1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.03.00 Паспорт-виза тизими. Доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Фуқаролик. Аҳоли. Паспорт тизими]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Паспорт-виза режимига риоя қилиш тартиби мустаҳкамланганлиги ва уй-жой фондидан фойдаланиш тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олишни такомиллаштириш ва уй-жой фондидан фойдаланишни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири А. Ахмедбаев ҳамда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимлари зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 26 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 февралдаги 54-сон қарорига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасида уй-жой сотиб олинишини тартибга солиш тўғрисида» 1999 йил 27 февралдаги 92-сон қарори 4-бандининг учинчи хатбошига «ваколатхоналари ходимларига» сўзларидан кейин «татбиқ этилмайди» сўзлари қўшилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 18 майдаги 223-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 5-сон, 28-модда) билан тасдиқланган Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш маркази тўғрисидаги намунавий низомда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«11. Вақтинчалик бир марталик иш изловчи фуқароларга ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича вақтинчалик бир марталик иш билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вақтинчалик бир марталик иш билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома олишга ариза беришда фуқаролар вақтинчалик ёки доимий рўйхатдан ўтган ёхуд турган жойи бўйича ҳисобга олинган бўлишлари, қонун ҳужжатларида белгиланган паспорт режимига ва жамоат тартибига риоя этишлари шарт»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«111. Бошқа минтақалардан келган фуқаролар учун вақтинчалик бир марталик иш билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда вақтинчалик рўйхатдан ўтиш муддатига, шунингдек Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида вақтинча ҳисобга олиш муддатига берилади. Бунда вақтинчалик бир марталик иш билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома муддати олти ойдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
112. Вақтинчалик бир марталик иш билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома олиш учун фуқаро томонидан Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) асл нусха кўрсатилган ҳолда паспортнинг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 3 x 4 см ўлчамли тўртта фотосурат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича тўлдирилган сўровнома тақдим этилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа минтақаларидан келадиган ва вақтинчалик бир марталик ишларга ёлланадиган фуқаролар турган жойи бўйича ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағини ҳам тақдим қилишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
113. Вақтинчалик бир марталик иш билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома ушбу Низомнинг 112-бандида назарда тутилган барча ҳужжатлар тақдим этилгандан кейин икки иш куни мобайнида берилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) қуйидаги мазмундаги 1 ва 2-иловалар қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш маркази тўғрисидаги намунавий низомга 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(олд томони)
_____________________________________________________да (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва Тошкент шаҳри) вақтинчалик бир марталик иш билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи _______-сон гувоҳнома
Фамилияси
Муҳр билан тасдиқланган фотосурат учун жой
Исми
Отасининг исми
Туғилган йили
Туғилган жойи
Доимий яшаш жойи манзили
Вақтинчалик яшаш жойи ёки турган жойи бўйича ҳисобга олиш манзили
Паспортнинг серияси ва рақами, ким томонидан ва қачон берилган
Гувоҳноманинг амал қилиш муддати
Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш маркази раҳбарининг Ф.И.О.
имзо ва муҳр
(Орқа томони)
Гувоҳнома эгасига эслатма
Гувоҳнома эгаси гувоҳномани паспорт билан биргаликда олиб юриши, зарур тарзда сақлаши ва уни учинчи шахсларга бермаслиги шарт. Гувоҳнома эгасининг доимий ёки вақтинча яшаш жойи ёхуд турган жойи бўйича ҳисобга олиш манзили ўзгарган тақдирда, у 5 кеча-кундуз мобайнида бу ҳақда Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказига маълум қилиш шарт. Гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш мақсадида гувоҳнома эгаси Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказига гувоҳноманинг амал қилиш муддати тамом бўлишидан 5 сутка олдин мурожаат қилиши керак. Агар Сизга нисбатан иш берувчи томонидан ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этилган тақдирда, Сиз Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказига телефонлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш маркази тўғрисидаги намунавий низомга 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СЎРОВНОМА
Сўровноманинг тартиб рақами _________
Сўровнома тўлдирилган сана 20 йил «___» ____________
Исми
Фамилияси
вававаыаываыаываываывааыва
Отасининг исми
Туғилган санаси
Туғилган жойи
Жинси
Доимий яшаш жойи манзили
Вақтинчалик яшаш жойи ёки турган жойи бўйича ҳисобга олиш манзили
Паспортнинг серияси ва рақами
Ким томонидан ва қачон берилган
Маълумоти
Мутахассислиги
Мутахассислик бўйича иш стажи
Вақтинчалик бир марталик иш излаш сабаби
Қачон ва қайси хорижий мамлакатларга чиққан
Хорижий мамлакатларга чиқишнинг мақсади
Жиноий жавобгарликка тортилганми
