Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
«ЭКСПОРТ ҚИЛИШ ТАҚИҚЛАНГАН БУЮМЛАР ВА МАҲСУЛОТЛАРНИ ОЛИБ ЧИҚИБ КЕТИШГА ҚАРШИ КУРАШНИ КУЧАЙТИРИШГА ОИД ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА»ГИ 1996 ЙИЛ 4 ЯНВАРДАГИ 1354-СОН ФАРМОНГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 16 апрелдаги ПФ-1988-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи Фармонларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ва баъзиларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Чорва ва паррандани Ўзбекистон Республикасидан ташқарига ноқонуний олиб чиқиб кетишга қарши курашни кучайтириш мақсадида:
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукуматнинг 1995 йил 25 июлдаги 287-сон қарори 7-иловасига тегишли ўзгартиришлар киритсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Бош божхона бошқармаси, ИИВ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, республика вилоятлари, шаҳар ва туманларининг ҳокимлари мазкур Фармоннинг сўзсиз бажарилишини таъминласинлар.
4. Ушбу Фармон эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 20 март,
ПФ-1410-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 3-сон, 27-модда)