13.04.2011 йилдаги 19-1007/18255-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 13.04.2011 йилдаги 19-1007/18255-сон
Кучга кириш санаси
13.04.2011
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилоят прокуратураси «Шеробод пахта» ОАЖ манфаатида хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, «Bobotog`- O`et» фермер хўжалиги ҳисобидан 7603688 сўм жарима ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2010 йил 30 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилган. Жавобгардан даъвогар фойдасига 3801844 сўм жарима ундирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан ҳал қилув қарорини ўзгартиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан кўринишича, «Шеробод пахта» ОАЖ ва «Bobotog`- O`et» фермер хўжалиги ўртасида 2010 йил 22 январда давлат эҳтиёжи учун пахта хом ашёси харид қилиш бўйича 22-сонли контрактация шартномаси тузилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур шартномага асосан жавобгар 2010 йил ҳосилидан даъвогарга 140,3 тонна пахта хом ашёсини етказиб бериш, даъвогар эса унинг қийматини тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъво аризасида фермер хўжалиги шартнома мажбуриятларини тўлиқ бажармасдан, даъвогарга шартномадагидан 60,6 тонна кам пахта хом ашёси етказиб берганлиги қайд этилган ва бунинг учун ундан 7603688 сўм жарима ундириш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Кодекс 466-моддасининг биринчи қисмига кўра, қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи ўстирилган (ишлаб чиқарилган) қишлоқ хўжалиги маҳсулотини тайёрловчига контрактация шартномасида назарда тутилган миқдор ва ассортиментда топшириши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.2-бандида хўжалик шартнома шартларига мувофиқ маҳсулот етказиб беришдан асоссиз равишда бўйин товлаган тақдирда, тайёрловчига топширилмаган маҳсулот қийматининг 25 фоизи миқдорида жарима тўлаши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъво аризасида фермер хўжалиги 164,9 тонна пахта хом ашёси етказиб бериш мажбуриятини олганлиги қайд этилиб, шундан 104,3 тонна пахта хом ашёси етказиб бериб, шартнома мажбуриятини 60,6 тоннага бажармаганлиги важ қилиб келтирилган. Аммо, фермер хўжалиги даъвогарга 164,9 тонна хом ашёси етказиб бериши лозимлиги даъвогар томонидан ҳужжатлар билан исботлаб берилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фермер хўжалиги томонидан шартнома мажбуриятлари тўлиқ бажарилмаганлиги учун биринчи инстанция суди томонидан даъвони қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага келинган бўлса-да, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.2-бандига эътибор берилмаган ҳолда даъво талабини қисман қаноатлантириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларида мавжуд бўлган «Шеробод пахта» ОАЖ билан «Bobotog` - O`et» фермер хўжалиги ўртасида 2010 йил 22 январда давлат эҳтиёжи учун пахта хом ашёси харид қилиш бўйича тузилган 22-сонли контрактация шартномасининг 1.2-бандида фермер хўжалиги даъвогарга 140,3 тонна пахта хом ашёси етказиб бериш мажбуриятини олган ва ушбу мажбуриятни 104,30 тонна миқдорида бажариб, даъвогарга шартномадагидан 36,0 тонна кам пахта хом ашёси етказиб берган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳолда фермер хўжалиги томонидан 18081000 cўмлик пахта хом ашёси етказиб берилмаган. Ушбу сумманинг 25 фоиз жаримаси 4520250 сўмни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини ўзгартиришни, кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, талаб қилинган жаримани 2260125 сўмгача камайтиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ 22602 сўм давлат божини жавобгардан ундиришни, тўланган 5000 сўм почта харажатларини унинг зиммасида қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 13 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-1007/18255-сон