11.04.2014 йилдаги СҚ-428-II-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йилда давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар фаолиятидаги қонунийликнинг ҳолати тўғрисидаги ахбороти ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Н. Йўлдошевнинг 2013 йилда давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар фаолиятидаги қонунийликнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотини тинглаб ва муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати шуни қайд этадики, ўтган йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан норма ижодкорлиги фаолиятида ва ҳуқуқни қўллаш амалиётида ягона давлат сиёсати рўёбга чиқарилишини таъминлаш борасида аниқ мақсадли ишлар бажарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Норма ижодкорлиги жараёнини такомиллаштириш, юридик хизмат ходимларининг касбий тайёргарлик даражасини ошириш, давлат органлари фаолиятининг ҳуқуқий таъминланиши юқори сифатли бўлиши учун уларнинг ролини ва масъулиятини кучайтириш бўйича аниқ тадбирлар амалга оширилган. Хусусан, 56 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан тақдим этилган 1 081 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг ҳуқуқий экспертизаси ўтказилган. Идоравий норма ижодкорлиги соҳасида вазирлик ва идораларнинг 403 та ҳужжати давлат рўйхатидан ўтказилган. Тақдим этиш тартиби бузилганлиги, қонун ҳужжатларига зид бўлган нормалар мавжудлиги, қонунчилик техникасига номувофиқлиги туфайли 100 та ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш борасидаги вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш соҳасида «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами»нинг 52 та сони ва «Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами»нинг 2 та сони нашр этилган. Фойдаланувчиларнинг Интернет тармоғи орқали эркин кириши таъминланган Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси («LexUZ») ҳозирги кунга келиб, ўзбек ва рус тилларидаги 28 042 та ҳужжатни ўз ичига олади. Ушбу тармоққа доимий уланган фойдаланувчилар сони 34 мингтани ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни ошириш масалалари бўйича 1,5 млн дан ортиқ аҳолини бевосита қамраб олган ҳолда ҳуқуқий тарғибот бўйича 53,2 мингта тадбир ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи тузилмаларнинг ҳуқуқни қўллаш фаолияти қонунийлигини таъминлаш бўйича чоралар кўрилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йилда асосий эътибор илгари аниқланган камчиликлар, муаммоларни ва қонун ҳужжатлари талаблари бузилишини бартараф этишга қаратилган. Хусусан, 18 та давлат тузилмаси тизимида 16 та мониторинг ва текширув ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш ва ер участкалари ажратиб бериш тўғрисидаги; Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида дори воситалари ва тиббий техниканинг сифатини назорат қилиш, шунингдек никоҳдан ўтаётган шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги; Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги фаолиятида ишга жойлаштириш ва меҳнат миграцияси тўғрисидаги; Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги фаолиятида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш ва уларни рўёбга чиқариш тўғрисидаги; бир қатор органлар фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг давлат рамзлари тўғрисидаги; Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Чорвачиликда наслчилик ишлари бош давлат инспекцияси фаолиятида наслчилик тўғрисидаги; «Ўзсувназорат» Республика сув инспекцияси тизимида сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисидаги; Андижон вилоятида маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш ҳудудий давлат инспекциясининг фаолиятида маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги; Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси тизимида мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши ўрганилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текширувларда қонунийликни таъминлашга қаратилган муайян ишлар билан бир қаторда, 10,3 мингдан ортиқ қонунбузилиш, 4,4 мингта камчилик ва муаммо аниқланган, шундан 226 таси тизимлидир. Аксарият қоидабузарликлар ва камчиликлар қонун ҳужжатлари талабларини зарур даражада бажармаслик оқибатида содир этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чунончи, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишда давлат божи ундирилмаган ёхуд белгилаб қўйилганидан кам ёки кўп миқдорда ундирилган, хусусан почта манзилини, фаолият турини ўзгартириш вақтида назарда тутилмаган йиғимлар