25.02.2016 йилдаги 292-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 25.02.2016 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганлиги муносабати билан, «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 47-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Хўжалик судлари томонидан давлат божи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида» 2008 йил 18 апрелдаги 180-сонли қарори қуйидаги мазмундаги 7.5-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«7.5. СК 337-моддасининг йигирма еттинчи қисмига кўра акциядорлар акциядорлик жамиятининг фаолиятидан келиб чиқадиган низолар бўйича ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисидаги даъво билан хўжалик судига мурожаат қилган тақдирда акциядорларга давлат божини тўлаш муддати кечиктирилиб, бу бож кейинчалик айбдор тарафдан ундириб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу муносабат билан судлар инобатга олишлари лозимки, акциядорлар акциядорлик жамияти фаолиятидан келиб чиқадиган низолар бўйича ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисидаги даъво билан хўжалик судига мурожаат қилган тақдирда, уларга давлат божини тўлаш муддати кечиктирилиб, бу бож кейинчалик айбдор тарафдан ундирилади. Бунда, илтимосномага акциядор томонидан унинг мулкий аҳволи давлат божини ўрнатилган тартибда тўлаш учун имконият бермаслигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг илова қилиниши талаб этилмайди.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Хўжалик судлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси умумий қисмини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида» 2010 йил 18 июндаги 210-сонли қарорига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) 27-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«27. Солиқ кодекси 96-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ давлат солиқ хизмати органи солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги ариза билан судга қуйидаги ҳолларда мурожаат қилишга ҳақли:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ текширувини ўтказишга солиқ тўловчи томонидан тўсқинлик қилинганда ёки даромадлар олиш учун фойдаланилаётган ёхуд солиқ солиш объектини сақлаш билан боғлиқ ҳудудларни, биноларни, шу жумладан жойларни кўздан кечириш учун давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахсларини киритиш солиқ тўловчи томонидан рад этилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ тўловчи қайд этилган манзилда бўлмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ тўловчи томонидан солиқ ҳисоботи ва (ёки) молиявий ҳисобот, камерал назорат натижалари бўйича тафовутларнинг асослари ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи белгиланган муддатда тақдим этилмаганда.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) 38-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Солиқ кодекси 114-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ кирим қилинмаган товарларни сақлаш, бундан уларнинг қонуний келиб чиқиши тасдиқланган ҳоллар мустасно, — кирим қилинмаган товар қийматининг 20 фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади, ушбу модданинг учинчи қисмига мувофиқ эса товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушумни яшириш (камайтириб кўрсатиш) — товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушум яширилган (камайтириб кўрсатилган) суммасининг 20 фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ш. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Хўжалик судлари томонидан ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳамда ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги ишларни кўришда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида» 2012 йил 15 июндаги 238-сонли қарорининг 25-банди қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ундирувчининг электрон манзили мавжуд бўлган тақдирда, судьянинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган электрон ҳужжат шаклидаги ижро варақаси ахборот тизими орқали юборилиши мумкин.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Суд буйруғи бериш тўғрисидаги ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида» 2013 йил 5 декабрдаги 254-сонли қарорининг 16-банди қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қарздор ва ундирувчининг электрон манзиллари мавжуд бўлган тақдирда, судьянинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган электрон ҳужжат шаклидаги суд буйруғи ахборот тизими орқали юборилиши мумкин.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий хўжалик суди раиси К. КАМИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий хўжалик суди Пленумининг котиби, судья К. ДАВЛЕТОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 25 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
292-сон