31.12.2015 йилдаги -сон
Суд ХПК 117-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосланиб, яъни низо хўжалик судида кўриб чиқишга тегишли эмас деб ҳисоблаб даъво аризасини қабул қилишни рад этган.
Ваҳоланки, «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 24-моддасига асосан Товар белгисига доир гувоҳнома унинг бутун амал қилиш муддати давомида, башарти у ушбу Қонуннинг 4-моддаси иккинчи қисмида ва 10-моддаси биринчи қисмининг 1—12-бандларида белгиланган талабларни бузган ҳолда берилган бўлса ёки товар белгисини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги маълумотлар расмий ахборотномада эълон қилинган санадан эътиборан беш йил мобайнида, башарти у ушбу қонуннинг 10-моддаси биринчи қисмининг 13 ва 14-бандларида белгиланган талабларни бузган ҳолда берилган бўлса, тўлиқ ёки қисман ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
«Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 25-моддасининг учинчи қисмига кўра, товар белгисига доир гувоҳноманинг амал қилиши товар белгиси рўйхатдан ўтказилган санадан эътиборан исталган беш йил мобайнида ундан узлуксиз равишда фойдаланилмаганда, шунингдек жамоавий белгидан фойдаланиш тўғрисидаги келишув бузилган тақдирда манфаатдор шахснинг аризасига биноан қабул қилинган суд қарори асосида муддатидан олдин тўлиқ ёки қисман тугатилиши мумкин.
ФК 1104-моддасининг биринчи қисмига асосан товар белгисидан у рўйхатдан ўтказилганидан кейин узрли сабабсиз узлуксиз беш йил давомида фойдаланилмаган тақдирда, унинг рўйхатдан ўтказилганлиги исталган манфаатдор шахснинг талаби билан бекор қилиниши мумкин.
Биринчи инстанция суди ФК 1104-моддасининг биринчи қисми ва юқоридаги Қонун 25-моддасининг учинчи қисмига асосланиб даъвони қаноатлантирган. «PRIMALAN» товар белгисидан фойдаланиш учун «B» АЖ номига берилган гувоҳноманинг амал қилиши муддатидан олдин тугатилган.
«Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 322-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларига биноан ҳаммага маълум товар белгисига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Апелляция кенгашининг қарори асосида ҳуқуқий муҳофаза берилади. Ҳаммага маълум деб эътироф этилган товар белгиси Агентлик томонидан Ҳаммага маълум товар белгилари рўйхатига киритилади. Ҳаммага маълум товар белгисига тааллуқли бўлган маълумотлар улар ҳаммага маълум товар белгилари рўйхатига киритилганидан кейин Агентликнинг расмий ахборотномасида эълон қилинади. Эълон қилинадиган маълумотлар таркиби Агентлик томонидан белгиланади.
«Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 25-моддасининг учинчи қисмига кўра, товар белгисига доир гувоҳноманинг амал қилиши товар белгиси рўйхатдан ўтказилган санадан эътиборан исталган беш йил мобайнида ундан узлуксиз равишда фойдаланилмаганда, шунингдек жамоавий белгидан фойдаланиш тўғрисидаги келишув бузилган тақдирда манфаатдор шахснинг аризасига биноан қабул қилинган суд қарори асосида муддатидан олдин тўлиқ ёки қисман тугатилиши мумкин.
«Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 322-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларига биноан ҳаммага маълум товар белгисига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Апелляция кенгашининг қарори асосида ҳуқуқий муҳофаза берилади. Ҳаммага маълум деб эътироф этилган товар белгиси Агентлик томонидан Ҳаммага маълум товар белгилари рўйхатига киритилади. Ҳаммага маълум товар белгисига тааллуқли бўлган маълумотлар улар ҳаммага маълум товар белгилари рўйхатига киритилганидан кейин Агентликнинг расмий ахборотномасида эълон қилинади. Эълон қилинадиган маълумотлар таркиби Агентлик томонидан белгиланади.
Биринчи инстанция суди Қонун 25-моддасининг учинчи қисмига асосланиб даъвони қаноатлантирган. «INTEL» товар белгисидан фойдаланиш учун «I» компанияси номига берилган гувоҳноманинг амал қилиши муддатидан олдин тугатилган.
Ушбу Қонун 16-моддасининг учинчи қисмига кўра, талабнома берувчи Апелляция кенгашининг қарори устидан қарор қабул қилинган санадан эътиборан олти ой мобайнида судга шикоят беришга ҳақли.
