Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
Қарори
Ўзбекистон республикаси Олий суди Пленумининг бир нечта қарорлари ўз кучини йўқотганлиги тўғрисида
Жиноят қонунчилигининг ўзгарганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилди:
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1992 йил 19 июндаги «Милиция ходимлари ва бошқа шахсларнинг жиноятчиликка қарши кураш ҳамда жамоат тартибини, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш вазифаларини бажаришлари муносабати билан уларнинг ҳаёти, соғлиғи, қадр-қиммати ва бошқа ҳуқуқий манфаатларига қилинган тажовузлар учун жавобгарлик ҳақидаги қонунларни судлар томонидан қўлланиш тўғрисида»ги, 1993 йил 18 ноябрдаги «Республикадан ташқарига товар-моддий бойликларни олиб чиқиш ва Республикага нақд рублларни олиб келиш тартибларини белгиловчи қонунларни қўллаш тўғрисида»ги қарорлари ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раиси У. МИНГБОЕВ
Пленум котиби, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси А. МУҲАММАДИЕВ
Тошкент ш.,
1996 йил 20 декабрь,
44-сон