17.07.2008 йилдаги 516-I-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг тегишли ваколатли органлари ва халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашининг «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижро этилиши ҳамда экология соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги фаолияти ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экологик хавфсизлик тизимини шакллантириш ҳамда такомиллаштириш Ўзбекистон Республикасида миллий хавфсизликни, барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишни таъминлашнинг асосий шартларидан бири, давлат, жамият ва шахснинг ҳаётий муҳим манфаатларини ҳимоя этишнинг муҳим омилидир. Мамлакатимиз Президенти И.А. Каримов экологик хавфсизлик муаммолари муҳимлиги ҳақида гапириб, бу муаммоларнинг амалий тарзда ҳал этилиши «кўп жиҳатдан ҳозирги ва келгуси авлод турмушининг аҳволи ва сифатини белгилаш имкониятини беради», деб таъкидлаган эди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мустақиллик йиллари мобайнида Ўзбекистонда экологик хавфсизликни таъминлашнинг ташкилий, ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий чора-тадбирлари изчиллик билан амалга ошириб келинмоқда. Бу соҳадаги давлат сиёсатининг ҳуқуқий асосини атроф муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш масалаларини тартибга солувчи 30 та қонун ва 350 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатдан иборат миллий қонун ҳужжатлари ташкил этади. Улар орасида «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни алоҳида аҳамиятга моликдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги 13 та халқаро конвенция ва 4 та протоколга қўшилган. Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги халқаро ҳамкорлик етакчи давлатлар, шунингдек БМТ, унинг махсус органи — Атроф муҳит дастури (ЮНЕП) ва бошқа кўпгина тузилмалар билан бир қаторда амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистонда табиатни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизлик соҳасидаги сиёсатни амалга оширадиган давлат органлари ҳамда жамоат экологик ташкилотларининг яхлит тизими барпо этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мустақил ривожланиш йилларида табиатни муҳофаза қилиш соҳасида кўламдор ва изчил давлат стратегияси амалга ошириб келинаётганлиги натижасида Ўзбекистоннинг кўпгина минтақаларида экологик вазият яхшиланганлиги қайд этилмоқда. Мамлакатда зарарли моддаларни атмосферага чиқариб ташлаш икки ярим марта камайди, ифлос оқова сувларни чиқариб ташлаш ҳажми икки баравар қисқарди. Пестицидлардан фойдаланиш кейинги беш йил ичида тўрт баравар камайди. Пахта яккаҳокимлигининг барҳам топиши экологик тизим соғломлашиб, аҳолининг яшаш муҳити тубдан яхшиланишида улкан аҳамиятга эга бўлди. Миллий қўриқхоналар, боғлар, буюртма қўриқхоналар, экологик марказлар тармоғи анчагина ривож топди. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов ташаббуси билан Орол муаммоларига бағишлаб 2008 йил 11-12 март кунлари ўтказилган халқаро конференция экология муаммоларига мамлакат раҳбарияти доимий эътибор бериб келаётганлигининг яна бир ифодаси бўлиб қолди. Табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини ўтказишга биргина 2007 йилнинг ўзида салкам 92 миллиард сўм йўналтирилганлиги мамлакатимиздаги бундай тадбирларнинг кўлами ва миқёсини кўрсатиб турибди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Табиатни муҳофаза қилишни таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти устувор аҳамиятга эга. «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ижро этиш юзасидан Сурхондарё вилоятида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фермер хўжаликлари билан ҳамкорликда, жамоатчиликнинг фаол иштирокида муайян ишлар амалга оширилган. Вилоятда ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлашнинг камайиб бориши тамойили кузатилмоқда. 