладиган тракторлар, тиркамалар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш машиналарининг техник паспортларини, назорат техник талонларини, давлат рақам белгиларини ҳақиқатда мавжудлигини кўриб чиқиш ва аниқланган камчиликлар бўйича уларни бартараф этиш чораларини кўриш;
машиналар сонини, уларнинг ҳолатини, амалда мавжудлигини, тегишлилигини ва бошқа рўйхатдан ўтказиш маълумотларини аниқлаштириш;
ўтказиладиган мажбурий техник кўрик учун тушадиган тушумлар тумандаги юридик ва жисмоний шахслардан ундириш чораларини кўриш юклатилсин.
4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Х. Ахмедов зиммасига юклатилсин.
5. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2015 йил 11 мартдаги 212-Қ-сонли қарори ўз кучини йўқотади.
6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳоким О. АЛИХОДЖАЕВ
Қўшработ т.,
2016 йил 22 январь,
27-қ-сон