Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Шаҳарсозлик фаолияти ва қишлоқ хўжалигидан бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари беришнинг, бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни (фасадини таъмирлашни) келишишнинг, шунингдек объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга, турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатномалар беришнинг умумий белгиланган тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли «Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади.
Кичик ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантиришни таъминлаш, тадбиркорлик фаолияти соҳасида қурилишнинг барча босқичларида рухсат бериш тартиботлари доирасида ягона қоида ва талабларни белгилаш, шаҳарсозлик фаолияти ва қишлоқ хўжалигидан бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари беришнинг, бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни (фасадини таъмирлашни) келишишнинг, шунингдек объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга, турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатномалар беришнинг умумий белгиланган тартибини янада соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни (фасадини таъмирлашни) келишиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага* мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга рухсат бериш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага* мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага* мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
* 1 — 4-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 9 март,
70-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 10-сон, 98-модда, 21-сон, 233-модда; 2017 й., 18-сон, 325-модда, 35-сон, 931-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1001/0447-сон; 23.01.2018 й., 09/18/40/0609-сон, 24.05.2018 й., 09/18/370/1253-сон, 03.07.2018 й., 09/18/493/1426-сон; 15.01.2020 й., 09/20/24/0053-сон)