2007 йилнинг ўзидагина вилоятда табиатни муҳофаза қилишга оид 280 дан ортиқ, жами 123150,0 минг сўмлик тадбирлар ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни нормаларининг барча талабларини Сурхондарё вилоятида тўла-тўкис амалга ошириш ҳозирча таъмин этилмаганлигини ҳам таъкидлаш жоиз. Суғориладиган ерларнинг умумий фондида шўрланган майдонлар улушининг ортиб бориши кузатилмоқда, суғориладиган ерларнинг маҳсулдорлиги пасайиб бормоқда. Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг табиатни муҳофаза қилиш масалаларидаги асосий камчилиги мазкур Қонуннинг ижро этилиши ҳамда бу соҳадаги давлат сиёсатининг амалга оширилиши устидан яхши йўлга қўйилган, амалий назоратнинг йўқлигидир. Вилоятда бу борада жиддий муаммолар борлигига ва экологик вазият кескинлигига қарамай, мазкур масала бирон марта ҳам халқ депутатлари вилоят Кенгашининг мажлисида муҳокама этилмаган. Табиатни муҳофаза қилишни таъминлашнинг иқтисодий омилларидан яхши фойдаланилмаяпти, экологик талабларга риоя этиш масалаларида хўжалик фаолиятига нисбатан етарли даражада қатъият ва принципиаллик кўрсатилмаяпти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шуни таъкидлаш керакки, Тожикистон Республикасининг Турсунзода шаҳрида жойлашган Тожикистон алюминий заводи атмосферага чиқараётган чиқиндиларнинг минтақадаги экологик вазиятга ва аҳоли соғлиғига жиддий таҳдид солаётганлиги алоҳида ташвиш уйғотмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунинг асосий сабаблари мазкур корхонада эскириб кетган ускуналардан фойдаланилаётганлиги, модернизацияланган тозалаш иншоотлари йўқлиги, ҳавода ҳамда тупроқда шу корхонанинг чиқиндилари – зарарли моддаларнинг тўпланиб ва кўпайиб бораётганлигидир. Атмосфера ҳавосида одамларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли фторли водород таркиби, масалан, Сариосиё туманида 1991 — 2007 йиллар оралиғидаги даврда йўл қўйиладиган санитария-гигиена нормативларидан икки баравар ортиб кетди. Алюминий қўшилмаларининг сувда эрийдиган шакллари ер усти сувлари таркибида беш баравар кўпайганлиги аниқланди. Фтор таъсирида тупроқдаги жараёнларда бўлаётган ўзгаришлар ва фторли водороднинг атмосфера ҳавосига чиқариб ташланиши қишлоқ хўжалигига ҳамда чорвачиликка салмоқли тарзда салбий таъсир ўтказди. Деҳқончиликда ҳосилдорлик ва чорвачиликда маҳсулдорлик кескин камайиб кетди. Ҳисори қўйларнинг ноёб зотлари, машҳур Дашнобод анорлари йўқ бўлиб кетиш даражасига етди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тожикистон алюминий заводининг чиқиндилари аксарият ҳолларда аҳоли ўртасида бир қанча сурункали касалликлар кўпайганлигига асосий сабабчи бўлиб қолмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилояти ҳудудига Тожикистон алюминий заводи фаолиятининг салбий таъсири олдини олиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси томонидан қилинаётган саъй-ҳаракатларга қарамай, 570 мингдан ортиқ киши яшаётган Сариосиё, Узун, Денов ва Олтинсой туманларида экологик вазият танглигича қолмоқда. Сурхондарё вилоятининг Тожикистон алюминий заводи чиқиндиларининг бевосита таъсири остида қолган чегара олди туманлари бугунги кунда экологик кулфат ҳудуди бўлиб турибди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Сурхондарё вилоятида ижро этилиши жараёнини ўрганиш қисқа муддатларда аниқ мақсадларга қаратилган қатор чора-тадбирларни амалга ошириш зарурлигини кўрсатди. Энг аввало бу муаммо устидаги теран илмий тадқиқотларни жадаллаштириш асосида Сурхондарё вилоятининг чегараолди туманларида экологик вазиятни соғломлаштиришга қаратилган ҳаракатларнинг комплекс дастурини ишлаб чиқиш, Тожикистон алюминий заводининг фаолияти атроф муҳитга, қишлоқ хўжалигига, чорвачиликка ва аҳоли соғлиғига етказган иқтисодий зарарни аниқлаш ҳамда компенсация қилиш тадбирларини ўтказиш, экологик мониторинг ўтказиш, прогноз қилиш ва ахборот алмашиш бўйича ягона тизим барпо этиш, атроф муҳитнинг мазкур корхона фаолияти билан боғлиқ ҳолда ифлосланиб бораётганлиги муаммосини ҳал этиш мақсадида халқаро-ҳуқуқий механизмлардан фойдаланиш масаласини ўрганиб чиқиш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилояти ҳокими Т.