25.09.2013 йилдаги 12-1301/3128-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 25.09.2013 йилдаги 12-1301/3128-сон
Кучга кириш санаси
25.09.2013
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лизинг олувчи лизинг тўловларини ўз вақтида тўлаши шарт
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят худудий бошқармаси «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» АЛК Сирдарё вилоят филиали манфаатида хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар «Чинор Суғдиёна» фермер хўжалигидан 4 962 641 сўм қарз, 1 326 217 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилган. Жавобгар «Чинор Суғдиёна» фермер хўжалигидан даъвогар «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» АЛК Сирдарё вилоят филиали фойдасига 3 522 641 сўм асосий қарз, 159 546 сўм пеня ундирилган. Даъвонинг қолган қисми рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация протестида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати қуйидаги асосларга кўра биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан кўринишича, «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» АЛК Сирдарё вилоят филиали ва «Шахриёр Шохрух Пахтакор» фермер хўжалиги ўртасида 2010 йил 15 март куни 10/10-4-156-сонли лизинг шартномаси тузилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 27 декабрь куни «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» АЛК Сирдарё вилоят филиали (лизинг берувчи), «Шахриёр Шохрух Пахтакор» фермер хўжалиги (Ўтказувчи — лизинг олувчи), «Чинор Суғдиёна» фермер хўжалиги (Қабул қилувчи — лизинг олувчи) ўртасида 2010 йил 15 мартда тузилган 10/10-4-156-сонли лизинг шартномаси бўйича барча ҳуқуқ ва мажбуриятлардан бошқа шахс фойдасига тўлиқ воз кечиш тўғрисида шартнома тузилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Чинора Суғдиёна» фермер хўжалигининг шартнома бўйича «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» АЛК Сирдарё вилоят филиали олдидаги қарзи 4 962 641 сўмни ташкил этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» АЛК Сирдарё филиали хўжалик судига тақдим этган 2013 йил 1 апрелдаги 19-03-19/305-сонли маълумотномасида «Чинор Суғдиёна» фермер хўжалиги 2013 йил 1 апрель куни ҳолатига 440 000 сўм тўлов амалга оширганлиги маълум қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда — ФК)нинг 587-моддасига кўра, лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФКнинг 597-моддасида, Ўзбекистон Республикаси «Лизинг тўғрисида»ги Қонуннинг 12-моддасида ҳамда лизинг шартномаси шартларида лизинг олувчи лизинг тўловларини ўз вақтида тўлаши шартлиги кўрсатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди томонидан 1 326 217 сўм пеня миқдори асосли равишда 159 146 сўмгача камайтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Чинор Суғдиёна» фермер хўжалиги томонидан 2013 йил 1 апрель куни ҳолатига 440 000 сўм тўлов амалга оширилган бўлсада, биринчи инстанция суди 4 962 641 сўм қарз суммасидан 1 440 000 сўм қарз суммасини чегириб, 3 522 641 сўм қарз суммасини ундириш тўғрисида қарор қабул қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг 2013 йил 1 апрелдаги ҳал қилув қарорини ўзгартиришни, ҳал қилув қарорининг 3 522 641 сўм қарз ундириш қисмини 4 522 641 сўмга ўзгартиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 25 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-1301/3128-сон