ва божларни ундириш имконини берадиган асослар жорий қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида дори воситаларининг ва тиббий техниканинг сифатини назорат қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини ўрганиш доирасида дори воситалари ва тиббий техникани рўйхатдан ўтказишда клиник синовларни олиб боришга қўйиладиган талабларга риоя этмаслик, сертификатлаштириш учун ундириладиган тўловлар тарифларини ваколатли органлар билан келишмаслик, фармацевтика фаолиятини лицензиялаш тартибини бузиш ҳоллари аниқланган. Масалан, 2012 йилда 23 та юридик шахснинг, 2013 йил 1 мартга қадар 3 та юридик шахснинг лицензияси қайтадан рўйхатдан ўтказилган, ҳолбуки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 13 майдаги 91-сонли қарорига мувофиқ фаолият турлари кенгайтирилганида лицензияни қайта рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги талаблар белгиланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан 2011-2012 йилларда ва 2013 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этилган 127 та меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг 45 тасини (35%) қонунчилик техникасига мос бўлмаганлиги ва қонун ҳужжатлари талабларига зид нормалар мавжудлиги муносабати билан рўйхатдан ўтказиш рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасвирининг белгилари айрим нодавлат ташкилотлар ҳужжатларининг реквизитлари ёки реклама материалларида ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг тасвири Самарқанд вилояти Каратэ федерациясининг реклама баннерида аниқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятида жисмоний ва юридик шахсларга ер участкалари ажратиб бериш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича бир қатор камчиликлар мавжуд. Чунончи, Бухоро (Бухоро шаҳри ва Олот тумани), Тошкент (Зангиота тумани) ва Фарғона (Қўқон шаҳри, Бешариқ ва Риштон туманлари) вилоятларида ер участкалари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан фуқаролар ҳамда юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаб бериш чоралари кўрилмаган. Масалан, 2013 йил апрель ойи ҳолатига Қўқон шаҳар ҳокимининг 2009 йил 24 декабрдаги қарори билан уйлари бузилган фуқароларга якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари берилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Никоҳдан ўтаётган шахсларни тиббий кўрикдан ўтказишдаги камчиликлар сақланиб қолмоқда. Хусусан, кўпгина ҳолларда никоҳдан ўтаётган шахсларни текширувдан ўтказиш тўла амалга оширилмаган. Масалан, Жиззах шаҳрининг поликлиникаларида 2011-2012 йилларда 656 нафар шахс руҳий касалликлари, 173 нафар шахс гиёҳвандлик касалликлари мавжудлиги бўйича текширувдан ўтмаган, таносил касалликлари мавжудлиги бўйича текширув умуман ўтказилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, текширув якунлари бўйича ҳужжатларни расмийлаштиришнинг белгиланган тартибига риоя қилинмаган (масалан, имзо ва муҳрлар қўйилмаган), ортиқча ҳужжатлар талаб қилинган ва айрим ҳолларда тиббий маълумотномалар сохталаштирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, Наманган шаҳрининг 3-сонли поликлиникасидан берилган 15 та тиббий маълумотномада муассаса муҳрини ҳамда поликлиника бош шифокори ўринбосарининг имзосини сохталаштириш белгилари мавжуд бўлган. Материаллар кўриб чиқиш учун прокуратура органларига юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Чорвачиликда наслчилик ишлари бош давлат инспекцияси фаолиятида муаммолар ва камчиликлар аниқланган. Чунончи, мазкур инспекция фаолиятини ташкил этиш масалалари бўйича айрим идоравий ҳужжатларда қонун ҳужжатларига зид нормалар мавжуд бўлган. Масалан, ҳудудий давлат инспекциялари тўғрисидаги низомларда корхоналар ва ташкилотларга, фермерларга, фуқароларга наслчилик ишларини олиб бориш ҳуқуқига эга эканлиги тўғрисида рухсатномалар бериш бўйича 2002 йилда бекор қилинган ваколат назарда тутилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Чорвачиликда наслчилик ишлари бош давлат инспекцияси наслчилик ишини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий базадаги камчиликларни бартараф этиш ташаббуси билан чиқмаган. Хусусан, наслли маҳсулотни сертификатлаштиришни ўтказиш тартиби 18 йилдан буён ишлаб чиқилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишида айрим қоидабузарликлар ва камчиликлар аниқланган. Чунончи, баъзи ҳолларда маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар юритилиши таъминланмаган, қоидабузарлик ҳолатлари бўйича эътирозлар билдирилганида материаллар судга юборилмаган, маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарорлар ўз вақтида ижрога қаратилмаган. Масалан, фақат Сурхондарё вилоятининг ўзида 2012 йилда 28 та ҳуқуқбузарлик бўйича 1,99 млн сўмлик маъмурий жарималар ундирилмасдан қолган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишида ҳам камчиликлар аниқланган. Хусусан, маданий мерос объектларининг давлат муҳофазаси зарур даражада таъминланмаган. Масалан, Андижон вилоятида 371 та моддий маданий мерос объекти жойлашган бўлиб, муҳофаза белгилари эса фақат 24 та объектда ўрнатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ташкил этишда ва болаларни ушбу муассасаларга қабул қилишда ҳам муаммолар ҳамда камчиликлар аниқланган. Чунончи, Тошкент шаҳрида 2 ёшдан 7 ёшгача бўлган 167,6 минг нафар мактабгача ёшдаги боланинг ҳаммасини мактабгача таълим муассасаларига олиш учун шароит бўлмаган. Шунинг оқибатида мактабгача таълим муассасаларига болаларни қабул қилишнинг энг юқори нормалари жиддий равишда бузилган. Масалан, Шайхонтоҳур туманидаги 468-сонли мактабгача таълим муассасаси 220 нафар тарбияланувчига таълим ва тарбия беришга мўлжалланган, бироқ 2013 йил март ҳолатига кўра у ерда 493 нафар бола ҳисобда турган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таҳлил шуни кўрсатдики, давлат органларининг ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳамда норма ижодкорлиги фаолиятида қонун ҳужжатлари бузилишига ва камчиликлар юзага келишига норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини амалга ошириш устидан идоравий назорат етарли даражада самарали бўлмаганлиги, қонун ҳужжатлари бузилишининг сабаблари бартараф этилмаганлиги, қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмуни юзасидан давлат органларининг ходимлари ўртасида тушунтириш ишлари етарли олиб борилмаганлиги, уларни ижро этиш бўйича услубий қўлланмалар мавжуд эмаслиги, давлат хизматчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш даражаси пастлиги, ҳуқуқий базада камчиликлар мавжудлиги, шунингдек давлат хизмати, маъмурий тартиб-таомиллар, маъмурий адлия ва бошқа муҳим институтларнинг қонунчилик асослари мавжуд эмаслиги, ноқонуний хусусиятдаги умумий мажбурий идоравий ҳужжатларни қабул қилиш амалиёти давом этаётганлиги, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан аввал ишлаб чиқилган таклифларни рўёбга чиқаришга етарли эътибор қаратилмаётганлиги каби омиллар имкон берган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрилган чоралар натижасида 667 нафар мансабдор шахс интизомий жавобгарликка тортилган, шу жумладан 19 нафар мансабдор шахс эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган, 156 нафар мансабдор шахс эса маъмурий жавобгарликка тортилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи тузилмаларнинг ҳуқуқни қўллаш борасидаги 1 272 та ноқонуний ҳужжати (қарори) бекор қилинган. 41,5 млн сўм миқдоридаги ноқонуний ундирилган пул тўловларининг қайтариб берилиши таъминланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ва жойларда давлат бошқаруви органлари, ҳокимликлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи тузилмаларнинг раҳбар ходимлари иштирокида семинарлар ўтказилиб, қонун ҳужжатлари талабларининг бузилишига йўл қўймаслик чораларини кўриш зарурлиги тушунтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, шунингдек давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларнинг фаолиятидаги қонунийликни янада таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Н. Йўлдошевнинг 2013 йилда давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар фаолиятидаги қонунийликнинг ҳолати тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқий базани таҳлил қилиш якунлари бўйича аниқланган, шунингдек давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар фаолиятидаги камчилик ва нуқсонларни бартараф этиш юзасидан комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва уларнинг ижро этилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқорида кўрсатиб ўтилган камчиликларга бундан буён йўл қўймаслик мақсадида давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари юридик хизматлари ишининг сифатини янада яхшилаш чораларини (юридик кадрларни моддий рағбатлантириш, уларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни кучайтириш ва бошқалар) кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
