Ҳужжат кучини йўқотган 20.04.2021 14.12.2000 йилдаги 160-II-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 20.04.2021
Ҳужжат 04.01.2001 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАР ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистан Республикасининг 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сонли «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Ушбу Қонуннинг асосий вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунчаси, турлари ва уларга қўйиладиган асосий талабларни белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат тушунчаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонунда белгиланган шаклда қабул қилинган, умуммажбурий давлат кўрсатмалари сифатида қонун ҳужжатлари нормаларини белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилишга қаратилган расмий ҳужжат норматив-ҳуқуқий ҳужжат деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг турлари ва уларга қўйиладиган асосий талаблар Қорақалпоғистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан ҳам белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилувчи органлар ёки мансабдор шахслар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Ўзбекистон Республикасининг Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилувчи органлар ёки мансабдор шахслар (бундан буён матнда органлар деб юритилади) ҳисобланадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИНГ ТУРЛАРИ ВА ЎЗАРО НИСБАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг турлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ўзбекистон Республикасининг қонунлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг ҳужжатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қонун ҳужжатлари ҳисобланади ва улар Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари мажмуини ташкил қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари қонунлар ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари қонун ости ҳужжатлари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси олий юридик кучга эга ва Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни ижро этиш учун қабул қилинади ҳамда унинг нормалари ва принципларига зид келиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Ўзбекистон Республикасининг қонунлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари энг муҳим ва барқарор ижтимоий муносабатларни тартибга солади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан ёки референдум ўтказиш орқали қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари асосида ҳамда уларни ижро этиш учун қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари асосида ҳамда уларни ижро этиш учун фармонлар шаклида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига мувофиқ қарорлар шаклида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари ўз ваколатлари доирасида буйруқлар ва қарорлар шаклида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади. Низомлар, қоидалар ва йўриқномалар тарзида қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар буйруқ ҳамда қарорлар билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг, Ўзбекистон Республикасининг Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида ҳамда уларни ижро этиш учун қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари бир неча вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари билан биргаликда ёки уларнинг биттаси томонидан бошқалари билан келишилган ҳолда қабул қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг тармоқ бўлинмалари ва ҳудудий органлари норматив-ҳуқуқий тусдаги ҳужжатлар қабул қилишга ҳақли эмас, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз ваколатлари доирасида қарорлар шаклида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Ўзбекистон Республикасининг Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, шунингдек, юқори турувчи маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари асосида ва уларни ижро этиш учун қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ўзаро нисбати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Турли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг юридик кучи бўйича ўзаро нисбати Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган органнинг ваколатига ва мақомига, шунингдек, ҳужжатларнинг турларига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат ўзига қараганда юқорироқ юридик кучга эга бўлган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бир-бирига тўғри келмаган ҳолларда юқорироқ юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжат қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тенг юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бир-бирига тўғри келмаган ҳолларда кейинроқ қабул қилинган ҳужжат қоидалари амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган вазирлик, давлат қўмитаси ёки идорасининг ижтимоий муносабатларнинг муайян соҳасини тартибга солиш учун махсус ваколати бўлса, ушбу орган қабул қилган ҳужжат бир хил даражадаги бошқа вазирлик, давлат қўмитаси ёки идорасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатига нисбатан юқорироқ юридик кучга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН АСОСИЙ ТАЛАБЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тайёрланишини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқаётган орган, қоида тариқасида, лойиҳани тайёрлаш юзасидан комиссия тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини тайёрлашга манфаатдор давлат органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари, айрим