07.10.2013 йилдаги 19-0801/703-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 07.10.2013 йилдаги 19-0801/703-сон
Кучга кириш санаси
07.10.2013
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар келишув битими қонун ҳужжатларига хилоф бўлса ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузса хўжалик суди келишув битимини тасдиқламайди
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Дахана» кўп ихтисосли кичик корхонаси (бундан буён матнда — даъвогар) хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, «Сурхонпахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаси (бундан буён матнда — бирлашма), «Денов пахта тозалаш заводи» хиссадорлик жамияти тугатиш комиссияси (бундан буён матнда — жавобгар)дан 3 300 000 сўм асосий қарз, 1 650 000 сўм пеня ва 976 800 сўм жарима ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2008 йил 26 февралдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 3 300 000 сўм асосий қарз, 825 000 сўм пеня ундирилган, бирлашма эса жавобгарликдан озод этилган. Ҳал қилув қарорига асосан 2008 йил 26 мартда ижро варақаси берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш апелляция ва кассация инстанцияси судларида кўрилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар билан 2009 йил 24 майда тузилган келишув битимини тасдиқлаб беришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг 2009 йил 7 октябрдаги ажрими билан даъвогарнинг ҳуқуқий вориси — «XOJABARKU SUMBULA» МЧЖ ва жавобгарнинг ҳуқуқий вориси — «Хайрабод пахта» ОАЖ ўртасида тузилган келишув битими тасдиқланиб, иш юритиш тугатилган. Тарафлар ўртасида тузилган келишув битими шартларига кўра, жавобгар ўзига тегишли бўлган «қуритиш цехи» биносини 4 132 000 сўм (3 300 000 сўм асосий қарз, 825 000 сўм пеня, 7000 сўм почта харажатлари) қарз ҳисобига даъвогарга беришга, даъвогар эса мулкни қабул қилиб олишга келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш апелляция ва кассация инстанцияси судида кўрилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгар хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида 2009 йил 24 майда тузилган келишув битими жавобгар раҳбари М. Абдуллаев томонидан эмас балки бошқа шахс томонидан имзоланганлиги, ушбу ҳолат суд-экспертиза хулосаси билан ўз исботини топганлигини асос қилиб, суднинг 2009 йил 7 октябрдаги ажримини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг 2013 йил 14 февралдаги ажрими билан ариза қаноатлантирилиб, суднинг 2009 йил 7 октябрдаги ажрими бекор қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг 2013 йил 22 февралдаги ажрими билан даъвогарнинг тарафлар ўртасида 2009 йил 24 майда тузилган келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги аризасини қаноатлантириш рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг 2013 йил 14 августдаги қарори билан суднинг ажрими ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида, жавобгарнинг суд хужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳақидаги аризаси тўрт йилдан кейин кўриб чиқилганлиги, апелляция инстанция суди томонидан ушбу ҳолатларга баҳо берилмасдан апелляция шикояти беш ой ўтганидан сўнг кўриб чиқилганлиги баён қилиниб, даъвогарнинг бузилган қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини химоя қилиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, биринчи инстанция судининг 2008 йил 26 февралдаги ҳал қилув қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида даъвогар ва жавобгар ўртасида 2009 йил 24 май куни келишув битими тузилиб, унда жавобгар даъвогар олдидаги 4 132 000 сўм қарзи эвазига ўзига тегишли бўлган «пахта қуритиш цехи» биносини беришга, ўз навбатида даъвогар 4 132 000 сўм дебитор қарзи ҳисобига жавобгарга тегишли бўлган «пахта қуритиш цехи» биносини қабул қилиб олишга келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди тарафлар ўртасида тузилган келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида тўғри хулосага келган. Чунки, келишув битими жавобгарнинг ваколатли шахси томонидан имзоланмаган. Сурхондарё вилоят ИИБ суд-экспертиза бўлимининг 2012 йил 17 декабрдаги хулосасига кўра, 2009 йил 14 майда тузилган келишув битимидаги «Хайрабод пахта» ОАЖ раҳбари М.Абдуллаев томонидан қўйилган имзо унга тегишли эмаслиги қайд этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 18 декабрдаги «Келишув битимини тасдқлашда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси нормаларининг қўлланилиши ҳақида»ги 204-сонли қарорининг 9-бандида, келишув битими ёзма шаклда расмийлаштирилиши ва тарафлар ёки келишув битимини тузиш ваколати махсус назарда тутилган ХПК 52-моддасининг талабларига мувофиқ берилган ишончнома мавжуд бўлган ҳолда, уларнинг вакиллари томонидан имзоланиши, бундай ишончнома келишув битимига илова қилиниши ва иш ҳужжатларига қўшиб қўйилиши лозимлиги, 11-бандида, келишув битимининг шартлари аниқ, равшан баён қилиниши ва унинг ижро этилишида келишув битимининг мазмуни бўйича ҳар хил талқин қилинишига ва келгусида низоларнинг келиб чиқишига йўл қўймайдиган бўлиши кераклиги, келишув битими тарафларнинг бир-бири олдидаги ўзаро мажбуриятларининг шартлари, миқдори ва бажариш муддатлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олиши лозимлиги, келишув битими, хусусан: мажбуриятлар бажарилишининг кечиктирилиши ёки бўлиб-бўлиб бажарилиши тўғрисидаги; қарзни, неустойкани тан олиш ёки уларнинг миқдорини камайтириш тўғрисидаги; суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги шартларни ўз ичига олиши лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ, тарафлар ўртасида тузилган келишув битими жавобгарнинг ваколатли шахси томонидан имзоланмаган Бундан ташқари, келишув битими «Дахана» КИККнинг ҳуқуқий вориси «XOJABARKU SUMBULA» МЧЖ раҳбари О. Мансуров томонидан имзоланган бўлсада, иш ҳужжатларида МЧЖ КИККнинг ҳуқуқий вориси эканлигини тасдиқловчи далиллар иш ҳужжатларида мавжуд эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг (бундан буён матнда – ХПК) 40-моддаси тўртинчи қисмига кўра, агар даъвогарнинг даъводан воз кечиши, жавобгарнинг даъвони тан олиши ва тарафларнинг келишув битими қонун ҳужжатларига хилоф бўлса ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузса, хўжалик суди даъводан воз кечишни, даъво талаблари миқдорини камайтиришни, даъвони тан олишни қабул қилмайди, келишув битимини тасдиқламайди. Бундай ҳолларда хўжалик суди ишни мазмунан кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 18 декабрдаги «Келишув битимини тасдиқлашда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси нормаларини қўлланилиши ҳақида»ги 204-сонли қарорининг 13 ва 14-бандларида тушунтириш берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу қонун нормасини қўллаган ҳолда биринчи инстанция суди даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган келишув битимини тасдиқламасдан тўғри хулосага келганлиги сабабли апелляция инстанцияси суди суд ажримини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асосли хулосага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни, кассация шикоятини эса – қаноатлантирмасликни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 7 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-0801/703-сон