Агар жиноий жавобгарликка тортилган бўлса, қачон ва Жиноят кодексининг қайси моддаси бўйича жавобгарликка тортилган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 февралдаги 41-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 5-сон, 32-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи хатбошидаги «милиция таянч пунктига» сўзлари «хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«турар жойнинг ёхуд унинг бир қисмининг ижара шартномасининг ёки турар жойдан ёхуд унинг бир қисмидан текин фойдаланиш шартномасининг нотариал тасдиқланган нусхаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар вақтинча турган жойи бўйича ҳисобда туриш учун мурожаат қилган фуқаро турар жой мулкдорининг (мулкдорларнинг) яқин қариндоши бўлса, турар жой ёхуд унинг бир қисмидан текин фойдаланиш шартномасининг нотариал тасдиқланган нусхасини тақдим этиш талаб этилмайди. Ушбу ҳолатда вақтинча турган жойи бўйича ҳисобда туриш учун мурожаат қилган фуқаронинг ва турар жой ёхуд унинг бир қисми мулкдорининг (мулкдорларнинг) қариндошлиги даражасини тасдиқлайдиган ҳужжатлар тақдим этилиши керак»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи хатбошидаги «Милиция таянч пунктининг профилактика» сўзлари «Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағи Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмасида ягона намуна бўйича тайёрланади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 18-банднинг биринчи, иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги «милиция таянч пунктининг профилактика» ва «милиция таянч пункти» сўзлари «хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«19. Охирги ҳисобга олиш расмийлаштирилган пайтдан бошлаб бир йил мобайнида ҳисобга олишни қайта расмийлаштириш масалаларини кўриб чиқиш фуқаро вақтинча турган жойи бўйича хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимида амалга оширилади. Бунинг учун фуқаро ҳисобга олиш муддати тамом бўлишидан ўн беш кун олдин хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига ушбу Низомнинг 14-бандида назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза рўйхатдан ўтказилгандан, шунингдек тақдим этилган ҳужжатлар ўрганиб чиқилган ва расмийлаштирилгандан кейин хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ўн беш кун мобайнида ҳисобга олишни қайта расмийлаштиришга рухсат бериш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Ижобий қарор қабул қилинганда хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими фуқарога ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағини такроран беради, салбий қарор қабул қилинганда эса — ушбу қарорни ариза берувчига етказади ҳамда уни ички ишлар бўлими томонидан белгиланган муддатда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан чиқиб кетиш мажбурияти тўғрисида огоҳлантиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида ёки Тошкент вилоятида ҳисобга олиш жойи бўйича турган вақтида мунтазам равишда ҳуқуқни бузишлар содир этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахснинг Тошкент шаҳрида ёки Тошкент вилоятида бундан буён бўлиши жамоат тартиби бузилиши учун шарт-шароитлар яратиши тўғрисидаги маълумотларнинг мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомнинг 14-бандида назарда тутилган ҳужжатларда нотўғри маълумотларнинг мавжудлиги охирги ҳисобга олиш расмийлаштирилган пайтдан бошлаб бир йил мобайнида ҳисобга олишни қайта расмийлаштириш рад этилиши учун асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг Тошкент шаҳрида ёки Тошкент вилоятида қайта ҳисобда туриши рад этилган тақдирда хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими инспектори томонидан хулоса тузилади, ушбу хулоса хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими бошлиғи томонидан тасдиқланади, унда рад этишнинг аниқ асослари кўрсатилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобда туришни қайта расмийлаштириш рад этилиши устидан суд тартибида шикоят қилиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ҳисобга олиш тўғрисида берилган қайд варақлари сони тўғрисидаги маълумотларни ҳар ойда тегишли туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўлимига тақдим этиши шарт.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) 20-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «милиция таянч пунктига» ва «Милиция таянч пунктининг профилактика» сўзлари тегишли равишда «хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига» ва «Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«21. Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими инспектори ариза берувчига ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағи берилгандан кейин ҳисобга қўйилган фуқаролар тўғрисидаги маълумотларни хорижга чиқиш- келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимининг компьютер маълумотлар базасига киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими инспектори фуқаронинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳисобга олинганлиги тўғрисидаги келиш варақасини тўлдиради ва бир сутка мобайнида уларни Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг манзил-маълумотнома бюросига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги меҳмонхоналар, даволаш муассасалари, санаторийлар, дам олиш уйлари ва шунга ўхшаш бошқа ташкилотларнинг масъул шахслари бир сутка мобайнида ушбу ташкилотларга келган фуқароларнинг келиш варақаларини Ички ишлар бош бошқармасининг манзил- маълумотнома бюросига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими фуқароларни ҳисобга олиш тўғрисидаги маълумотлар компьютер маълумотлар базасига киритилгандан кейин уларни реал вақт режимида маълумотларни узатишнинг идоравий тармоғи бўйича Ички ишлар вазирлигининг Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасининг марказий маълумотлар базасига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар вазирлигининг Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳар ойда маълумотларни узатиш идоравий тармоғи бўйича Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳисобга қўйилган фуқароларнинг рўйхатларини (электрон шаклда) кейинчалик ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш ҳудудий бўлинмаларига бериш учун доимий яшаш жойидаги Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг тегишли хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига юборади.».