фуқаролар жалб этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилувчи орган норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг лойиҳасини тайёрлашни давлат органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларга, айрим фуқароларга белгиланган тартибда топшириши ёки шартнома асосида буюртма бериши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилувчи орган бир неча давлат органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларга, айрим фуқароларга муқобил лойиҳалар тайёрлашни топширишга ёки улар билан шартномалар тузишга, шунингдек, энг яхши лойиҳа учун танловлар эълон қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиётнинг алоҳида тармоқлари, давлат бошқарувининг бошқа соҳаларига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини тайёрлашга тегишли тармоқлар ёки бошқарув соҳаларининг ҳолати ва ривожланиши учун масъул бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари ёки идоралари жалб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш бўйича ишини мувофиқлаштириб туриш, қонун ҳужжатларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни тайёрлашда норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг қўлланиш амалиётини ҳамда жамоатчилик фикрини ўрганиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни тайёрлашда лойиҳани ишлаб чиқувчи орган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа мавзусига доир қонун ҳужжатларининг қўлланилиш тажрибасини ўрганади ва ҳисобга олади, ҳуқуқий тартибга солишга бўлган жамоатчилик эҳтиёжини, қонун ҳужжатларининг самарадорлигига таъсир этувчи сабаблар ва шароитларни аниқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва жамоат бирлашмалари, шунингдек фуқароларнинг таклифларини, оммавий ахборот воситаларининг материалларини, илмий муассасалар, олимлар ва мутахассисларнинг тавсияларини, жамоатчилик фикрини аниқлашнинг бошқа воситалари маълумотларини умумлаштиради ва улардан фойдаланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа давлатлардаги қонунчилик йўли билан тартибга солиш тажрибасини ҳисобга олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун лойиҳалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда умумхалқ муҳокамасига қўйилиши мумкин. Бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари жамоатчилик ёки мутахассислар муҳокамасига қўйилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг лойиҳасини норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилувчи органга киритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тайёрланган лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилувчи органга тақдимнома билан киритилади. Тақдимномада ҳужжатни қабул қилишнинг зарурлиги асослаб берилади, уни ишлаб чиқувчилар кўрсатилади, ҳужжат мазмунининг қисқача тавсифи берилади, лойиҳа келишилган давлат органлари, шунингдек, ташкилотларнинг рўйхати келтирилади, келишмовчиликларнинг мазмуни ва улар ҳақидаги асосли фикр қисқача баён этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарурат бўлганда, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасига уни асослаш учун молиявий-иқтисодий ҳисоб-китоблар, статистикаси маълумотлари ва бошқа ахборотлар илова қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг экспертизаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳуқуқий экспертиза давомида норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонун ҳужжатларига, шунингдек, қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлиги текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳуқуқий экспертиза норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаган органнинг ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қиладиган органнинг юридик хизмати, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Киритилган лойиҳанинг сифатига баҳо бериш учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилувчи органнинг қарорига биноан норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг лойиҳаси бошқа хил (иқтисодий, молиявий, илмий-техникавий, экология ва ўзга) экспертизадан ҳам ўтказилиши мумкин. Экспертлар сифатида тегишли лойиҳани тайёрлашда илгари бевосита иштирок этмаган ташкилотлар ва шахслар жалб этилади. Экспертиза ўтказиш учун бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотлардан олимлар ва мутахассислар таклиф этилиши мумкин. Экспертлар норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг лойиҳасига баҳо беришда мустақилдир ҳамда экспертиза ўтказишни топширган органнинг нуқтаи назари билан боғлиқ эмаслар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмунига нисбатан қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг матни лўнда, оддий ва равон тилда баён этилади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатда фойдаланиладиган тушунчалар ва атамалар уларнинг амалдаги қонун ҳужжатларида қабул қилинган мазмунига мувофиқ, турлича шарҳлаш имкониятини истисно этадиган тарзда бир хилда қўлланилади. Эскирган ҳамда кўп маънони англатадиган сўзлар ва иборалар, мажозий таққослашлар, сифатлашлар, киноялар қўлланилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатда уни амалга оширишнинг ҳуқуқий воситалари, шу жумладан молиялаштириш манбалари, рағбатлантириш, мукофотлаш ва назорат қилиш чора-тадбирлари кўрсатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва жамоат бирлашмалари, шунингдек мансабдор шахслар ва фуқароларнинг мажбуриятларини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатда ушбу мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик чоралари (агар бундай чоралар қонун ҳужжатларида назарда тутилган бўлмаса ёки махсус ҳужжатда белгиланиши керак бўлмаса) назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатга уни қабул қилиш сабаблари ва мақсадларини тушунтиришдан иборат бўлган муқаддима киритилиши мумкин. Норматив кўрсатмалар муқаддимага киритилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунларда норматив кўрсатмалар тартиб рақамига эга бўлган моддалар тарзида баён этилади. Қонунларнинг моддалари қисмларга бўлиниши мумкин. Моддаларнинг қисмларида бандлар, кичик бандлар ва хатбошилар бўлиши мумкин. Бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда норматив кўрсатмалар тартиб рақамига эга бўлган бандлар тарзида баён этилади. Бандлар кичик бандларга ва хатбошиларга бўлиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳажм жиҳатдан йирик норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун жиҳатдан яқин бўлган моддалари (бандлари) параграфлар ва бобларга бирлаштирилади. Зарур ҳолларда боблар бўлимларга ва кичик бўлимларга бирлаштирилиши мумкин. Бўлимлар, кичик бўлимлар, боблар ва параграфлар сарлавҳаларга ва тартиб рақамларига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда қонун ҳужжатларига киритилаётган юридик, техникавий ва бошқа махсус атамаларнинг таърифлари берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур ҳолларда норматив-ҳуқуқий ҳужжатда юқорироқ юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг айрим қоидалари мазкур ҳужжатларга ҳавола қилинган ҳолда айнан такрорланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, қоида тариқасида, худди шундай юридик кучга эга бўлган амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг норматив кўрсатмалари қайта айнан такрорланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг моддаларида (бандларида) унинг бошқа моддаларига (бандларига), шунингдек, амалдаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, уларнинг айрим қоидаларига ҳаволалар норматив кўрсатмаларнинг ўзаро боғлиқлигини кўрсатиш зарурати бўлган ҳолларда ёки такрорлашларга йўл қўймаслик учун қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг расмий матнини имзо қўйиб тасдиқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг расмий матни қуйидаги тарзда имзо қўйиб тасдиқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонуни — Ўзбекистон Республикасининг Президенти томонидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарори — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Раиси томонидан;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони — Ўзбекистон Республикасининг Президенти томонидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Раиси томонидан ёки унинг топшириғига биноан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари — ҳужжатни қабул қилган орган раҳбари томонидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари — тегишли ҳоким томонидан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг реквизитлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қуйидаги реквизитларга эга бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳужжатнинг тури ва номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳужжат қабул қилинган жой, сана ва ҳужжат рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни имзо қўйиб тасдиқлашга расман ваколати бўлган шахсларнинг фамилияси, лавозими ва имзолари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказишга тақдим этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида уларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда. Янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганлиги муносабати билан илгари қабул қилинган ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганлиги муносабати билан илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга зарур ўзгартиришлар ёки қўшимчалар киритилади ҳамда илгари қабул қилинган барча ҳужжатлар ёки уларнинг қисмлари, агар улар янги норматив кўрсатмаларга зид бўлса ёхуд янги ҳужжат билан тўлалигича қамраб олинган ёки амалда ўз аҳамиятини йўқотган, лекин расман ўз кучини йўқотган деб эътироф этилмаган бўлса, ўз кучини йўқотган деб эътироф этилмоғи керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ ЭЪЛОН ҚИЛИШ, УЛАРНИНГ КУЧГА КИРИШИ ВА АМАЛ ҚИЛИШИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилишга қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар расмий нашрларда эълон қилиниши керак. Ҳамманинг эътибори учун расман эълон қилинмаган қонун асосида ҳеч ким судланиши, жазога тортилиши ёки мол-мулкидан маҳрум қилиниши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат расман баён тарзида эълон қилинишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат расман эълон қилинганда унинг барча реквизитлари кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни норасмий нашрларда эълон қилишга, шунингдек уларни қонун ҳужжатларининг электрон маълумот тизимлари орқали тарқатишга бу ҳужжатлар расмий манбаларда эълон қилинганидан сўнг ҳамда барча реквизитлари, эълон қилинган расмий манбалари ва кучга кириш санасини кўрсатиш шарти билан рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда. Норматив-ҳуқуқуй ҳужжатларни эълон қилишнинг расмий манбалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси», «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари эълон қилинадиган расмий манбалар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами», «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари эълон қилинадиган расмий манбалар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан нашр этиладиган «Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатлари Ахборотномаси», вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг расмий нашрлари Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари эълон қилинадиган расмий нашрлар ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари мазкур органларнинг расмий нашрларида эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг кучга кириши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, агар ҳужжатларнинг ўзида бошқа муддат кўрсатилган бўлмаса, расман эълон қилинганидан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари тегишинча Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда кучга киради ва улар эълон қилиниши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, агар ҳужжатнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилган бўлмаса, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан ўн кунлик муддат ичида барча манфаатдор шахслар эътиборига етказилиши лозим. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни манфаатдор шахслар эътиборига етказиш норматив-ҳуқуқий ҳужжат матни билан монеликсиз (эркин) танишиш ҳуқуқини таъминловчи ҳар қандай шаклда амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг орқага қайтиш кучи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин юзага келган муносабатларга нисбатан татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун, у амалга киритилишига қадар юзага келган муносабатларга нисбатан, агар бу ҳоллар қонунда бевосита назарда тутилган бўлса, татбиқ этилиши мумкин. Агар қонун хатти-ҳаракатлар содир этилган пайтда жавобгарликка сабаб бўлмаган ёки енгилроқ жавобгарликка сабаб бўлган хатти-ҳаракатлар учун юридик ва жисмоний шахсларнинг жавобгарлигини белгилаш ёки кучайтиришни назарда тутса ёхуд юридик ва жисмоний шахсларга моддий зарар келтирса, қонунга орқага қайтиш кучини бериш мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг амал қилиш муддати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат, агар унинг матнида бошқа изоҳ берилмаган бўлса, муддатсиз амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат амал қилишининг вақтинчалик муддати бутун ҳужжат учун ёки унинг қисмлари учун белгиланиши мумкин. Бундай ҳолда унда ҳужжат (ёки унинг қисми) қайси муддатга ёки қандай ҳодиса юз бергунига қадар ўз кучини сақлаб қолиши кўрсатилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган орган белгиланган муддат тугагунига ёки ҳодиса юз бергунига қадар ҳужжатнинг амал қилинишини янги муддатга, бошқа ҳодиса юз бергунига қадар узайтириш тўғрисида ёки ҳужжатга муддатсиз тус бериш ҳақида қарор қабул қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг шахслар доираси бўйича амал қилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ва юридик шахсларига, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги чет эллик юридик шахсларга, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат амал қилишининг тугатилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат (унинг қисми) қуйидаги ҳолларда амал қилишини тугатади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив-ҳуқуқий ҳужжат (унинг қисми) мўлжалланган муддат тугаганда ёки ҳодиса бошланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив-ҳуқуқий ҳужжат (унинг қисми) қонунда белгиланган тартибда конституциявий эмас деб топилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив-ҳуқуқий ҳужжат (унинг қисми) ўз кучини йўқотган деб топилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив-ҳуқуқий ҳужжат қонунда назарда тутилган ҳолларда бекор қилинганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни шарҳлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни шарҳлаш норматив-ҳуқуқий ҳужжатда ноаниқликлар топилган, у амалиётда нотўғри ёки мантиққа зид тарзда қўлланилган ҳолларда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ қонунларнинг нормаларига Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди шарҳ беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун ости ҳужжатларига уларни қабул қилган органлар расмий шарҳ беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шарҳлаш жараёнида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга тузатишлар, қўшимчалар ва аниқлаштирувчи нормалар киритилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мунтазам нашр этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилувчи органлар норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тўпламлари ва мажмуаларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нашр этади ёхуд уларни бошқа органлар ва ташкилотлар нашр этиши тўғрисида топшириқлар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг бир тизимга солинган мажмуаларини нашр этади, мажмуаларни назорат ҳолатида сақлайди, уларга қўшимчалар нашр этади, уларни қайта нашр этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат томонидан ҳисобга олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат томонидан ҳисобга олиш бундай ҳужжатларни марказлашган тарзда йиғиш ва рўйхатга олишдан, уларнинг фондларини ҳамда бу ҳужжатлар ҳақидаги марказлашган ахборотларни яратиш ва назорат ҳолатида сақлаб туришдан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини давлат томонидан ҳисобга олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2000 йил 14 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
160–II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 8-модда; 2004 й., 1-2-сон, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда)