27.02.2016 йилдаги 57-сон
Ҳужжат 09.03.2016 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 29 июндаги 245-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 6-сон, 33-модда) 4-банди «а» кичик бандининг иккинчи хатбошидаги «Ўзмарказимпэкс» ДТСАК, «Ўзсаноатмашимпэкс» ДТСАК, «Марказсаноатэкспорт» ДТСАК, «Ўзинтеримпэкс» ДТСАК, «Ўзташқитранс» ДАК, «Ўзбекистон Республикаси «Ўрта Осиё Транс» ХАЮТ ДАК» сўзлари «Ўзтадбиркорэкспорт» АЖ, «Ўзсаноатэкспорт» АЖ, «Ўрта Осиё Транс» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 сентябрдаги 416-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 92-модда) билан тасдиқланган Ташқи савдо операциялари юзасидан мониторингни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 14-банди иккинчи хатбошидаги «Ўзмарказимпэкс» ДТСАК, «Ўзсаноатмашимпэкс» ДТСАК, «Марказсаноатэкспорт» ДТСАК, «Ўзинтеримпэкс» ДТСАК, «Ўзташқитранс» ДАК, «Ўзбекистон Республикаси «Ўрта Осиё Транс» ХАЮТ ДАК» сўзлари «Ўзтадбиркорэкспорт» АЖ, «Ўзсаноатэкспорт» АЖ ва «Ўрта Осиё Транс» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 15 ноябрдаги 251-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 11-сон, 61-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларни тайёрлаш ва уларнинг амалга оширилиши устидан давлат мониторинги тўғрисидаги низом 1-бандининг биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2005 йил 26 июлдаги ПҚ-136-сон қарорига» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг тузилмасини мақбуллаштириш ва унинг фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 31 декабрдаги ПҚ-2463-сон қарорига» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
а) қарорнинг номидаги «ташқи савдо компаниялари бош директорлари ҳамда бош директорларининг ўринбосарлари» сўзлари «ташқи савдо ташкилотлари бошқаруви раислари ҳамда директорлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-банддаги «ташқи савдо компаниялари бош директорлари ҳамда бош директорларининг ўринбосарлари» сўзлари «ташқи савдо ташкилотлари бошқаруви раислари ҳамда директорлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 24 июндаги 177-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 6-сон, 51-модда) билан тасдиқланган Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига 9-илова 4-позициясининг «Касбий таваккалчилик класслари бўйича иқтисодиёт тармоқлари (кичик тармоқлари) устунидаги «компаниялари» сўзи «ташкилотлари» сўзи билан алмаштирилсин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни сертификатлаш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2011 йил 16 майдаги 136-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 5-сон, 35-модда) муқаддимасидаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2005 йил 26 июлдаги ПҚ-136-сон қарорини» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг тузилмасини мақбуллаштириш ва унинг фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 31 декабрдаги ПҚ-2463-сон қарорини» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) 4-банднинг учинчи хатбошидаги «масъулияти чекланган жамият» сўзлари «акциядорлик жамияти» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) иловадаги «МЧЖ» қисқартмаси «АЖ» қисқартмаси билан алмаштирилсин.
а) 8-банднинг иккинчи хатбошидаги «Ўзсаноатмашимпэкс» ДАК» сўзлари «Ўзсаноатэкспорт» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 3-илова номидаги «Ўзсаноатмашимпэкс» ДАК» сўзлари «Ўзсаноатэкспорт» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин.
13. Вазирлар Маҳкамасининг «2015 — 2018 йилларда Орол ҳалокати оқибатларини енгиллаштириш, Оролбўйи минтақасини тиклаш ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича чора-тадбирларнинг комплекс дастури тўғрисида» 2015 йил 29 августдаги 255-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 35-сон, 469-модда) 7б-илова 3-позициясининг «Бажарувчилар/шериклар» устунидаги «Ўзмарказимпэкс» ДТСАК» сўзлари «Ўзтадбиркорэкспорт» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.