22.01.2016 йилдаги 15-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 20.12.2019 01 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказлаштирилган инвестициялар ҳисобига молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларини лойиҳалаштириш ишларини ва экспертизадан ўтказишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳалаш ишларини ташкил этишнинг илғор халқаро тажрибага асосланган прогрессив методларини, қурилишнинг замонавий стандартларини жорий этишни янада чуқурлаштириш ҳамда қурилиш қийматини аниқлашнинг бозор усулларига ўтишни жадаллаштиришни таъминлаш, шунингдек марказлаштирилган инвестициялар ҳисобига молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда маблағлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 мартдаги 186-ф-сон фармойиши билан ташкил этилган Ишчи гуруҳ томонидан ишлаб чиқилган Марказлаштирилган инвестициялар ҳисобига молиялаштириладиган объектлар бўйича лойиҳа-қидирув ва қурилиш-монтаж ишларининг амалга оширишда харажатларни қисқартириш ва таркибини оптималлаштиришга доир комплекс тадбирлар 1-иловага* мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Объектларнинг лойиҳа-қидирув ва қурилиш-монтаж ишлари бўйича мураккаблик тоифалари классификатори 2-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 — 2020 йилларда янги шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини ишлаб чиқиш, уларни қайта ишлаш ва янгилаш тадбирлари режаси 3-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳарсозлик ҳужжатларининг экспертизасини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар ҳузуридаги Марказлаштирилган инвестициялар ҳисобига молиялаштириладиган объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича буюртмачи хизмати тўғрисида низом 5-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1 — 5 иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар ҳузуридаги Марказлаштирилган инвестициялар ҳисобига молиялаштириладиган объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича буюртмачи хизматининг намунавий тузилмаси 5а-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 5а-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ва «Ўзкоммунхизмат» агентлиги 2016 йил 1 июлгача бўлган муддатда ушбу қарор билан тасдиқланган Марказлаштирилган инвестициялар ҳисобига молиялаштириладиган объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича буюртмачи хизмати тўғрисида низомга ҳамда намунавий тузилмага мувофиқ марказлаштирилган инвестициялар ҳисобига молиялаштириладиган объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича буюртмачи хизматларини (кейинги ўринларда буюртмачи хизмати деб аталади) ташкил этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2017 йил 1 январгача бўлган муддатда амалдаги буюртмачи хизматларининг тузилмалари ушбу қарор талабларига мувофиқлаштирилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2017 йил 1 январдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар ҳузуридаги буюртмачи хизматининг штатлар жадвали ва таъминоти харажатлари сметаси белгиланган тартибда албатта рўйхатдан ўтказилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 2016 йил 1 октябрдан бошлаб қуйидаги тартиб белгилансин, унга кўра марказлаштирилган инвестициялар ҳисобига молиялаштириладиган объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлашда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов комиссияларининг қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш юзасидан танлов савдолари ўтказиш натижаларига кўра қабул қилинган қарорлари Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан келишилгандан кейин Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси томонидан тасдиқланади;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уларнинг бошланғич қийматини шакллантириш пудрат ташкилотларининг бошқа харажатлари даражасини аниқлашнинг такомиллаштирилган механизмини жорий этиш йўли билан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа-қидирув ишларининг қийматини аниқлаш, қурилиш-монтаж ишларининг объектларнинг лойиҳа-қидирув ва қурилиш-монтаж ишлари бўйича мураккаблигини, лойиҳалаш муддатлари ҳисобга олинган қийматидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, бошқа вазирликлар ва идоралар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2016 йил 1 июлгача бўлган муддатда «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишда қўлланиладиган моддий-техника ресурсларининг жорий нархлари каталоги» (кейинги ўринларда Каталог деб аталади) ахборот тизими жорий этилишини таъминласинлар, Каталог Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитасининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади, уни тарқатиш шартнома асосида амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмачилар томонидан марказлаштирилган инвестициялар ҳисобига барпо этиладиган намунавий объектларнинг бошланғич қийматини ҳисоблаб чиқиш учун, республика ҳудудлари бўйича қувватлар бир бирлигини (1 кв м., ўқувчи ўрни, койка ва фаолият соҳасидан келиб чиққан ҳолда бошқалар) қуришнинг прейскурант қийматлари тўпламларини ҳар йили 1 апрелгача белгиланган тартибда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилаб қўйилсинки, марказлаштирилган инвестициялар ҳисобига молиялаштириладиган объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлашнинг бошланғич қийматини ҳисоблаб чиқишда қўлланиладиган материаллар, буюмлар ва конструкцияларнинг нархини аниқлаш Каталог ва бошқа ахборот манбалари асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ва «Давархитектқурилиш» қўмитасининг, шунингдек лойиҳа-қидирув ташкилотлари (кейинги ўринларда лойиҳалаш ташкилотлари деб аталади) акциядорлари (қатнашчилари) умумий йиғилишларининг:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзпўлатқурилмалойиҳа» МЧЖни белгиланган тартибда «Ўзоғирсаноатлойиҳа» АКга бирлаштириш тўғрисида.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июлдаги 472-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 28-сон, 649-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳалаш ташкилотларида давлат номидан акциядор (қатнашчи) функцияларини амалга оширувчи ҳамда «ТошуйжойЛИТИ» АЖ, «Иссиқликэлектрлойиҳа» АЖ ва «Энерготармоқлойиҳа» АЖдаги муассислар улушларини уларга сотадиган вазирликлар ва идоралар рўйхатини 6-иловага* мувофиқ тасдиқлаш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 6-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси, шунингдек лойиҳалаш ташкилотларининг устав фондларидаги акцияларнинг давлат пакетлари бўйича муассис бўлган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда лойиҳалаш ташкилотларининг молиявий-хўжалик фаолияти ҳолатига, уларнинг юқори малакали раҳбар ва муҳандис-техник кадрлар билан бутланганлиги даражасига алоҳида эътибор берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Вазирликлар ва идоралар ўз соҳасидаги техник жиҳатдан тартибга солишга оид норматив ҳужжатларни хатловдан ўтказсинлар ва тизимли асосда уларнинг режалаштириш талаблари, муҳандислик таъминоти ва фаолият йўналишлари бўйича технологик асбоб-ускуналари билан жиҳозланишига оид қисми ишлаб чиқилишини, янгиланишини ва қайта ишланишини изчил амалга оширсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарор билан тасдиқланган Объектларнинг лойиҳа-қидирув ва қурилиш-монтаж ишлари бўйича мураккаблиги тоифалари классификатори асосида лойиҳалаш ташкилотларининг лицензия битимларига белгиланган тартибда тегишли ўзгартиришлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 22 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 4-сон, 35-модда; 2017 й., 19-сон, 345-модда, 28-сон, 649-модда, 34-сон, 890-модда, 38-сон, 1053-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.10.2017 й., 09/17/851/0146; 27.03.2019 й., 09/19/254/2839-сон; 29.04.2019 й., 09/19/362/3031-сон; 29.11.2019 й., 09/19/961/4092-сон; 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон; 20.08.2020 й., 09/20/496/1193-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/321/0479-сон, 18.09.2021 й., 09/21/579/0886-сон)