6. ФК 53-моддасининг биринчи қисмига кўра, юридик шахсни тугатиш унинг ҳуқуқ ва бурчлари ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсга ўтмасдан бекор қилинишига олиб келади. Шу сабабли, юридик шахснинг тугатилиши муносабати билан унга товар белгисидан фойдаланиш учун берилган гувоҳномага бўлган ҳуқуқ ҳам тугайди.
ФК 53-моддасининг биринчи қисмига кўра, юридик шахсни тугатиш унинг ҳуқуқ ва бурчлари ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсга ўтмасдан бекор қилинишига олиб келади.
ФКнинг мазкур нормасига асосан «GRANGFARMMEDICAL» МЧЖнинг тугатилиб, давлат реестридан чиқарилганлиги унинг товар белгисига бўлган ҳуқуқининг бекор қилинишига олиб келган.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, 2007 йилда «И» МЧЖ ва «К» АЖ ўртасида лицензия шартномаси имзоланган бўлиб, унга кўра «К» АЖга «ДИВНОЕ» товар белгисидан Украина Республикаси ҳудудида фойдаланиш ҳуқуқи берилган. 2008 йил 3 апрелда Давлат патент идораси (Ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги)га «К» АЖ томонидан «ДИВНОЕ» товар белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома берилган. Талабномани бериш учун даъвогар томонидан Грузия давлатининг Тбилиси шаҳрида 2007 йил 4 — 6 октябрда ўтказилган «Interfood Georgia 2007» номли халқаро кўргазмада «ДИВНОЕ» товар белгиси остидаги маҳсулотлар билан иштирок этганлиги бу товар белгисини олишда устуворлик ҳуқуқини бериши асос қилиб келтирилган. Бироқ, Давлат патент идораси даъвогарнинг талабномасини қаноатлантиришни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилган. Бундай қарор қабул қилинишига «Дивное» товар белгиси илгарироқ «Интеройл» МЧЖ номига расмийлаштирилганлиги ва бу белгилар айнан ўхшаш бўлганлиги учун талабномани қаноатлантириб бўлмаслиги асос бўлган.
Мазкур Қоидаларнинг 11-бандига кўра, кўргазмага оид устуворлик сўраб берилган талабномага, бундай устуворлик сўрашнинг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжат илова этилади, у Агентликка талабнома келиб тушган санадан бошлаб уч ойдан кечиктирилмай топширилади. Талабнома берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжат, саноат мулкини муҳофаза қилиш бўйича Париж конвенциясининг қатнашчиси бўлган давлатлардан бирининг ҳудудида ташкил этилган кўргазманинг мақомини, яъни расмий халқаро кўргазма ёки халқаро деб расман тан олинган кўргазмалигини тасдиқлаши ва товарларни намойиш этган шахснинг номини, белгини, шу белги қўйилган товарлар рўйхатини, шунингдек экспонатларни очиқ намойиш этиш бошланган санани ўз ичига олиши лозим. Ҳужжат тегишли кўргазма маъмуриятининг ваколатли шахси томонидан тасдиқланган бўлиши лозим. Кўргазмавий устуворликни белгилаш ҳақидаги илтимоснома талабномани топширишда (аризанинг тегишли графасида келтирилади) ёки талабнома Патент идорасига келиб тушган санадан сўнг икки ой мобайнида тақдим этилиши мумкин.
«Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 12-моддасининг учинчи қисмига асосан Конвенция ёки кўргазма устуворлиги ҳуқуқини сўраётган талабнома берувчи қўйилган талаб ҳаққоний эканлигини тасдиқловчи зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда бу ҳақда товар белгисини рўйхатдан ўтказишга доир талабномани бераётганида ёки Агентликка талабнома тушганидан кейин икки ой мобайнида маълум қилиши шарт ёхуд бу ҳужжатларни товар белгисини рўйхатдан ўтказишга доир талабнома тушган вақтдан эътиборан уч ойдан кечиктирмай Агентликка тақдим этиши лозим.
Шу сабабли, биринчи инстанция суди Қонун 12-моддасининг учинчи қисмига ва Қоидаларнинг 11-бандига таянган ҳолда даъвогар кўргазмада иштирок этганлиги тўғрисидаги ҳужжатларнинг ҳаққоний эканлигини исботлаб бера олмаганлигидан келиб чиқиб, асосли равишда даъвони қаноатлантиришни рад этган.
«Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 25-моддасининг учинчи қисмига кўра, товар белгисига доир гувоҳноманинг амал қилиши товар белгиси рўйхатдан ўтказилган санадан эътиборан исталган беш йил мобайнида ундан узлуксиз равишда фойдаланилмаганда, шунингдек жамоавий белгидан фойдаланиш тўғрисидаги келишув бузилган тақдирда манфаатдор шахснинг аризасига биноан қабул қилинган суд қарори асосида муддатидан олдин тўлиқ ёки қисман тугатилиши мумкин.
