03.02.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2633-1
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг қарори, 03.02.2016 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2633-1
Кучга кириш санаси
08.02.2016
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 сентябрдаги ПҚ-2412-сонли «Тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 декабрдаги 358-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 28 сентябрдаги ПҚ-2412-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Давлат статистика қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Давлат статистика қўмитасининг 2014 йил 9 декабрдаги 6 ва 5-мб-сон қарори (рўйхат рақами 2633, 2014 йил 10 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 50-сон, 601-модда) билан тасдиқланган Юридик шахсларнинг номига давлатнинг расмий номини, шунингдек ундан ҳосила сўзларни қўшиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 2-бандидаги «шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари» деган сўзлар «тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.