02.05.2003 йилдаги 495-II-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси КЕНГАШИнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БУЮК АЖДОДЛАРИМИЗНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДАН ТАШҚАРИДА ДАФН ЭТИЛГАН ЖОЙЛАРИНИ АНИҚЛАШ ВА ОБОДОНЛАШТИРИШГА ДОИР ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг иккинчи чақириқ Олий Мажлиснинг ўн биринчи сессиясида буюк аждодларимиз хотирасига ҳурмат-эҳтиромни янада кучайтириш ҳамда уларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида дафн этилган жойларини ободонлаштириш тўғрисидаги таклифларини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати (Ў. Султонов) буюк аждодларимизнинг тарихий ва маънавий нуқтаи назардан муҳим аҳамиятга молик, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида дафн этилган жойларини аниқлаш ва ободонлаштириш юзасидан зарур чоралар кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги буюк аждодларимизнинг дафн этилган жойларини таъмирлаш ва ободонлаштириш тўғрисида келишувларга эришиш мақсадида тегишли чет давлатларнинг ваколатли органлари билан маслаҳатлашувлар ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар нодавлат нотижорат ташкилотларига буюк аждодларимизнинг дафн этилган жойларини таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини амалга оширишда кўмаклашсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, илмий муассасалар ва ўқув юртлари буюк аждодларимиз номи билан боғлиқ ёдгорликларни аниқлаш ҳамда уларнинг тарихий аҳамиятини асослаб беришга қаратилган чуқур тадқиқотлар ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Бобур номли халқаро жамғарманинг буюк аждодларимиз хотирасини тиклаш ва абадийлаштиришга доир фаолияти маъқуллансин ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларига буюк аждодларимизнинг дафн этилган жойларини таъмирлаш ва ободонлаштириш борасидаги ишларни кучайтириш, уларнинг маънавий меросини аҳоли орасида кенг ёйишга қаратилган ахборот-маърифий ва тарбиявий ишлар даражасини ошириш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Телерадио компанияси, Матбуот ва ахборот агентлиги, «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари таҳририятлари тегишли давлат органлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларининг буюк аждодларимиз дафн этилган жойларини таъмирлаш ва ободонлаштириш масалалари билан боғлиқ фаолиятини кенг ёритиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2003 йил 2 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
495-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 5-сон, 77-модда)