16.12.2008 йилдаги 13-0803/5100-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 16.12.2008 йилдаги 13-0803/5100-сон
Кучга кириш санаси
16.12.2008
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъво юридик шахснинг алоҳида бўлинмасига нисбатан тақдим этилган бўлса, у ҳолда юридик шахснинг ўзи ишга жавобгар сифатида жалб қилинади (Ўзекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 38-моддаси)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қишлоқхўжаликкимё» Жиззах вилоят ҳудудий акциядорлик жамияти хўжалик судига мурожаат қилиб, ДТ «Халқ банки» Зафаробод филиалидан 35962800 сўм асосий қарз, 4316200 сўм фоиз, жами 40284900 сўм ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 4 июндаги суд ажрими билан ДТ «Халқ банки» Жиззах вилоят филиали ишга жавобгар сифатида жалб этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2008 йил 20 июндаги ҳал қилув қарори билан даъво рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация протестида ҳал қилув қарорини бекор қилиб, янги қарор қабул қилиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати прокурорнинг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юбориш ҳақидаги фикрини эшитиб, протест важларини муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини бекор қилишни ҳамда ишни янгидан кўриш учун юборишни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди томонидан низони ҳал этишда процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 47-моддасининг учинчи қисмига биноан ваколатхона ва филиаллар юридик шахс ҳисобланмайди. Улар ўзларини ташкил этган юридик шахс томонидан мол-мулк билан таъминланадилар ҳамда у тасдиқлаган низомлар асосида иш олиб борадилар. Ваколатхона ва филиалларнинг раҳбарлари юридик шахс томонидан тайинланади ҳамда унинг ишончномаси асосида иш олиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд низони ҳал қилишда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 38-моддасига биноан ДТ «Халқ банки»ни жавобгар сифатида ишга жалб қилиб, ишни мазмунан кўриб чиқиши зарур эди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъво юридик шахснинг ўзига эмас, балки унинг алоҳида бўлинмасига нисбатан тақдим этилган бўлса, у ҳолда юридик шахснинг ўзини ишда иштирок этишга жалб қилиш суд томонидан Хўжалик процессуал кодексининг 38-моддасига мувофиқ ҳал этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида» 2007 йил 15 июндаги 162-сон қарорининг 9-бандида тушунтириш берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 188-моддасининг биринчи қисмига кўра, моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёхуд нотўғри қўлланилиши хўжалик судининг ҳал қилув қарорини ёки қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, даъво аризасида сўралаётган суммада тафовут мавжуд бўлиб, суд унга аниқлик киритмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни, ишни янгидан кўриш учун юборишни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни янгидан кўришда биринчи инстанция суди Ўзбекистон Республикаси ДТ «Халқ банки»ни ишга жавобгар сифатида жалб қилиш масаласини ҳал этиб, даъво талабини аниқлаб, уни муҳокама этиб, тарафларнинг важларига ва ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд харажатларини ундириш масаласини ҳал этиб, қонуний ва асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 16 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-0803/5100-сон