содир этилаётган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тизимли хусусиятга эгалигини эътиборга олиб, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси лойиҳасини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш бўйича ишларни тугаллаш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (Н. Йўлдошев):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бошқаруви органларининг норма ижодкорлиги соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларга услубий раҳбарлик қилиш борасидаги ишни кучайтирсин, қонун ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш сифатини оширишга қаратилган туркум давра суҳбатлари ва семинарлар ўтказсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, давлат рўйхатидан ўтказишнинг белгиланган тартибига риоя этилишида вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари устидан қатъий назоратни таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларнинг ҳуқуқни қўллаш фаолиятида қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан тизимли назоратни давом эттирсин, назорат якунлари бўйича тегишли таъсир чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳозирги замон талабларини ҳисобга олган ҳолда юристларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш борасидаги фаолиятни назорат қилиш ҳамда мувофиқлаштириш соҳасидаги ишни кучайтирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик хизматлар фаолиятини рағбатлантириш чораларини кўриш орқали давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги фаолияти самарадорлигини оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқбузарликлар содир этилишига ва камчиликларга йўл қўйилишига имкон бераётган сабабларни ва шароитларни аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларнинг ўтган даврдаги фаолиятидаги қонунийликнинг ҳолати тўғрисида ҳар йили тақдим этиладиган ахборотини таҳлил қилиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш фаолиятини такомиллаштириш юзасидан доимий услубий ёрдам кўрсатиш борасидаги ишларни кучайтирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Алимов), Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Тешаев), Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги (У. Иноятов), Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги (М. Хожиматов), Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги (А. Хаитов), Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси (А. Ниматуллаев):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, шунингдек келгусида уларга йўл қўймаслик бўйича кучайтирилган чоралар кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли фаолиятни тартибга соладиган қонун ҳужжатлари талабларига қатъий амал қилинишини таъминлаш юзасидан ташкилий тадбирларни амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норма ижодкорлиги фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида юридик хизматлар ролини кучайтиришга, уларга иш учун зарур шароитларни яратишга, шунингдек улар фаолиятини рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимларнинг касбий малакаларини ва билим даражасини оширсин, шу билан бирга мунтазам равишда ўқув семинарлари ва бошқа интерфаол тадбирлар ўтказиб борсин, қонун ҳужжатларининг нормалари тўғри қўлланилишини таъминлаш мақсадида ахборот дастурларидан, шу жумладан Интернет тармоғи орқали, фойдаланишни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш, жисмоний ва юридик шахсларга ер участкалари ажратиб бериш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини ўрганиш якунлари бўйича тақдим этилган таклифларни тўла-тўкис амалга ошириш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида»ги ва «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг талаблари тўғри ижро этилиши бўйича ишларни ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (Н. Йўлдошев), Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Алимов), Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Тешаев), Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги (У. Иноятов), Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги (М. Хожиматов), Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги (А. Хаитов), Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси (А. Ниматуллаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ушбу Қарорни ижро этишнинг бориши тўғрисида 2015 йилнинг 10 февралига қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига ахборот тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу Қарорнинг ижро этилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси (С. Артикова) зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 11 апрель.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СҚ-428-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 й., 4-сон, 110-модда)