И. Жўраевнинг, тегишли вазирликлар ва идораларнинг Ўзбекистон Республикасининг тегишли ваколатли органлари ҳамда халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашининг «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижро этилиши ҳамда экология соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги фаолияти ҳақидаги, шунингдек мазкур масалани ўрганиш юзасидан Сенат томонидан тузилган ишчи гуруҳининг ахборотини тинглаб ва муҳокама этиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сурхондарё вилояти ҳокими Т.И. Жўраевнинг, тегишли вазирликлар ва идораларнинг Ўзбекистон Республикаси тегишли ваколатли органларининг ҳамда халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашининг «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ижро этиш ҳамда экология соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги фаолияти ҳақидаги, шунингдек мазкур масалани ўрганиш юзасидан Сенат томонидан тузилган ишчи гуруҳининг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилоятида табиатни муҳофаза қилиш ва экологик вазиятни яхшилаш соҳасида муайян ишлар олиб борилаётганлиги таъкидлаб ўтилсин. Шу билан бирга эътироф этиш керакки, минтақада мазкур Қонуннинг барча талабларини тўла-тўкис амалга ошириш таъмин этилмаган. Сурхондарё вилоятидаги вазиятга Тожикистон алюминий заводининг фаолияти бағоят номатлуб таъсир этаётир, ана шу корхонанинг чиқиндилари атроф муҳитни ифлослантирмоқда, экологик вазият анчагина ёмонлашувига олиб келмоқда ҳамда атроф муҳитга ва вилоятнинг чегара олди туманларидаги аҳоли соғлиғига салбий таъсир этмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгаши:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоятда экологик вазиятни соғломлаштириш юзасидан комплекс ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқсин ва қабул қилсин, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, экологик ҳолати номатлуб жойларда даволаш-соғломлаштириш ишини яхшилаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
масалани ўрганиш асносида аниқланган, «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини бузиш билан боғлиқ ҳолларни бартараф этсин ҳамда Қонун тўлиқ ва оғишмай бажарилишини таъминласин. Коллектор-дренаж тизимлари ишини яхшилашга, пестицидлар билан ифлосланган ерларни қайта тиклаш ишларини ўтказишга, тегишли ерларда иҳота дарахтзорлар, оқар сувлар ёқалаб ҳамда сув ҳавзалари теграсида сувни муҳофаза қилиш зоналари барпо этишга, канализация тармоқлари ва тозалаш иншоотларини реконструкция қилишга алоҳида эътибор қаратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилоятидаги экологик вазиятга Тожикистон алюминий заводи фаолиятининг кўрсатаётган салбий таъсири билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш учун идоралараро ишчи гуруҳ тузиш. Идоралараро ишчи гуруҳга Тожикистон алюминий заводи аҳоли соғлиғига, атроф муҳитга, қишлоқ хўжалигига ва иқтисодиётига етказган иқтисодий зарарни баҳолаш ҳамда компенсация қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш, вазиятни барқарорлаштириш юзасидан чора-тадбирларнинг аниқ мақсадга йўналтирилган дастурини ишлаб чиқиш, шу жумладан зарур халқаро-ҳуқуқий механизмлардан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқишни топшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Атроф муҳитга трансчегаравий маънодаги таъсирни баҳолаш тўғрисидаги конвенцияга (Эспо, 1991 йил) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг лойиҳасини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига киритишни тезлаштириш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Сурхондарё вилоятида ижро этилишини