Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарорларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қуйидаги қарорлари тасдиқлансин:
2014 йил 11 февралда қабул қилинган «Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси Н.А. Чариев тўғрисида»ги;
2014 йил 12 мартда қабул қилинган «Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси таркибига ўзгартиш киритиш тўғрисида»ги;
2014 йил 12 мартда қабул қилинган «Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси аъзоси С. Шералиев тўғрисида»ги;
2014 йил 9 апрелда қабул қилинган «Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан 2013 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг мамлакат минтақаларида ижро этилиши тўғрисида»ги парламент эшитуви якунлари ҳақидаги ахбороти тўғрисида»ги.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 11 апрель
СҚ-429-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 й., 4-сон, 111-модда)