25.09.2013 йилдаги 11-1306/8826-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 25.09.2013 йилдаги 11-1306/8826-сон
Кучга кириш санаси
25.09.2013
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция шикояти (протести) бераётган шахс ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга шикоятнинг ва унга илова қилинган, бу шахсларда бўлмаган ҳужжатларнинг нусхаларини юборади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогарлар фуқаролар Пайзихўжаев Аскархўжа Ғанихўжаевич ва Пайзихўжаев Қахраман Ғанихўжаевичлар хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар «ТОШВИЛБОЗОРСАВДО» уюшмаси, Юқори Чирчиқ тумани «Деҳқон бозори» МЧЖ, Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлигидан 30 000 000 сўм дивидендлар бўйича қарзни ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг 2013 йил 23 июлдаги ажрими билан даъво аризаси қайтарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг 2013 йил 7 августдаги ҳамда 2013 йил 28 августдаги ажримлари билан фуқаролар Пайзихўжаев Аскархўжа Ғанихўжаевич ва Пайзихўжаев Қахраман Ғанихўжаевичларнинг апелляция шикоятлари қайтарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар Пайзихўжаев Аскархўжа Ғанихўжаевич ва Пайзихўжаев Қахраман Ғанихўжаевичлар кассация шикояти билан мурожаат қилиб, унда апелляция инстанцияси судининг 2013 йил 28 августдаги ажримини бекор қилишни сўрашган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация протестида апелляция инстанцияси судининг 2013 йил 28 августдаги ажримии бекор қилиш ва ишни кўриб чиқиш учун апелляция инстанция судига юбориш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати кассация шикояти ва протестда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция инстанцияси судининг 2013 йил 28 августдаги ажримини бекор қилишни ва ишни кўриб чиқиш учун апелляция инстанция судига юборишни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан кўринишича, апелляция инстанцияси судининг 2013 йил 28 августдаги ажрими билан фуқаролар Пайзихўжаев Аскархўжа Ғанихўжаевич ва Пайзихўжаев Қахраман Ғанихўжаевичларнинг апелляция шикояти қайтарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанция суди шикоят нусхаси Васпиддинов Мухсиддин, Рахмонхужаев Курванхужа ва Утбосаров Захрабларга юборилмаганлигини кўрсатиб, 2013 йил 28 август куни апелляция шикоятини қайтариш тўғрисида ажрим чиқарган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекснинг 160-моддасига кўра, апелляция шикояти (протести) бераётган шахс ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга шикоятнинг ва унга илова қилинган, бу шахсларда бўлмаган ҳужжатларнинг нусхаларини юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекснинг 162-моддаси биринчи қисми 2-бандида апелляция шикоятига (протестига) унинг нусхалари ишда иштирок этувчи шахсларга жўнатилганлигини тасдиқловчи далиллар илова қилинмаган бўлса, судья апелляция шикоятини (протестини) қайтариши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъво аризада ишда иштирок этувчи шахслар сифатида «ТОШВИЛБОЗОРСАВДО» уюшмаси, Юқори Чирчиқ тумани «Деҳқон бозори» МЧЖ, Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги кўрсатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу боис, апелляция инстанция суди томонидан апелляция шикояти асоссиз равишда қайтарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, апелляция инстанцияси судининг 2013 йил 28 августдаги ажримини бекор қилишни ва ишни кўриб чиқиш учун шу хўжалик судининг апелляция инстанциясига юборишни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 25 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-1306/8826-сон