Ваҳоланки, «Реклама тўғрисида»ги Қонуннинг 23-моддасига асосан тамаки, тамаки маҳсулотлари ва ҳар қандай қувватдаги алкоголли ичимликлар рекламаси тақиқланади, шу жумладан:
Шунингдек, «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги Қонуннинг 18-моддасига кўра, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини реклама қилишга йўл қўйилмайди. Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишни тарғиб этиш, яъни алкоголь ва тамаки маҳсулотлари истеъмол қилишни рағбатлантирувчи, шахсда уларни истеъмол қилишнинг зарарсизлиги ҳақидаги тасаввурни шакллантирувчи ғоялар, қарашлар ҳамда бадиий образларни ошкора ёки яширин шаклда тарқатишга қаратилган хатти-ҳаракатлар тақиқланади.
9. Божхона кодекси 9-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд божхона органига ноқонуний тарзда фойдаланилган товар белгиси остида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни бошқа давлатдан олиб кирилиши ёки бошқа давлатга чиқиб кетилишини таъқиқлаш мажбуриятини юклаши мумкин.
Божхона кодекси 9-моддасининг биринчи қисмига асосан давлат хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, маънавият, инсон ҳаёти ва саломатлигини сақлаш, атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш, Ўзбекистон Республикаси ҳамда бошқа мамлакатлар халқларининг бадиий, тарихий ва археологик бойликларини, мулк ҳуқуқини, шу жумладан интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқни, олиб кирилаётган товарларни истеъмол қилувчиларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг бошқа манфаатларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ҳамда халқаро шартномаларига мувофиқ айрим товарлар ва транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш тақиқланиши мумкин.
«Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 24-моддасининг биринчи қисмига кўра, товар белгисига доир гувоҳнома унинг бутун амал қилиш муддати давомида, башарти у ушбу Қонуннинг 4-моддаси иккинчи қисмида ва 10-моддаси биринчи қисмининг 1 — 12-бандларида белгиланган талабларни бузган ҳолда берилган бўлса ёки товар белгисини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги маълумотлар расмий ахборотномада эълон қилинган санадан эътиборан беш йил мобайнида, башарти у ушбу қонуннинг 10-моддаси биринчи қисмининг 13 ва 14-бандларида белгиланган талабларни бузган ҳолда берилган бўлса, тўлиқ ёки қисман ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Мазкур Қонун 14-бандининг иккинчи хатбошисига кўра, ўзга шахсларга тегишли ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида таниқли бўлган фирма номларини (ёки уларнинг бир қисмини), агар бу номга бўлган ҳуқуқ бир турдаги товарларни белгилаш учун товар белгисига доир талабнома келиб тушган санадан аввалроқ олинган бўлса, такрорловчи белгилар товар белгилари сифатида рўйхатдан ўтказилмайди.
ФК 1099-моддасига асосан юридик шахснинг фирма номидан унга тегишли товар белгисида фойдаланилиши мумкин.
11. ФК 1098-моддасининг учинчи қисмига асосан юридик шахснинг фирма номи тегишли юридик шахсларни айнан бир деб ҳисоблашга олиб келиши мумкин бўлган даражада аввал рўйхатдан ўтказилган номга ўхшаб кетадиган бўлса, у рўйхатга олиниши мумкин эмас. Агар даъво талабини асослаш учун бир фирма номи иккинчи фирманинг номи билан бир хил ёки айнан ўхшаш эканлиги тўғрисида важ келтирилган бўлса, фирма номлари бир хил ёки айнан ўхшаш эканлигини даъвогар исботлаб бериши лозим. Акс ҳолда, бундай талабни қаноатлантириш рад этилади.
ФК 1098-моддасининг учинчи қисмига асосан юридик шахснинг фирма номи тегишли юридик шахсларни айнан бир деб ҳисоблашга олиб келиши мумкин бўлган даражада аввал рўйхатдан ўтказилган номга ўхшаб кетадиган бўлса, у рўйхатга олиниши мумкин эмас.
Биринчи инстанция суди даъво талабининг Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш Инспекциясининг 2009 йил 20 июлдаги «INTELLSHERE GROUP» МЧЖ фирма номи остида рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги қарорини қисман ҳақиқий эмас деб топиш қисмини қаноатлантиришни рад этган. Суднинг бундай хулосага келишда даъвогар томонидан келтирилаётган ФК 1098-моддасининг учинчи қисмидаги нормани мазкур ҳолатга татбиқ этиб бўлмайди деб ҳисоблаган. Чунки, «INTEL CORPORATION» компанияси номидаги «INTEL» сўзи компаниянинг дастлабки номи «Integrated Electronics»нинг қисқартмасидан олинган. «INTELLSHERE GROUP» МЧЖ вакилларининг берган тушунтиришлари ва ёзишмаларидан кўринишича «INTELLSHERE GROUP» МЧЖнинг фирма номидаги «INTELL» сўзи эса «Intellectual», «Intelligent», «Intelligence», сўзларидан олинганлиги маълум қилинган. «INTELLSHERE GROUP» МЧЖнинг фирма номидаги «INTELL» сўзида «INTEL» сўзидан фарқли равишда иккита инглизча «LL» ҳарфлари мавжуд. «INTELLSHERE GROUP» МЧЖ вакилларининг тушунтиришлари ва иш ҳужжатларига асосан суд «INTELLSHERE GROUP» фирма номидаги «INTELL» сўзи «INTEL CORPORATION» фирма номидаги «INTEL» сўзидан олинмаган деган хулосага келган.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, «Culbahar Tobacco International FZE» компанияси Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигига «MILANO» товар белгисини рўйхатдан ўтказишучун талабнома билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги талабномада кўрсатилган товар белгисини рўйхатдан ўтказишни рад этган. Даъвогар Агентликнинг қароридан норози бўлиб Апелляция кенгашига шикоят билан мурожаат қилган. Апелляция кенгаши ҳам шикоятни қаноатлантиришни рад этган. Апелляция кенгашининг бундай хулосага келишига товар белгиси учун танланган «MILANO» сўзи Италия давлатида жойлашган Милан шаҳридан олинган бўлиб, италянча шаҳар номини англатиши кўрсатилган. Бундай товар белгисининг берилиши бу товар белгиси остида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар Милан шаҳрида ишлаб чиқарилган деган хулосани келтириб чиқариб, истеъмолчиларни товар келиб чиққан жой номи бўйича чалғитиши мумкинлиги билдирилган.
Адлия вазирлигида 2009 йил 29 июлда 1988-сон билан рўйхатга олинган Давлат патент идораси буйруғи билан тасдиқланган «Товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш Қоидалари» 4-бандининг «и» кичик бандига кўра, рўйхатдан ўтказилмайдиган товар белгиларига — товар ёки унинг тайёрловчиси хусусидаги ёлғон ёки истеъмолчини чалғитиши мумкин бўлган белгилар, уларга хусусан, истеъмолчининг онгида товарнинг ҳақиқатга тўғри келмаган маълум бир сифати, унинг тайёрловчиси ёки келиб чиққан жойи ҳақида тасаввур ҳосил қиладиган белгилар киради. Белгининг камида битта элементи ёлғон ёки истеъмолчини чалғитиши мумкин бўлса, белги ёлғон ёки истеъмолчини чалғитиши мумкин деб эътироф этилади.
Биринчи инстанция суди юқоридаги Қоидаларнинг ушбу бандига асосланиб, даъво талабини асосли равишда қаноатлантиришни рад этган.
ФК 53-моддасининг биринчи қисмига кўра, юридик шахсни тугатиш унинг ҳуқуқ ва бурчлари ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсга ўтмасдан бекор қилинишига олиб келади. Шу сабабли, юридик шахснинг тугатилиши муносабати билан унга товар белгисидан фойдаланиш учун берилган гувоҳномага бўлган ҳуқуқ ҳам тугашига;
Божхона кодекси 9-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд божхона органига ноқонуний тарзда фойдаланилган товар белгиси остида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни бошқа давлатдан олиб кирилиши ёки бошқа давлатга чиқиб кетилишини таъқиқлаш мажбуриятини юклаши мумкинлигига;
ФК 1098-моддасининг учинчи қисмига асосан юридик шахснинг фирма номи тегишли юридик шахсларни айнан бир деб ҳисоблашга олиб келиши мумкин бўлган даражада аввал рўйхатдан ўтказилган номга ўхшаб кетадиган бўлса, у рўйхатга олиниши мумкин эмас. Агар даъво талабини асослаш учун бир фирма номи иккинчи фирманинг номи билан бир хил ёки айнан ўхшаш эканлиги тўғрисида важ келтирилган бўлса, фирма номлари бир хил ёки айнан ўхшаш эканлигини даъвогар исботлаб бериши лозим. Акс ҳолда, бундай талабни қаноатлантириш рад этилишига;