30.06.2009 йилдаги 10-0814/15293-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 30.06.2009 йилдаги 10-0814/15293-сон
Кучга кириш санаси
30.06.2009
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Республика синов ва сертификатлаштириш маркази» давлат корхонаси хўжалик судига мурожаат қилиб, Тошкент шаҳар божхона бошқармасидан 50 286 898,75 сўм асосий қарз, 25143449 сўм пеня, 7040166 сўм олинмай қолган даромад, 502870 сўм давлат божи ва 5000 сўм почта харажатлари, жами 82978383,75 сўм ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан Тошкент шаҳар божхона бошқармасидан 50286898,75 сўм асосий қарз, 7543035 сўм пеня, 510070 сўм суд харажатлари ундирилган. Қолган даъво талаблари рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2007 йил 12 январда хизмат кўрсатиш тўғрисида 2-сон шартнома тузилган. Унга кўра «Республика синов ва сертификатлаштириш маркази» давлат корхонаси Тошкент шаҳар божхона бошқармаси тақдим этган маҳсулотларнинг сифатини, ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси кодини аниқлаш ва сертификат бериш, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси эса шартлашилган нархларда кўрсатилган хизмат ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартноманинг 2.2-бандига кўра, жавобгар ҳисобварақ-фактураси тақдим этилганидан кейин беш кун ичида кўрсатилган хизмат ҳақини тўлаши лозим бўлган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишга тақдим этилган топшириш-қабул қилиш далолатномалари ҳамда ҳисобварақ-фактуралардан кўринишича, даъвогар жавобгарга 2007-2008 йилларда жами 50286898,75 сўмлик хизмат кўрсатган. Аммо жавобгар кўрсатилган хизмат ҳақини тўламаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 705-моддасининг биринчи қисмига асосан буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт. Шу сабабли суд жавобгардан даъвогарга кўрсатилган хизмат бўйича юзага келган 50286898,75 сўм асосий қарзни тўғри ундирган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар жавобгар ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги учун 25143449 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасини қўллаб, ундирилиши лозим бўлган пеня миқдорини 7543035 сўмгача камайтирган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олинмай қолган даромад, яъни 7040166 сўм зарарни ундириш ҳақидаги талаб даъвогар томонидан исботланмаган. Зарарга шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги муносабати билан тарафнинг қилган харажатлари, мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши, шунингдек агар иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини бажарганда тараф олиши мумкин бўлган, лекин унинг ололмай қолган даромадлари, ҳуқуқи бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари ҳам киради. Бундай харажатларнинг зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори асослантирилган ҳисоб-китоб, товар, иш, хизмат кўрсатишдаги камчиликларни бартараф этиш учун кетадиган харажатлар сметаси (калькуляция) сифатидаги далиллар, мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик даражасини белгиловчи шартнома ва бошқалар билан тасдиқланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбулар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида» 2007 йил 15 июндаги 163-сон қарорининг 4 ва 19-бандларида тушунтириш берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорини асосли равишда ўзгаришсиз қолдирган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун тўланган 5000 сўм почта харажатлари жавобгар зиммасида қолдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 30 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-0814/15293-сон