Ҳужжат кучини йўқотган 19.07.2023 24.02.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2765
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори, 24.02.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2765
Кучга кириш санаси
29.02.2016
Ҳужжат кучини йўқотган 19.07.2023
Ҳужжат 29.02.2016 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 24 февралда 2765-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 5 июлдаги 49-сонли ««Алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2765-1, 18.07.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги ПҚ-2455-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,

2016 йил 28 январь,

2-сон

Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 28 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016-03-сон

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 28 январдаги 2, 2016-03-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги ПҚ-2455-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги ПҚ-2455-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқарувчи корхоналар солиқ солиш тизимидан (солиқ солишнинг умумбелгиланган ёки соддалаштирилган тартиби) қатъи назар, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ушбу Низомда белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқадилар ва тўлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги томонидан 2011 йил 28 январда 05-268-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Умумдавлат таснифлагичи OʼzDT 005: 2011 «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий фаолият турлари таснифлагичига (2-таҳрир) мувофиқ «Спиртсиз ичимликлар ишлаб чиқариш; бутилкада минерал сувлар ва бошқа сувлар ишлаб чиқариш» (11.07-синф) фаолият турига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бутилкалардаги, шу жумладан пластик бутилкалардаги табиий минерал сувни ва бошқа сувларни ишлаб чиқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алкоголсиз хушбўйлаштирилган ва/ёки бир оз ширин ичимликларни (лимонад, оранжад, кола, мевали ичимликлар, тониклар ва ҳ.к.) ишлаб чиқариш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Солиқ солиш объекти, солиқ солинадиган база
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг солиқ солиш объекти ер усти ва ер ости манбаларидан фойдаланиладиган сув ресурслари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқариш ва бошқа мақсадлар учун фойдаланиладиган сув ҳажми солиқ солинадиган база ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган сув ҳажми деганда, истеъмол идишидаги тайёр маҳсулотга тўғри келадиган сув ҳажми тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа мақсадлар учун фойдаланиладиган сув ҳажми деганда алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган сув ҳажмидан ташқари сув ресурсларининг ер усти ва ер ости манбаларидан олинадиган сувнинг умумий ҳажми тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган сув ҳажми м3 да қуйидаги формула орқали аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V алкоголсиз ичимликлар учун сув = V ТМ и/ч. х N / 1000, бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V ТМ и/ч. — алкоголсиз ичимликлар тайёр маҳсулоти ишлаб чиқаришнинг йиллик ҳажми, литрда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
N — 1 литр тайёр маҳсулотни ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган сувнинг ҳисоб-китоб нормативи (N = 1).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Бошқа мақсадлар учун фойдаланиладиган сув ҳажми м3 да қуйидаги формула орқали аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V бошқа мақсадлар учун сув = V олинган сув — V алкоголсиз ичимликлар учун сув, бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V олинган сув — ер усти ва ер ости манбаларидан олинган сув ресурслари ҳажми.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари, солиқ даври
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ сув ресурсларидан фойдаланиш мақсадларига кўра Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан белгиланган табақалаштирилган ставкалардан келиб чиқиб ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган сув ҳажми бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа мақсадлар учун фойдаланиладиган сув ҳажми бўйича.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Календарь йил солиқ давридир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси йил учун солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоб қилинган йиллик солиқ суммасидан келиб чиқиб жорий солиқ даврида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича жорий тўловларни ҳисоблаш бўйича маълумотнома асосида тўланадиган жорий тўловлар суммаси аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китоби ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича жорий тўловларни ҳисоблаш бўйича маълумотнома сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли жойидаги давлат солиқ хизмати органларига Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган муддатларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 4 мартдаги 23, 2013-8-сон «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2439, 2013 йил 22 март) 6-иловага мувофиқ шакллар бўйича тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Солиқ даври учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлаш жорий тўловларни ҳисобга олган ҳолда ҳисоб-китоб тақдим этиладиган муддатдан кечиктирмай амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Солиқ тўловчиларнинг жавобгарлиги ва давлат солиқ хизмати органларининг назорати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Солиқ тўловчилар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва тўланиши юзасидан қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг тўғри ҳисоблаб чиқилиши ва тўланиши устидан назорат давлат солиқ хизмати органлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 8-сон, 82-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)