05.04.2010 йилдаги 21-0907/8588-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 05.04.2010 йилдаги 21-0907/8588-сон
Кучга кириш санаси
05.04.2010
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал қонунчилик нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навоий вилоят прокурори Навоий кон-металлургия комбинати манфаатида хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар — «Ичимлик сув ишлаб чиқариш» МЧЖдан 139066855 сўм асосий қарз ва 8552223 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, даъвогар фойдасига жавобгардан 93833161 сўм асосий қарз ва 8552223 сўм пеня ундирилган. Даъвонинг қолган қисми рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навоий кон-металлургия комбинатининг кассация шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра кассация шикоятини қисман қаноатлантириб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни ҳамда ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Навоий кон-металлургия комбинати билан «Ичимлик сув ишлаб чиқариш» МЧЖ ўртасида ичимлик суви етказиб бериш тўғрисида 2009 йил 8 январда 1/111-сонли шартнома тузилган. Унга кўра, Навоий кон-металлургия комбинати «Ичимлик сув ишлаб чиқариш» МЧЖга ичимлик суви хизматларини кўрсатиш, «Ичимлик сув ишлаб чиқариш» МЧЖ эса кўрсатилган хизматларнинг ҳақини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низони ҳал қилишда биринчи инстанция суди томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар аниқланмаган, суд аниқланган деб ҳисоблаган ҳолатлар исботланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди томонидан даъвогар талаб қилаётган асосий қарз суммаси жавобгарга ичимлик суви етказиб берилиши оқибатида ёки жавобгарнинг назорат сув ўлчагичи йўқлиги сабабли келиб чиққанлиги ҳолати аниқланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд даъвонинг асосий қарз суммасини қисман қаноатлантиришда нотўғри хулосага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чунки, шартноманинг 3.3-бандида «истеъмолчи»да назорат сув ўлчагичи йўқ бўлган ҳолда истеъмолчининг сувдан фойдаланганлиги учун кўрсатилган формула бўйича ҳисобланиши лозимлиги келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бинобарин, биринчи инстанция суди шартноманинг ушбу шартига ҳуқуқий баҳо бермаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартноманинг ушбу банди бекор қилингани ёки ҳақиқий эмас деб топилган ҳолати суд томонидан аниқланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, биринчи инстанция суди тарафлар ўртасида 2009 йил 8 январда тузилган 1/111-сонли шартномага қўшимча келишувни мажбурий тузиш тўғрисида даъвогар томонидан судга мурожаат этилгани ҳамда даъво суд томонидан рад этилганлиги боис, юридик кучга эга эмас, деган асоссиз хулосага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваҳоланки, ушбу қўшимча келишув суд томонидан талаб қилиб олиниб ўрганилмаган ҳамда даъвогарнинг қўшимча келишувни мажбурий тузиш тўғрисидаги талаби суд томонидан рад этилгани асосланмаган, даъвогарнинг талаб қилаётган асосий қарз суммасининг ҳисоб-китоби текширилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги «Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида»ги 161-сонли қарори 1-бандининг иккинчи хатбошисида суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал қонунчилик нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги, қайд этилган талабларга риоя этмаслик қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида қайд этилганларга асосан судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман қаноатлантириб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни ҳамда ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни янгидан кўришда биринчи инстанция суди юқорида келтирилган ҳолатларни муҳокама қилиб, иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ ўрганиб ва тегишли далилларни талаб қилиб олиб, зарур ҳолатда мутахассисни ишга жалб қилиш масаласини муҳокама этиб, моддий ҳуқуқ нормалари билан асослантирилган қарор қабул қилиши ҳамда ишни судда кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаб, ундириши лозим бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 5 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-0907/8588-сон