17.12.2008 йилдаги 18-0602/1611-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 17.12.2008 йилдаги 18-0602/1611-сон
Кучга кириш санаси
17.12.2008
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳал қилув қарорини қабул қилишга асос бўлган хўжалик судининг ҳужжати ёки суднинг ҳал қилув қарори, ҳукми ёхуд бошқа органнинг қарори бекор қилинганлиги суд ҳужжатининг қайта кўрилиши учун асос бўлади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси Қарши филиали якка тартибдаги тадбиркор Ш.Муродовнинг манфаатида хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, якка тартибдаги тадбиркор А.Каримовни ўзбошимчалик билан эгаллаб турган ер майдонидан чиқаришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2006 йил 17 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъво рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанциясининг 2006 йил 3 майдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация инстанцияси судининг 2006 йил 28 июндаги қарори билан суд қарорлари ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2007 йил 28 августдаги ажрими билан ишни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация инстанцияси судининг 2007 йил 5 ноябрдаги ажрими билан биринчи инстанция судининг 2007 йил 28 августдаги ажрими ҳамда кассация инстанцияси судининг 2006 йил 28 июндаги қарори янги очилган ҳолатлар бўйича бекор қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация инстанцияси судининг 2007 йил 5 ноябрдаги қарори билан 2006 йил 17 мартдаги ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг 2007 йил 3 майдаги қарори бекор қилиниб, даъвогарнинг якка тартибдаги тадбиркор А.Каримовни ўзбошимчалик билан эгаллаб турган ер майдонидан чиқариш ҳақидаги даъвоси қаноатлантирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгар — якка тартибдаги тадбиркор А.Каримов Олий хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиб, кассация инстанцияси судининг 2007 йил 5 ноябрдаги ажрими ва қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати аризада келтирилган важларни муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра жавобгарнинг суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризасини қаноатлантиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, Қарши шаҳар ҳокимининг 2005 йил 8 ноябрдаги Х-628/11-сонли қарори билан 1 ва 2-иловалар тасдиқланиб, Қарши шаҳрининг 2700 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш мақсадида Насаф кўчасини реконструкция қилиш лойиҳасига асосан бузилиши кўзда тутилган биноларни бузиб олиш ва бузиб олинган дўконлар ҳамда устахоналар қурилиши учун бошқа ер майдони ажратиш кўрсатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор иловаларида якка тартибдаги тадбиркор Ш.Муродовнинг устахонаси бузилишини ва унга Насаф кўчасидаги Пирназаров Собирнинг ҳовлисидан ер майдони ажратилиши кўзда тутилган. Аммо, Қарши шаҳар ҳокимининг 2006 йил 6 мартдаги Х-122/З-сонли қарори билан 2005 йил 8 ноябрдаги Х-628/11-сонли қарорга ўзгартириш киритилиб, қарорнинг 2-иловасига кўра даъвогарга ажратилган ер майдони якка тартибдаги тадбиркор А.Каримовга ажратилиб берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 204-моддаси иккинчи қисмининг 4-бандига кўра, ҳал қилув қарорини қабул қилишга асос бўлган хўжалик судининг ҳужжати ёки суднинг ҳал қилув қарори, ҳукми ёхуд бошқа органнинг қарори бекор қилинганлиги суд ҳужжатининг қайта кўрилиши учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация инстанцияси суди қарор қабул қилишда Қарши шаҳар ҳокимининг 2005 йил 8 ноябрдаги Х-628/11-сонли қарорига асосланган. Мазкур қарорнинг 2-иловасида фуқаро Муродов Шуҳратга фуқаро Пирназаров Собирнинг ҳовлисидан ер майдони ажратилиши назарда тутилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг 2008 йил 11 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан Қарши шаҳар ҳокимининг 2005 йил 8 ноябрдаги 628/11-сонли қарори 2-иловасининг фуқаро Муродов Шуҳратга Қарши шаҳридаги фуқаро Пирназаров Собирнинг ҳовлисидан ер майдони ажратиш ҳақидаги 15-банди бекор қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролик ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди апелляция инстанцияси судининг 2008 йил 11 ноябрдаги ажрими билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларга кўра судлов ҳайъати якка тартибдаги тадбиркор А.Каримовнинг суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризасини қаноатлантиришни, кассация инстанцияси судининг 2007 йил 5 ноябрдаги қарорини бекор қилишни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 17 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-0602/1611-сон