Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИГА АГРОКИМЁ ХИЗМАТИ КЎРСАТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли «Ўзбекистон Республикасида ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини тубдан такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Қишлоқ хўжалигини минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий ва биологик воситалари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги товар етиштирувчиларига агрокимё хизмати кўрсатишнинг яхлит тузилмасини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1—9-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 23 январдаги 33-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 33-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳамда Молия вазирлиги «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси корхоналари томонидан ишлаб чиқариладиган ҳамда товар ишлаб чиқарувчиларга «Қишлоқхўжаликкимё» ҳудудий акциядорлик жамиятлари орқали сотиладиган минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий воситаларига, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш маркази томонидан бажариладиган қишлоқ хўжалиги корхоналарига агрокимёвий хизматлар кўрсатиш бўйича хизматлар ва ишларга нарх белгилаш нормаларининг асосланганлиги ва уларга риоя этилиши устидан қатъий назорат ўрнатсинлар.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 августдаги 196-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 32-33-сон, 251-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компаниясининг «Қишлоқхўжаликкимё» ҳудудий акциядорлик жамиятларига «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компанияси корхоналари, шу жумладан қўшма корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги техникасини Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 2 ноябрдаги 424-сон қарори билан тасдиқланган тартибга мувофиқ лизинг бўйича сотиб олиш ҳуқуқи берилсин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 16 августдаги 397-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 33-сон, 370-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12—17-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 23 январдаги 33-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 33-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2001 йил 1 февраль,
63-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 23 январдаги 33-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 33-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 23 январдаги 33-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 33-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 3-4-сон, 11-модда; 2003 й., 7-8-сон, 61-модда; 17-18-сон, 157-модда, 20-сон, 191-модда; 2004 й., 3-сон, 33-модда, 33-сон, 370-модда; 2005 й., 32-33-сон, 251-модда; 2008 й., 10-11-сон, 62-модда; 2010 й., 17-сон, 130-модда; 2013 й., 37-сон, 485-модда; 2017 й., 11-сон, 161-модда, 33-сон, 863-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)