Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарорларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қуйидаги қарорлари тасдиқлансин:
2008 йил 1 майда қабул қилинган «Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси аъзоси А.У. Бахрамов тўғрисида»ги;
2008 йил 26 июнда қабул қилинган «Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси аъзоси Н.И. Кучерский тўғрисида»ги;
2008 йил 26 июнда қабул қилинган «Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси аъзоси C.Т. Инамова тўғрисида»ги;
2008 йил 26 июнда қабул қилинган «Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси А.А. Абдуллаев тўғрисида»ги;
2008 йил 26 июнда қабул қилинган «Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси аъзоси И.А. Бобожонов тўғрисида»ги;
2008 йил 26 июнда қабул қилинган «Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси аъзоси C.А. Рафиков тўғрисида»ги;
2008 йил 26 июнда қабул қилинган «Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси А.Х. Эшмуротов тўғрисида»ги;
2008 йил 26 июнда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Миср Араб Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчисини вазифасидан озод қилиш тўғрисида»ги.
2. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 28 июнь,
510-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 й., 7-сон, 371-модда)