17.11.2009 йилдаги 17-0910/5124-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 17.11.2009 йилдаги 17-0910/5124-сон
Кучга кириш санаси
17.11.2009
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нотижорат ташкилотлар Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларнинг тўловчилари бўла олмайдилар, бундан уларнинг тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишдан олган даромадлари мустасно
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бобур» номли жамоат фонди хўжалик судига мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги республика йўл жамғармасидан 4724400 сўм ундиришни ва Андижон вилоят ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси (бундан буён матнда – ИИБ ЙҲХБ деб юритилади) зиммасига «Хундай Старекс» автомашинасини имтиёз қўллаган ҳолда рўйхатга олиш мажбуриятини юклашни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиб, даъвони рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишдаги ҳужжатларга кўра, «Бобур» номли жамоат фонди 2008 йил 24 октябрда «ВАЗ-2107» автомашинасини расмийлаштириш учун 175-сонли тўлов топшириқномаси билан 597000 сўмни, 2009 йил 8 январда «ВАЗ-2107» автомашинасини расмийлаштириш учун 14-сонли тўлов топшириқномаси билан 597000 сўмни, 2009 йил 8 январда «Нива-Шевролет» автомашинасини расмийлаштириш учун 12-сонли тўлов топшириқномаси билан 1334400 сўмни, 2009 йил 30 апрелда «Хундай Старекс» автомашинасини расмийлаштириш учун 83-сонли тўлов топшириқномаси билан 2196000 сўм йиғимларни Андижон шаҳар давлат солиқ инспекцияси орқали Республика йўл жамғармасига тўлаган. Андижон вилоят ИИБ ЙҲХБ томонидан иккита «ВАЗ-2107» ва «Нива-Шевролет» автомашиналари даъвогарга расмийлаштириб берилган. Аммо, «Хундай Старекс» автомашинаси учун тўланган йиғим кам деб ҳисобланганлиги сабабли расмийлаштирилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 26 июлдаги «Давлат бюджетига солиқлар ва тўловлар бўйича имтиёзлар беришни тартибга солиш тўғрисида»ги ПФ-2343-сон Фармонининг 1-бандида хайрия ҳамда бошқа жамғармаларга, шунингдек улар томонидан ташкил қилинган корхоналар ва бошқа шўъба тузилмаларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлари бўйича берилган имтиёзлар 1999 йилнинг 1 сентябридан бошлаб улар амалга оширадиган нотижорат фаолиятигагина жорий этилиши белгилаб қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 17 ноябрдаги 502-сонли қарори билан тасдиқланган «Хайрия ҳамда бошқа жамғармалар ва жамиятларга, шунингдек улар томонидан ташкил қилинган корхоналар ва бошқа шўъба тузилмаларига солиқлар, йиғимлар ҳамда божхона тўловлари бўйича берилган имтиёзларнинг қўлланиш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 3.2-бандида эса таъсис ҳужжатларида назарда тутилган тадбиркорлик фаолиятидан даромад олишни кўзламайдиган ижтимоий-хайрия мақсадлари ва бошқа мақсадлар учун ташкил этилган нотижорат ташкилотлардан солиқлар ва йиғимлар ундирилмаслиги қайд этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 30-моддасининг учинчи бандида эса, солиқ тўловчи солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлардан тегишли ҳуқуқий асослар вужудга келган пайтдан эътиборан улар амал қиладиган бутун давр мобайнида фойдаланишга ҳақли эканлиги баён қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 316-моддасида нотижорат ташкилотлар Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларнинг тўловчилари бўла олмаслиги, бундан уларнинг тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишдан олган даромадлари мустасно эканлиги белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан кўринадики, «Бобур» номли жамоат фонди нотижорат ташкилот бўлгани ҳолда у томонидан сотиб олинган автомашиналар тадбиркорлик фаолиятидан даромад олиши кўзланганлиги судда исботланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланган, хулосалар эса иш ҳолатларига мувофиқ келади. Апелляция инстанцияси суди эса асосли равишда ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 17 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-0910/5124-сон