Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2021 01.02.2001 йилдаги 63-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2021
Ҳужжат 01.02.2001 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИГА АГРОКИМЁ ХИЗМАТИ КЎРСАТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли «Ўзбекистон Республикасида ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини тубдан такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалигини минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий ва биологик воситалари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги товар етиштирувчиларига агрокимё хизмати кўрсатишнинг яхлит тузилмасини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 27 декабрдаги Ф-1313-сон фармойишига мувофиқ тузилган Кимё тармоғини ташкил этиш ва бошқариш, қишлоқ хўжалигини минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича махсус комиссиянинг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзагрокимётаъминот» давлат-акциядорлик жамияти ҳамда Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимёвий тадқиқотлар республика маркази базасида, уларни тегишли равишда «Ўзкимёсаноат» уюшмаси ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги таркибидан чиқарган ҳолда, мустақил «Ўзқишлоқхўжаликкимё» давлат-акциядорлик компаниясини ташкил этиш тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда фаолият кўрсатаётган «Агрокимётаъминот» Қорақалпоғистон республика ва вилоятлар бирлашмалари ҳамда ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимёвий тадқиқотлар ҳудудий марказлари ва агрокимё станциялари базасида ҳудудий «Қишлоқхўжаликкимё» акциядорлик бирлашмаларини ташкил этиш тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Агрокимётаъминот» туман ва туманлараро бирлашмаларини, ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимёвий тадқиқотлар туман марказларини «Қишлоқхўжаликкимё» Қорақалпоғистон республика ва вилоятлар акциядорлик бирлашмаларининг филиалларига айлантириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки, «Ўзқишлоқхўжаликкимё» давлат-акциядорлик компанияси юридик шахс ҳамда «Ўзагрокимётаъминот» давлат-акциядорлик бирлашмаси ва Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимёвий тадқиқотлар республика марказининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар «Ўзқишлоқхўжаликкимё» давлат-акциядорлик компаниясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кимёлаштириш ва тупроқ унумдорлигини ошириш, ўсимликлар касалликлари, қишлоқ хўжалиги зараркунандалари ва бегона ўтлар профилактикаси ва уларга қарши курашиш бўйича ягона техника сиёсатини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
минерал ўғитларга, ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий ва биологик воситаларига, қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун бошқа кимёвий маҳсулотларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий воситаларининг ҳар йилги ҳудудий балансларини ишлаб чиқиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикада ишлаб чиқариш йўлга қўйилмаган калийли ўғитлар ва кимёвий препаратларни импорт бўйича харид қилишни ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзқишлоқхўжаликкимё» давлат-акциядорлик компаниясининг ташкилий тузилмаси, унинг ходимларининг чекланган сони 34 кишидан (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) иборат бўлган ижро этувчи аппарати тузилмаси, «Қишлоқхўжаликкимё» вилоят акциядорлик бирлашмаларининг ҳамда уларнинг туман ва туманлараро филиаллари намунавий тузилмалари 1, 1а, 1б, 1в ва 1г иловаларга* мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1а, 1б, 1в ва 1г иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Қишлоқхўжаликкимё» Қорақалпоғистон республика ва вилоятлар акциядорлик бирлашмалари ҳамда филиал ҳуқуқи билан уларнинг таркибига кирувчи туман ва туманлараро хизматлар «Ўзқишлоқхўжаликкимё» давлат-акциядорлик компаниясининг асосий таркибий бўлинмалари этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий «Қишлоқхўжаликкимё» акциядорлик бирлашмалари ҳамда уларнинг туман ва туманлараро хизматларига қуйидаги вазифалар юклансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини, шу жумладан фермер ва деҳқон хўжаликларини шартнома асосида минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий ва биологик воситалари, тупроқ мелиорантлари ҳамда қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун бошқа кимёвий маҳсулотлар билан ўз вақтида таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситаларидан мақсадли ва самарали фойдаланишни, шунингдек уларнинг сақланишини таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома шартларида қишлоқ хўжалигига агрокимё хизмати кўрсатиш ишларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