таъминлаш юзасидан зарур чоралар кўриш, табиатни муҳофаза қилишга оид қонун ҳужжатларини бузишнинг аниқланган ҳолларини бартараф этишда, шунингдек Сурхондарё вилоятидаги экологик вазиятни барқарорлаштиришда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига мувофиқлаштирув йўсинида амалий ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилоятининг Сариосиё, Узун, Денов ва Олтинсой туманлари ҳудудига Тожикистон алюминий заводи чиқиндиларининг таъсири оқибатларини енгиллаштиришга қаратилган комплекс тадбирлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экологик мониторинг ўтказиш, прогноз қилиш ва ахборот алмашиш бўйича ягона тизим барпо этиш масаласини Тожикистон Республикасининг тегишли ваколатли органи билан ўрганиб чиқиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикасининг Ташқи ишлар вазирлигига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тожикистон алюминий заводининг яқин атрофдаги ҳудудларни ифлослантириши муаммоларини ҳал этиш мақсадида халқаро-ҳуқуқий механизмлардан фойдаланиш масаласини ўрганиш ва таклифлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тожикистон алюминий заводининг атроф муҳитни ифлослантираётганлиги билан боғлиқ муаммолар юзасидан икки тарафлама комиссия тузиш масаласини Ўзбекистон — Тожикистон ҳукуматлараро комиссияси фаолияти доирасида Тожикистон тарафи билан биргаликда ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан биргаликда Сурхондарё вилоятидаги экологик вазият тўғрисида Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган дипломатия ваколатхоналари ва оммавий ахборот воситалари ўртасида тарқатиш учун ахборот тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилояти атроф муҳитига Тожикистон алюминий заводининг салбий таъсири муаммолари юзасидан етакчи халқаро ташкилотлар ва чет эл инвесторлари иштирокида халқаро конференция ўтказиш имкониятини ўрганиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига Сурхондарё вилоятининг чегара олди туманларидаги вазиятга алоҳида эътибор бериб, ташҳис қўйиш ва даволаш-соғломлаштириш ишларини тизимли асосда яхшилаш юзасидан зарур ресурслар ва маблағларни жалб этган ҳолда шошилинч чоралар кўриш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига Сурхондарё вилоятининг Сариосиё, Узун, Денов ва Олтинсой туманларида тупроққа, қишлоқ хўжалиги ўсимликлари ва ҳайвонларга Тожикистон алюминий заводи чиқиндиларининг зарарли таъсирини камайтириш юзасидан комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига, бошқа ваколатли давлат органларига табиатни муҳофаза қилишга оид қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига Ўзбекистон жанубидаги экологик тизимга Тожикистон алюминий заводи чиқариб ташлаётган ифлослантирувчи моддаларнинг таъсирини ўрганиш ҳамда унинг атроф муҳитга ва аҳоли соғлиғига салбий таъсирини камайтириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш тўғрисидаги масалани Илмий-тадқиқот ва техник ишлар дастурига киритиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Атроф муҳитни муҳофаза қилиш, экологик дастурларни амалга ошириш, мазкур соҳада кенг кўламли халқаро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларида жамоатчиликнинг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг роли янада оширилиши таъминлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашига, тегишли вазирликлар, идоралар ва ташкилотларга юборилсин, улар ушбу Қарорнинг бажарилиши жараёни ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгашига 2009 йил 1 январга қадар ахборот тақдим этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ташқи сиёсат масалалари ҳамда Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмиталари зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 17 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
516-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 й., 7-сон, 404-модда)