27.07.2009 йилдаги 10-0905/1683-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 27.07.2009 йилдаги 10-0905/1683-сон
Кучга кириш санаси
27.07.2009
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар — «Навоий нефть базаси» унитар корхонаси даъво аризаси билан хўжалик судига мурожаат қилиб, жавобгарлар — Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи, «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТЙК ва Транспорт ИИБдан 1946872 сўм ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанцияси судининг ҳал қилув қарори билан даъво тўлиқ қаноатлантирилган, «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТЙК ва Транспорт ИИБ жавобгарликдан озод қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони рад этиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан ва зиён етказиш натижасида келиб чиқиши кўрсатилган бўлса, ушбу Кодекснинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан кўринишича, «Навоий нефть базаси» унитар корхонаси ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи ўртасида тузилган шартномага асосан, жавобгар томонидан даъвогарга 73690471-сонли юк хати билан сиғимлар ва 767282-сонли юк хати билан АИ-80 русумли автобензин жўнатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳсулот махсус гуруҳ аъзолари ва жамоа вакили иштирокида қабул қилинганида, жами 2561 кг. яъни 1946872 сўмлик камомад аниқланган. Бу ҳақда юкни қабул қилиб олиш комиссияси аъзолари томонидан далолатнома тузилган бўлиб, далолатнома тузиш жараёнида аниқланган камомад туфайли келиб чиққан зарарни қоплаш ҳақида жавобгарларга талабномалар юборилган. Бироқ, жавобгарлар томонидан мазкур талабномаларга рад жавоби берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражала бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур хўжалик ишида жавобгар сифатида иштирок этган Транспорт ИИБ маҳсулот етказиб берувчи — Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи билан ўзаро тузилган Фарғона нефтни қайта ишлаш заводидан то истеъмолчигача темир йўл орқали ташилаётган юкларни, яъни нефть маҳсулотларини қўриқлаб кузатиб бориш, юкни ўғирланишдан ва талон-тарож қилинишдан сақлаш ва уни бутун ҳолда топшириш учун биргаликда фаолият олиб бориш тўғрисида 2008 йил 19 февралда тузилган 87 пр-сонли шартнома мажбуриятларини тегишли тартибда бажарган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Транспорт ИИБ ўз шартномавий мажбуриятларини тўлиқ бажарган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Темир йўл Уставининг 149-моддаси «В» бандига кўра, агарда юк, юк жўнатувчининг ёки қабул қилиб олувчининг кузатувчиси кузатуви остида ташилаётган бўлса, темир йўл юкнинг йўқотилишидан, камомадидан ёки шикастланиши бўйича жавобгарликдан озод этилиши назарда тутилган. Биринчи инстанция суди юқорида қайд этилган ҳолатларни инобатга олиб, камомадни Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи ҳисобидан ундириб, Транспорт ИИБ ва «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТЙКни жавобгарликдан озод қилиб, тўғри хулосага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу ҳолда судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан асослантирилган қарор қабул қилинган деб ҳисоблаб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни ҳамда ишни судда кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар — Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи зиммасида қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 27 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-0905/1683-сон