минерал ўғитлар ҳамда ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситаларини етказиб берувчилар ва уларнинг қишлоқ хўжалигидаги истеъмолчилари ўртасидаги иқтисодий муносабатлар ва ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги учун келтириладиган минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари, бошқа кимёвий маҳсулотлар сифати устидан назоратни ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий «Қишлоқхўжаликкимё» акциядорлик бирлашмаларининг устав жамғармалари тугатилаётган «Агрокимётаъминот»вилоят бирлашмалари ҳамда Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимёвий тадқиқотлар марказлари балансида бўлган мол-мулклар, шунингдек «Агрокимётаъминот» туман ва туманлараро бирлашмалари, ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимёвий тадқиқотлар туман марказлари мол-мулки қиймати ҳисобига шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 27 декабрдаги Ф-1313-сон фармойиши билан тузилган махсус комиссия (Р.Азимов), Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзқишлоқхўжаликкимё» давлат-акциядорлик компанияси билан биргаликда икки ой муддатда, белгиланган тартибда ҳудудий «Қишлоқхўжаликкимё» акциядорлик бирлашмаларини ташкил этишга доир ташкилий тадбирларни амалга оширсинлар, шу билан бирга уларнинг устав жамғармасига киритиладиган мол-мулклар қийматини қайта баҳолаб чиқсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий «Қишлоқхўжаликкимё» акциядорлик бирлашмалари акцияларининг давлат улушларини белгиланган тартибда «Ўзқишлоқхўжаликкимё» давлат-акциядорлик компаниясининг ишончли бошқарувига берсинлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истисно тариқасида, 2001—2003 йиллар мобайнида «Ўзқишлоқхўжаликкимё» давлат-акциядорлик компанияси таркибига кирувчи акциядорлик жамиятлари акцияларининг давлат улуши бўйича дивидендларни мақсадли фойдаланган ҳолда, компаниянинг ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришга йўналтирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўзқишлоқхўжаликкимё» давлат-акциядорлик компанияси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда компаниянинг ҳамда вилоятлар акциядорлик бирлашмаларининг Уставларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги эса уларни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзқишлоқхўжаликкимё» давлат-акциядорлик компанияси раиси ва унинг ўринбосарлари лавозимга белгиланган тартибда компания акциядорларининг Умумий йиғилиши томонидан тайинланади, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзқишлоқхўжаликкимё» давлат-акциядорлик компанияси раисининг икки нафар ўринбосари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзқишлоқхўжаликкимё» давлат-акциядорлик компанияси раиси ва унинг ўринбосарлари мақоми, маиший таъминот, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитлари бўйича тегишли равишда вазирнинг биринчи ўринбосарига ва вазир ўринбосарларига тенглаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига етказиб бериладиган минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари, кимё маҳсулотларига буюртманомаларни шакллантириш, уларни бериш ва улар учун ҳисоб-китоб қилиш тартиби 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2001—2003 йилларда қишлоқ хўжалиги корхоналари омборлари базасида минерал ўғитларни сақлаш ва сотиш учун омборлар ва ихтисослашган дўконлар ташкил этиш бўйича топшириқ 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 3-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Ўзқишлоқхўжаликкимё» давлат-акциядорлик компанияси ҳудудий бўлинмалари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш бўйича 4-иловага* мувофиқ махсус идоралараро комиссия тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 4-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзқишлоқхўжаликкимё» давлат-акциядорлик компанияси ҳудудий бўлинмалари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш бўйича комиссия бир ой муддатда «Ўзқишлоқхўжаликкимё» давлат-акциядорлик компаниясининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги бўлинмалари раҳбарларини аттестациядан ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Ўзқишлоқхўжаликкимё» давлат-акциядорлик компанияси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда қишлоқ хўжалигини минерал ўғитлар билан таъминлаш тизими моддий-техника базасини, шу жумладан қишлоқ хўжалиги корхоналари омборларини хатловдан ўтказсин, минерал ўғитлар ва кимёлаштириш воситаларидан самарали фойдаланиш ва уларни сақлаш тармоқларини ривожлантириш бўйича тадбирларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Молия вазирлиги «Ўзкимёсаноат» уюшмаси корхоналари томонидан ишлаб чиқариладиган ва «Ўзқишлоқхўжаликкимё» давлат-акциядорлик компанияси орқали сотиладиган минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситаларига нарх белгилаш нормаларининг, шунингдек агрокимёвий сервис хизматларига тарифларнинг асосланганлиги ва уларга риоя этилиши устидан қатъий назорат ўрнатсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. «Ўзқишлоқхўжаликкимё» давлат-акциядорлик компанияси бўлинмаларига «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компанияси корхоналари, шу жумладан қўшма корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги техникасини Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 2 ноябрдаги 424-сон қарори билан тасдиқланган тартибга мувофиқ лизинг бўйича сотиб олиш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. «Ўзқишлоқхўжаликкимё» давлат-акциядорлик компанияси бўлинмалари мулк солиғини ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналаридан, шу жумладан фермер хўжаликларига айлантирилаётган қишлоқ хўжалиги корхоналаридан сотиб олинаётган омборларнинг қиймати ва ер майдони бўйича ҳисобланадиган ер солиғини тўлашдан, бўшайдиган маблағларни ишлаб чиқариш инфратузилмасини ва омборларнинг моддий-техника базасини ривожлантиришга мақсадли йўналтириш шарти билан, икки йил муддатга озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Белгилаб қўйилсинки, «Ўзқишлоқхўжаликкимё» давлат-акциядорлик компаниясининг чакана савдо тармоқлари орқали деҳқон ва фермер хўжаликларига сотиладиган минерал ўғитлар ва кимёвий препаратлар қўшилган қиймат солиғига тортилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Ўзқишлоқхўжаликкимё» давлат-акциядорлик компаниясига айланма маблағлар ажратиш бўйича бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. «Ўзқишлоқхўжаликкимё» давлат-акциядорлик компаниясининг ижро этувчи аппарати Тошкент шаҳар, Амир Темур кўчаси, 62-уйга жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 7 августдаги 274-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар киритиш тўғрисида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз норматив ҳужжатларини белгиланган тартибда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И.Ҳ. Жўрабеков ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Т. Холтоев зиммасига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2001 йил 1 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2001 йил 1 февралдаги 63-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзқишлоқхўжаликкимё» давлат-акциядорлик компаниясининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2001 йил 1 февралдаги 63-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига етказиб бериладиган минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари, кимё маҳсулотларига буюртманомаларни шакллантириш, уларни бериш ва улар учун ҳисоб-китоб қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Тартиб қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига, шу жумладан, деҳқон ва фермер хўжаликларига етказиб бериладиган минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари, кимё маҳсулотларига буюртманомаларни шакллантириш, уларни бериш ва улар учун ҳисоб-китоб қилиш тизимини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари, бошқа кимё маҳсулотлари етказиб бериш юзасидан буюртманомаларни шакллантириш ва шартномалар тузиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари навбатдаги йилга қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш прогнози, тузилган контрактация шартномалари асосида технология карталарига мувофиқ минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари, бошқа кимё маҳсулотларига бўлган эҳтиёжни аниқлайдилар ҳамда буюртманомаларни «Қишлоқхўжаликкимё» акциядорлик бирлашмаларининг туман ва туманлараро филиалларига юборадилар. Буюртманомаларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари турлари, шу жумладан, давлат харидлари ва тижорат шартномалари — буюртмалари бўйича маҳсулот сотилиши ажратиб кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Қишлоқхўжаликкимё» акциядорлик бирлашмаларининг туман ва туманлараро филиаллари буюртманомаларнинг асосланганлигини текширадилар, уларни умумлаштирадилар ҳамда кимёвий маҳсулотларга йиғма буюртманомаларни тегишли «Қишлоқхўжаликкимё» акциядорлик бирлашмаларига юборадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий «Қишлоқхўжаликкимё» акциядорлик бирлашмалари буюртманомаларни Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича умумлаштирадилар ҳамда уларни «Ўзқишлоқхўжаликкимё» давлат-акциядорлик компаниясига юборадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўзқишлоқхўжаликкимё» давлат-акциядорлик компанияси ҳар йили, жорий йилнинг 1 октябридан кечикмай, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг буюртманомаларини умумлаштириш асосида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг келгуси йилда минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари, бошқа кимёвий маҳсулотларга бўлган эҳтиёжининг йиғма прогнозини давлат харидлари бўйича ҳамда тижорат шартномалари-буюртмалари бўйича алоҳида шакллантиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўзқишлоқхўжаликкимё» давлат-акциядорлик компанияси минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларига бўлган йиғма эҳтиёжни «Ўзкимёсаноат» уюшмаси билан келишиб олади ва уни тегишли балансларни шакллантириш учун Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тасдиқланган балансларга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзкимёсаноат» уюшмаси кимё маҳсулотлари ишлаб чиқаришга буюртманомаларни тайёрловчи заводлар бўйича жойлаштиради ва «Ўзқишлоқхўжаликкимё» давлат-акциядорлик компаниясига тегишли ахборот тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзқишлоқхўжаликкимё» давлат-акциядорлик компанияси кимё маҳсулотларига лимитларни тайёрловчи заводлар бўйича ҳудудий «Қишлоқхўжаликкимё» акциядорлик бирлашмаларига етказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ҳудудий «Қишлоқхўжаликкимё» акциядорлик бирлашмалари кимёвий маҳсулотлар етказиб бериш юзасидан тайёрловчи заводлар билан маҳсулотни юклаб жўнатиш ва олиб кетишнинг мажбурий жадвали мавжуд бўлган шартномалар тузадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситаларини ва бошқа кимёвий воситаларни импорт бўйича етказиб бериш юзасидан контрактлар марказлаштирилган тартибда «Ўзқишлоқхўжаликкимё» давлат-акциядорлик компанияси томонидан тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ҳудудий «Қишлоқхўжаликкимё» акциядорлик бирлашмалари кимёвий маҳсулотларга лимитларни тайёрловчи заводлар бўйича ўз туман ва туманлараро филиалларига етказадилар ҳамда уларга қишлоқ ва сув хўжалиги вилоят ва туман бошқармаларининг таклифларини ҳисобга олган ҳолда агрокимё хизматлари кўрсатиш ва минерал ўғитлар ҳамда бошқа кимё маҳсулотлари етказиб бериш юзасидан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари билан шартномалар тузиш ваколатини беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар олингандан кейин «Қишлоқхўжаликкимё» акциядорлик бирлашмаларининг туман ва туманлараро филиаллари ажратилган лимитлар доирасида ҳудудий «Қишлоқхўжаликкимё» акциядорлик бирлашмалари номидан давлат харидлари бўйича алоҳида ва тижорат шартномалари — буюртмалари бўйича алоҳида тегишли шартномалар тузадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. «Ўзкимёсаноат» уюшмасининг тайёрловчи заводлари томонидан маҳсулот «Қишлоқхўжаликкимё» акциядорлик бирлашмасининг туман ва туманлараро филиалларига календарь ой мобайнида берилаётган маҳсулот қийматининг камида 15 фоизи олдиндан тўланиши шарти билан берилади. Ишлаб чиқарувчилар олган маблағлардан белгиланган тартибда кредиторлик қарзларни қайтаришда фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Минерал ўғитлар ва бошқа кимё маҳсулотларига буюртманомаларни шакллантириш ва уларни қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига етказиб бериш схемаси мазкур тартибга 1-иловада келтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Давлат харидлари бўйича қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари етказиб бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. «Ўздонмаҳсулот» давлат-акциядорлик корпорацияси, «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмасининг давлат эҳтиёжлари учун етиштириладиган маҳсулот хариди бўйича йиғма прогнозлари асосида «Ўзқишлоқхўжаликкимё» давлат-акциядорлик компанияси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармасига алоҳида режалаштирилаётган йил учун маблағларга бўлган эҳтиёжнинг ойлар бўйича прогнозини тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маблағларга бўлган эҳтиёж прогнози асосида, технология карталарида назарда тутилган нормалардан, тупроқ бонитети ва минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари билан таъминланганликдан келиб чиқиб Жамғарма давлат харидларини таъминлаш бўйича зарур ресурсларни ҳамда уларнинг манбаларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Жамғарма минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситаларидан фойдаланиш даврларини ҳисобга олган ҳолда давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирувчиларга аванс беради, ушбу аванс қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига «Қишлоқхўжаликкимё» акциядорлик бирлашмалари корхоналари билан ҳисоб-китоб қилиш учун траншлар бўйича юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Зарурат бўлганда ҳудудий «Қишлоқхўжаликкимё» акциядорлик бирлашмалари траншлар бўйича олинадиган маблағларни ўзининг туман ва туманлараро филиаллари ўртасида уларни айланма маблағлар билан таъминлаш мақсадида қайта тақсимлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Қорақалпоғистон Республикаси ва республика вилоятларидаги «Қишлоқхўжаликкимё» акциядорлик бирлашмалари минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситаларини тайёрловчи заводларга қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан ўтказилган маблағларни тузилган шартномаларга мувофиқ келгуси ой мобайнида етказиб бериладиган маҳсулот қийматининг камида 15 фоизи миқдорида олдиндан ҳақини тўлаш учун, шунингдек, «Ўзқишлоқхўжаликкимё» давлат-акциядорлик компаниясига импорт бўйича олиб келинадиган маҳсулот қийматини тўлаш учун юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари белгиланган тартибда «Қишлоқхўжаликкимё» бирлашмасининг минтақавий бўлимларига етказиб берилади. Бир ойга буюртма қилинган минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари тупик ҳажмда олинганлиги тасдиқлангандан кейин етказиб берилган маҳсулот қийматининг қолган 85 фоизи юзасидан тайёрловчи завод билан узил-кесил ҳисоб-китоб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. «Қишлоқхўжаликкимё» акциядорлик бирлашмасининг туман ва туманлараро филиаллари фақат камида 15 фоиз ҳақи олдиндан тўланиши шарти билан қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига агрокимё хизматлари кўрсатади, шунингдек, тузилган шартномаларда кўрсатилган ҳажмлар ва муддатларда уларга минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини сотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Тўғридан-тўғри шартномалар бўйича қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари, кимё маҳсулотлари етказиб бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Тўғридан-тўғри шартномалар бўйича минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари, кимё маҳсулотлари «Ўзқишлоқхўжаликкимё» давлат-акциядорлик компаниясининг дўконлари шохобчалари ёки базалари орқали, шунингдек, маҳсулот қийматининг камида 15 фоизи олдиндан тўланиши шарти билан бевосита тайёрловчи заводлар томонидан сотилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Тайёрловчи заводлар томонидан тижорат буюртмалари бўйича сотишга мўлжалланган минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари «Ўзқишлоқхўжаликкимё» давлат-акциядорлик компанияси бўлинмалари томонидан юклаб жўнатиладиган маҳсулот қийматининг камида 15 фоизи олдиндан тўланган ва илгари олинган маҳсулот ҳақи 100 фоиз тўланган тақдирдагина юклаб жўнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Деҳқон ва фермер хўжаликларига, давлат эҳтиёжлари учун харид қилинмайдиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» холдинг компанияси, «Ўзгўштсутсаноат» уюшмаси, «Ўзбалиқ» корпорацияси таркибига кирувчи хўжаликлар ва корхоналарга, шунингдек, саноат истеъмолчиларига ҳамда кичик ва ўрта бизнес субъектларига минерал ўғитлар қишлоқ жойларда очилган ихтисослаштирилган дўконлар шохобчалари, «Ўзқишлоқхўжаликкимё» давлат-акциядорлик компаниясининг базалари орқали, тўғридан-тўғри шартномалар бўйича тайёрловчи заводлардан, шу жумладан, фьючерс шартномалари бўйича сотилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига етказиб бериладиган минерал ўғитлар ва кимёвий препаратлар учун ўзаро ҳисоб-китоблар мазкур Тартибга 2-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига етказиб бериладиган минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари, кимё маҳсулотларига буюртманомаларни шакллантириш, уларни бериш ва улар учун ҳисоб-китоб қилиш тартибига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Минерал ўғитлар ва бошқа кимё маҳсулотларига буюртманомаларни шакллантириш ва уларни қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига етказиб бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
схемаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига етказиб бериладиган минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари, кимё маҳсулотларига буюртманомаларни шакллантириш, уларни бериш ва улар учун ҳисоб-китоб қилиш тартибига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига етказиб бериладиган минерал ўғитлар ва бошқа кимё маҳсулотлари учун ҳисоб-китоб қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
схемаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 3-4-сон, 11-модда; 2003 й., 7-8-сон, 61-модда; 17-18-сон, 157-модда, 20-сон, 191-модда; 2004 й., 3-сон, 33-модда, 33-сон, 370-модда; 2005 й., 32-33-сон, 251-модда; 2008 й., 10-11-сон, 62-модда; 2010 й., 17-сон, 130-модда; 2013 й., 37-сон, 485-модда; 2017 й., 11-сон, 161-модда, 33-сон, 863-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)